"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Нефтчи" (Фарғона)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. Ваниҳоят "Қизилқум" футболчилари кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг, муҳим ғалабани қўлга киритди.
'
Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Наврўзбек Алимов Майдон марказида Александру Оникага нисбатан қўполлик қилган Алимов огоҳлантирилди.
89'
Майдоннинг чап қанотидан Наврўзбек Алимов ҳамда Шерали Жўраев тўқнашиб кетди. Икки футболчи ҳам жиддий жароҳатланган кўринади. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
88'
Жамшид Шоҳназаров Ўнг қанотдан Руслан Вагапов ҳаволатиб узатган тўпни Жамшид Шоҳназаров боши билан дарвозага йўллади — 2:0.
87'
Наврўзбек Алимов жарима майдончасига яқинлашиб бораётган вазиятда Руслан Мелзиддинов ўйин қоидасини бузди.
85'
Жамшид Шоҳназаров майдон марказига яқин нуқтада павел Смоляченко билан тўқнашиб кетди. Майдонда ҳар икки ўйинчига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
81'
Жамшид Шоҳназаров
81'
Самандар Шодмонов
80'
Ғайрат Жумаев Меҳмонлар бошлаган ҳужумни тўхтатиб қолгани учун Ғайрат Жумаев огоҳлантирилди.
79'
Бурчак тўпи. Руслан Вагаповнинг амалга оширган зарбасини ҳимоячилар бартараф қилди.
77'
Майдон марказида жаҳонгир Меҳмонов Наврўзбек Алимовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
75'
Ғайрат Жумаев
75'
Акмал Рустамов
73'
Дилёрбек Эрматовнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Артём Макосин катта қийинчилик билан эгаллаб олди.
71'
Муродбек Бобожонов
71'
Абдуллоҳ Олимов
66'
Аста секин меҳмонлар ташаббусни ўз қўлига олишга интилмоқда. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум якунланмай қолди.
64'
Бурчак тўпи. Руслан Вагапов тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
62'
Рўзимбой Аҳмедов 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага кучли зарба йўллади. Макосин маҳорат кўрсатди.
61'
Руслан Вагаповнинг ўнг қанотдан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ.
58'
Наврўзбек Алимовнинг майдонга тушиши мезбонлар ўйинини кучайтирди. Элдор Бойматовнинг узатган тўпини Наврўзбек эгаллаб олди ва жарима майдончаси яқинида олдириб қўйди. Вазият хавфли кўриниш олганди.
55'
Александру Оника
55'
Акмал Холматов
52'
Георгий Квесиешвили Алишер Саноевнинг узатган тўпини Георгий Квесиешвили дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
50'
Ўнг қанотдан Миржалол Қурбоновни тўпни аутдан жарима майдончасига узатди. Афсус, бу вазиятда Наврўз Алимовга аниқлик етишмади.
49'
Дилёрбек Эрматов ва Азизбек Усмонов тўп учун курашда тўқнашиб кетди.
47'
Чап қанотдан акмал Рустамов тўпни аутдан ўйинга киритди. аммо жарима майдончаси ичида якуний зарба беришда Элдор Бойматовга аниқлик етишмади.
46'
Наврўзбек Алимов
46'
Алишер Холиқов
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Учрашувнинг биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб — 0:0.
45+1'
Павел Смоляченко
45+1'
Андрей Акопянц
'
Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
44'
Алишер Холиқов ўнг қанотда ҳаракат қилаётган Вагаповга тўпни узатди. Жарима майдончаси ичига кириб борган Руслан тўпни ўзида кўпроқ олиб қолди ва тўп олдирилди.
42'
Бурчак тўпи. Самандар Шодмонов тўпни ўйинга киритди. Аммо меҳмонлар ҳимоячилар тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.
40'
Майдоннинг чап қанотидан акмал Холматов олдинга интилди. Аммо ҳимоячилар унинг эркин ҳаракат қилишига йўл қўймади. Ҳужум бартараф этилди.
37'
Сардор Қобилжонов Вақтни чўзгани учун меҳмонлар дарвозабони огоҳлантирилди.
35'
Руслан Вагаповнинг бурчакдан тепган тўпини Акмал Рустамов боши билан дарвозага йўллади. Қобулжонов ўз жамоаси жонига оро кирди.
34'
Жарима майдончаси чап қанотида Шерали Жўраевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
32'
Акмал Холматов — Андрей Акопянц жуфтлиги бошлаб берган комбинация мезбонлар томонидан бартараф этилди.
29'
Яна бир хавфли вазият. Меҳмонлар чап қанотдан тезкор ҳужум уюштиришди. Жарима майдончаси ичида Руслан вагаповдан тўпни олиб қўйган Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбаси кучсиз чиқди. Унинг дарвозадан уч метрлар узоқликдан йўллаган зарбасини Макосин осонликча эгаллаб олди.
27'
Меҳмонларнин ҳужуми хавфли кўриниш олди. Ўнг қанотдан сардор Раҳмоновнинг жарима майдончасига узатган тўпини Акмал Холматов дарвозага аниқ йўллай олмади.
24'
Элдор Бойматовнинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
23'
Майдон марказида тўп учун курашда Жавоҳирбек расулов ноқулай йиқилди. Унга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
21'
Майдон марказидан Элдор Бойматов тўпни Вагаповга узатди. Жарима майдончасига узатилган тўпга биринчи бўлиб яна дарвозабон чиқди ва эгаллаб олди.
19'
Майдон марказида Алишер Саноевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
17'
Акмал Рустамов жарима тўпини чиройли тарзда амалга оширди. дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
16'
Дилёрбек Эрматов Жарима майдончасидан узоқ бўлмаган нуқтада Дилёрбек Эрматов Руслан Вагаповни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
14'
Вагаповнинг бурчакдан тепган тўпини Акмал Рустамов боши билан дарвозага йўллади. Зарба анча ноаниқ.
11'
Майдоннинг чап қанотидан Акмал Холматов тўп билан олдинга интилган вазиятда ҳимоячилар чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.
10'
Майдоннинг ўнг қанотидан руслан Вагапов тўпни жарима майдончасига ҳаволатиб узатди. Дарвозабон Қобилжонов маҳорат кўрсатди.
7'
Дастлабки бурчак тўпини мезбонлар амалга оширди. "Нефтчи" ҳимоячилари бехато ўйнашди.
6'
Майдоннинг чап қанотида меҳмонлар Шерали Жўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
4'
Майдоннинг чап қанотидан тўпни жарима майдончасига узатди. Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбаси кучли чиқди. аммо Макосин ўз ўрнида.
1'
Бош ҳакам ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ўйин бошланганлигини билдирувчи ҳуштаги чалинди. Тўпни меҳмонлар тепиб, ўйинга киритдилар.
18.50'
Ҳар икки жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини якунлаб, кийиниш хонаси томон йўл олдилар.
Учрашувга қизиқиш жуда юқори. "Ёшлар" спорт мажумасига ўйинни кузатиш учун 6-7 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрган. Ишқибозлар ташрифи давом этмоқда.
'
Айни пайтда ҳар икки жамоа аъзолари яшил майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, бугун учрашувда майдонга тушадиган таркиблар билан сизларни таништирамиз:
"ҚИЗИЛҚУМ": 22. Артём Макосин (с), 4. Алишер Саноев, 8. Акмал Рустамов, 11. Алишер Холиқов, 16. Самандар Шодмонов, 18. Элдор Бойматов, 19. Руслан Вагапов, 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 50. Георгий Квесиешвили.
Захирадагилар: 12. Дилшод Ҳамроев, 5. Акмал Холиқов, 7. Жамшид Шоҳназаров, 9. Наврўзбек Алимов, 14. Файзулла Қамбаров, 20. Ғайрат Жумаев, 24. Асқаржон Муҳиддинов.
"НЕФТЧИ": 1. Сардор Қобилжонов, 6. Умиджон Қодиров, 18. Жавоҳирбек Расулов, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 28. Абдуллоҳ Олимов, 29. Руслан Мелзиддинов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Сардор Раҳмонов, 55. Андрей акопянц, 88. Акмал Холматов (с).
Захирадагилар: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 5. Иқболжон Бобохонов, 7. Александру Оника, 9. Павел Смоляченко, 14. Вячеслав Пономарёв, 30. Отабек Зокиров, 35. Муродбек Бобожонов.
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидуллоҳ Расулов, Жаҳонгир Саидов (барчаси — Тошкент), Шерзод Рўзиқулов (Қарши).
Назоратчи: Игорь Мустафин (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.
18.30'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар! Бугун Навоийда катта футбол байрами. "Қизилқум" футболчилари "Нефтчи" жамоасини қабул қилмоқда.
"Қизилқум" футбол клуби Матбуот хизмати учрашувга қизиқиш катталигини ҳисобга олиб, мазкур ўйиндан матнли трансляция уюштиради.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.