"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Сўғдиёна" (Жиззах)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

21.23'
Учрашув ўз ниҳоясига етди. Владимир Шишелов киритган ягона гол "Қизилқум" жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.
'
Захира ҳаками асосий вактга 3 дақиқа қўшиб берилганлигини кўрсатди.
90'
Файзулло Қамбаров Қолган дақиқаларда мезбонлар мураббий асосий эътиборни ҳимояни кучайтиришга қаратган кўринади.
90'
Владимир Шишелов Бугунги учрашувда ҳозирча ягона бўлган гол муаллифи майдонни тарк этди.
86'
Алишер Холиқов Фаррух Ҳайдаровни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Бу вазиятда яна бир бор Меленчук маҳорати ўз жамоаси жонига оро кирди.
84'
Аюбхон Нўъмонов дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Макосин қайтариб юборди.
84'
Илёс Қурбонов ҳамда Акмал Рустамов майдон марказида тўқнашиб кетди.
80'
Руслан вагапов дарвозабон билан юзма-юз вазиятда кучли зарба йўллади. Меленчук тўпни катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
78'
Фаррух Ҳайдаров Мухлислар Фаррухнинг майдонга тушишини олқишлар билан қарши олдилар.
78'
Элдор Бойматов Юрий Лукин бугун унчалик ҳам ўйини қовушмаган Элдор Бойматовни алмаштиришга қарор қилди.
76'
Майдон марказида Суҳроб Бердиев ҳамда Азизбек Усмонов ўзаро тортишиб қолди. Ҳакам уларни оғзаки огоҳлантирди.
74'
Бобир Қосимов Бу ўзгариш нечоғли меҳмонларга наф келтиришини қолган дақиқаларда кузатамиз.
74'
Ориф Мамажонов "Сўғдиёна" жамоасида навбатдаги ўзгариш.
71'
Илёс Қурбонов Мураббий Даврон Файзиев қолган дақиқаларда тажрибали Илёс Қурбоновга ишонч билдирди.
71'
Суҳроб Қобилов Меҳмонлар таркибида ўзгариш.
70'
Самандар Шодмоновнинг бурчакдан ўйинга киритган тўпини ҳимоячилар катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
68'
Владимир Шишелов Стимуляция учун Володя огоҳлантирилди.
64'
Майдоннинг чап қанотидан Акмал рустамов тўпни аутдан ўйинга киритди. Аммо Владимир Шишелов жарима майдончаси ичкарисида ўйин қоиадасини бузди.
62'
Самандар Шодмонов ўнг қанотдан жарима тўпини ҳаволатиб жарима майдончасига тепди. Дарвозабон Меленчук ўз ўрнида.
60'
Алишер Холиқов Алишер Наврўзбек Алимов ўрнида учрашувни давом эттирадиган бўлди.
60'
Наврўзбек Алимов "Қизилқум" жамоасида дастлабки ўзгариш.
56'
Наврўзбек Алимов дарвозабон билан яккамағякка вазиятга чиқиши мумкин бўлган вазиятда тўпни Шишеловга узатишга қарор қилди. Бироқ ҳимоячилар тўпни эгаллаб олди.
52'
Самандар Шодмоновнинг 20 метрлардан берган кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
50'
Ҳимоячиларни ортда қолдирган Наврўзбек Алимов сўнгги зарбани беришда тажрибасизлик қилди.
48'
Дарвозабон Артём Макосин тўпни ушлаб олишда хатога йўл қўйди. Вусал Магеррамов деярли очиқ дарвозани ишғол эта олмади.
20.35'
Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланмоқда. Тўпни меҳмонлар тепиб, иккинчи бўлимни бошлаб бердилар.
'
Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳисоб — 1:0.
44'
Асилжон Бегимқулов дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан зарба йўллади. Артём Макосин маҳорат кўрсатиб тўпни эгаллаб олди.
43'
Меҳмонлар Наврўзбек Алимовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
40'
Майдон маркази яқинида Элдор Бойматовга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилди.
37'
Ўнг қанотдан Акмал Рустамов тўпни жарима майдончасига ташлаб берди. Бу вазиятда ҳимоячилар "Қизилқум" футболчиларига имконият беришмади.
35'
Олдинги чизиқда ҳаракат қилаётган Шишеловга жамоадошлари тўпни етказиб берди. Бироқ Володя ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди ва тўпни олдириб қўйди.
31'
Ўнг қанотдан Миржалол Қурбонов тўпни аутдан ўйинга киритди. Владимир Шишеловнинг боши билан йўллаган зарбасини Меленчук маҳорат кўрсатиб ушлаб олди.
29'
Аюбхон Нўъмонов
29'
Наврўзбек Алимов Майдон марказида ""Сўғдиёна футболчилари ўйин қоиадасини бузди. Асабларини жиловлай олмаган икки футболчи ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
24'
Ҳимоячи Акмал Рустамов тўпни Сардор Эминовга олдириб қўйди. Сардорнинг узоқ масофадан дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.
21'
"Сўғдиёна" ҳимоячиси ва Наврўзбек Алимов тўқнашиб кетди. Ҳар икки ўйинчига ҳам майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
18'
Чап қанотдан Самандар Шодмонов тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Аммо Наврўз Алимовнинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.
17'
Владимир Шишелов Чап қанотдан Акмал Рустамовнинг ҳаволатиб узатган тўпини Владимир Шишелов чиройли тарзда дарвоза тўрига жойлади.
10'
Вагапов ўнг қанотдан тўпни Шишеловга узатганди. Аммо Володя тўпни ўйиндан ташқари ҳолатда қолган Наврўз Алимовга узатди.
7'
"Сўғдиёна" вакили Сардор Эминов чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига йўллади. Суҳроб Бердиевнинг боши билан йўналтирган тўпини Артём Макосин эгаллаб олди.
5'
Учрашувнинг илк дақиқаларидан кончилар ҳужумга катта эътибор қаратмоқда. Самандар Шодмоновнинг узатган тўпини Руслан Вагапов чалқанчасига дарвоза томон йўллади, аммо зарба анча ноаниқ.
4'
Жарима тўпини Элдор Бойматов жарима майдончасига етказиб берди. Меҳмонлар ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
3'
Меҳмонлар ҳимоячиси майдон марказига яқин нуқтада Шишеловни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
2'
Наврўзбек Алимов майдоннинг чап бурчагидан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичкарисига узатди. Владимир Шишеловнинг боши билан берган зарбаси хавфли кўриниш олган бўлса-да, Меленчук қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
19..33'
Учрашув бошланди. Тўпни мезбонлар ўйинга киритди.
19.27'
Ҳар икки жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишмоқда.
19.01'
Ҳакамлар: Марат Исмоилов, Жаҳонгир Саидов (иккиси ҳам Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Наим Қосимов (Деҳқонобод).
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфуллин (Тошкент).
18.55'
Айни пайтда ҳар икки жамоа аъзолари майдонда чигалёзди машғулотлари олиб боришмоқда.
Жамоалар вакиллари учрашув қайдномасини тўлдириб улгуришган.
Жамоалар таркиблари билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 22. Артём Макосин (с), 8. Акмал Рустамов, 9. Наврўзбек Алимов, 10. Владимир Шишелов, 16. Самандар Шодмонов, 18. Элдор Бойматов,19. Руслан Вагапов, 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 25. Азизбек Усмонов.
Захирадагилар: 12. Дилшод Ҳамроев, 4. Алишер Саноев, 5. Акмал Холиқов, 11. Алишер Холиқов,14. Файзулло Қамбаров, 17. Сарваржон Холматов, 29. Фарруҳ Ҳайдаров.

"СЎҒДИЁНА": 1. Александр Меленчук (с), 3. Илҳом Комилов, 4. Элиёр Орипов, 6. Аюбхон Нўъмонов, 13. Рустам Аъзамов, 14. Ориф Мамажонов, 18. Сардор Эминов, 19. Суҳроб Қобилов, 20. Вусал Магеррамов, 24. Асилжон Бегимқулов, 25. Суҳроб Бердиев.
Захирадагилар: 12. Ширинбой Абдуллаев, 5. Илёс Қурбонов,8. Ботиржон Каримжонов, 9. Сардор Қаҳҳоров, 17. Санжар Рашидов, 21. Акмал Абдураҳмонов, 23. Бобир Қосимов.
18.53'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар! Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида бугун "Қизилқум" — "Сўғдиёна" жамоалари майдонга тушади. Учрашувдан матнли трансляция олиб борамиз.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.