"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Нефтчи" (Фарғона)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+5'
Учрашув ўз ниҳоясига етди.
90+5'
Абдураҳмон Абдулхақов
90+5'
Аббос Махсудалиев
90+4'
Мезбонлар ҳужумлар қилишга шошилмоқда.
90+1'
Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90+1'
Алишер Юсупов
89'
Учрашув ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Навоийликлар катта куч билан олдинга интилмоқда. Уларда ғалаба қилиш учун яхши имконият бор.
87'
Алишер Саматов
83'
Исломжон Тошпўлатов
83'
Бахтиёр Ёқубов
82'
"Қизилқум" учрашув темпни сусайтираётгани йўқ.
79'
Отабек Исроилов
79'
Шерзод Ҳакимов
75'
Шукурали Пўлатов
72'
Дилёрбек Эрматов Элёржон Акбаровга нисбатан майдон четида қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди
70'
Ҳакам ҳаво ҳарорати юқори эканлики сабабли яна бир бор жамоаларни тайм аутга таклиф қилди.
68'
"Қизилқум" ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда.
65'
Баҳриддин Вахобов
65'
Вячеслав Шевченко
63'
Илҳом Юносов етказиб берган тўпни бош билан дарвозага йўллаган Вячеслав шевченкога аниқлик етмади.
62'
"Қизилқум" томондан ўнг қанотда Шерали Жўраевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
60'
Сарваржон Холматов
60'
Отабек Нарзуллаев
56'
Яна зарба, яна Алишер Юсупов ва яна ноаниқлик...
55'
25-28 метр масофада Элёржон Акбаровга нисбатан қўполлик ишлатилди.
53'
Элёржон Акбаров
53'
Самандар Шодмонов
52'
Шевченкога нисбатан ҳам айнан шу нуқтада яна ўйин қоидаси бузилди. Бу сафар Алишернинг зарбасига аниқлик етмади.
'
Алишер Юсуповнинг жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
50'
Жарима майдонига ёриб кираётган Азизбек Усмоновга нисбатан ўйин қоидасини бузишди.
48'
Бурчак тўпидан мезбонлар унумли фойдалана олишмади.
47'
Иккинчи бўлимни навоийликлар ҳужумкор руҳда бошлашди ва ҳозир бурчак тўпи ишлаб олди.
46'
Учрашув иккинчи бўлимини меҳмонлар бошлаб беришди.
45+2'
Биринчи бўлим ниҳоясига етди.
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.
44'
Навоийликлар ҳужум кетидан ҳужум қилмоқда.
42'
Алишер Юсуповнинг жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
40'
Чап қанотда Самандар Шодмоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
'
Алишернинг иккинчи уриниши эса бесамар чиқди.
37'
Футболчи тўпни тўҳтатмай дарвоза томон йўллади. Кучли зарбани дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди.
36'
Бурчак зарбасини бартараф этган ҳимоячиларнинг тўпи Алишер Юсуповга келиб тушди.
34'
Фарғоналиклар асосан қарши ҳужумлар қилмоқда.
32'
Ташаббус "Қизилқум" футболчилари томонида.
30'
Ўнг қанотда Самандар Шодмоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
28'
Рақиб жамоаси жарима майдони яқинида 20 метрлардан Азизбек Усмонов дарвоза томон хавфли зарба берди. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
26'
"Қизилқум"да ҳам бурчак тўпи. Бироқ жамоа қулай имкониятни кўкка совирди.
25'
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳакам жамоаларни тайм аутга таклиф қилди.
23'
Учрашувдаги биринчи бурчак тўпи меҳмонлар томонида киритилди. Алишер Юсупов хавфни бартараф этди.
21'
Алишер Юсупов ўнг қанотдан Вячеслав Шевченко томон ҳаводан тўпни етказиб берди. Ҳужумчининг зарбаси бироз кучсизроқ чиқди.
19'
Охирги 4-5 дақиқада "Қизилқум" футболчилари ташаббусни тўлиқ ўзлари томонга оғдириб олишди.
15'
"Қизилқум" футболчилари аста-секин ҳужумга қила бошлади. Қанотлардан Самандар Шодмонов ва Шерали Жўраев фаоллик қилмоқда.
13'
Алишер Юсупов тепган жарима зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
12'
Майдон марказига яқин жойда Самандар Шодмоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
11'
Тўп назорати ҳозирча "Қизилқум" томонида.
9'
Ўйин бир маромда кечишни бошлади. Жамоалар қулай имкон кутишмоқда.
7'
Чап қанотдан Шерали Жўраев узатган тўпни Азизбек Усмонов эҳтиёткорлик билан ўзига тўғирлаб олди ва дарвоза томон зарба берди. Зарбаси бироз кучсиз чиқди.
5'
"Нефтчи" футболчилари ҳам Навоийдан қуруқ қайтмаслик учун ҳаракат қилишмоқда.
2'
Учрашувда биринчи оффсайд қайд этилди. Мехмонлар ўйиндан ташқари ҳолатда.
1'
Бугун "Қизилқум" жамоаси бир ҳужумчи билан ҳаракат қилмоқда.
1'
Учрашувни мезбонлар бошлади.
'
Учрашув ҳакамлари: Олим Толибжонов (Тошкент), Жалғасбай Сарсенов (Нукус), Бектурсин Канназаров (Нукус), Исхақ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноиль Лутфулин.
'
Марҳамат, жамоалар таркиби билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 1.Эркин Жабборов, 5.Георги Квесиешвили, 8.Акмал Рустамов, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Отабек Нарзуллаев, 18.Самандар Шодмонов, 20.Вячеслав Шевченко, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов, 99.Алишер Юсупов.
Захирадагилар: 22.Артём Макосин, 7.Сарваржон Холматов, 10.Баҳриддин Ваҳобов, 33.Андрей Деркач, 70.Нодир Камолов, 91.Элёр Акбаров, 98.Бекзод Ғанижонов.

"НЕФТЧИ": 1.Ўткир Юсупов, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёржон Ёқубов, 8.Умиджон Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов, 11.Аббос Махситалиев, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 18.Жавоҳирбек Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 22.Алишер Саматов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захирадагилар: 35.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Сардор Қулматов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 25.Иброҳим Нўъмонов, 26.Отабек Исроилов, 44.Исломжон Тошпўлатов, 52.Аброр Исмоилов.
19.10'
Айни пайтда ҳар икки жамоа аъзолари яшил майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришяпти.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Бугун юртимизда катта футбол байрами. Навоийда "Қизилқум" жамоаси "Нефтчи" футболчиларини қабул қилишмоқда.
Учрашувга қизиқиш юқорилигини ҳисобга олиб, "Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати ўйин тафсилотларини онлайн тарзда эътиборларингизга ҳавола этиб боради.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.