"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Машъал" (Муборак)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
"Қизилқум" жуда қийин кечган учрашувда иродасини намоиш этди ва ҳақли равишда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
90'
Учрашув асосий бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Илҳом Юнусов Иккинчи бор ҳам Илҳом Юнусов дарвозабонга ҳеч қандай имкон қолдирмади.
87'
Вячеслав Шевченко тепган тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Равшан Эрматов иккинчи бор 11 метрлик нуқтани кўрсатди.
84'
Меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишмоқда.
81'
"Қизилқум" бор кучи билан ҳужум қилмоқда.
79'
Меҳмонлар саросимага тушиб қолишган. Улар дуррангни ушлаб қолишга интилмоқда.
77'
Файзулла Қамбаров
77'
Азизбек Усмонов
76'
Учрашув ташаббуси тўлалигича мезбонлар томонига ўтди.
74'
Ҳумоюн Муртазоев
74'
Шахбоз Эркинов
70'
.Ихтиёр Тошпўлатов
70'
Жамшид Ҳасанов
70'
Илҳом Юнусов Илҳом Юнусов пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди.
69'
Шахбоз Эркинов Шахбоз Эркинов Акмал Рустамовга нисбанат жарима майдончасида қўполлик қилди ва Равшан Эрматов унга сариқ карточка бериб, 11 метрли нуқтани кўрсатди.
66'
Акмал Рустамов Дарвозабон ва ҳимоячи бир бирини тушунмай қолди. Тўп Акмал Рустамовга келиб тушди. У бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
64'
Илҳом Юнусов жарима зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан бартараф этди.
63'
"Машъал" футболчилари ўйин тизгинини назоратга олишга интилмоқда. Бироқ Мезбонлар кетма-кет ҳужум қилиб бунга имкон беришмаяпти.
60'
Зоҳир Қўзибоeв
60'
Зафар Тўраeв
56'
Отабек Нарзуллаев
56'
Андрей Деркач
53'
Мубораклик футболчилар қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишмоқда.
50'
Шахбоз Эркинов Аббос Шодмонов томонидан узатиб берилган тўпни бош билан голга айлантирган Шахбоз Эркинов дубл қайд этди.
49'
Баҳриддин Ваҳобов тўпни Илҳом Юнусовга зарба беришга қолдирди, ўз ўрнида зарба ўта хавфли кўриниш олди, бироқ озгина ноаниқ.
48'
Бурчак тўпидан оширилган вазиятда Георгий Квесиешвили зарба билан якунлади.
47'
Илк дақиқалардан "Қизилқум" футболчилари ҳужумга зўр бермоқда.
46'
Сарваржон Холматов
46'
Алишер Юсупов
46'
Иккинчи бўлимни меҳмонлар бошлаб беришди.
45+4'
Биринчи бўлимдаги сўнгги зарбани Баҳриддин Ваҳобов йўллади. Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
45'
биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
45'
Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқасида Жамшид Ҳасанов ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.
44'
Акмал Рустамов Жарима майдончаси ёнида ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.
43'
Машъал футболчилари иложи борича кўпроқ тўпни назорат қилишга интилмоқда.
39'
Жарима майдончаси чизиғи устида жарима зарбаси берилди. Зарбани Алишер Юсуповнинг ўзи амалга оширди. Бироқ бу зарба ҳам бесамар чиқди.
36'
Биринчи бўлимда деярли барча ҳужумлар Алишер Юсупов қанотидан амалга оширилмоқда.
33'
"Қизилқум" футболчилари имкон топилиши билан ҳужумга зўр беришмоқда. Ҳозирча буларнинг барчаси бесамар кечмоқда.
29'
Меҳмонлар иложи борича прессинг қилишга интилмоқда.
27'
Илҳом Юнусов томонидан ўйлаб топилган ажойиб ҳужумни Андрей Деркач ноаниқ зарба билан якунлади.
23'
Учрашув биринчи бўлимининг ўртасига келиб ташаббус мезбонлар томонига ўтди.
21'
Зафар Тўраев Акмал Рустамовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
17'
Илҳом Юнусов бурчак тўпи ишлаб олди. Бурчак тўпидан қайтган вазиятда Самандар Шодмонов зарба берди. Бироқ ноаниқ.
16'
"Машъал" футболчилари энди ҳимоядан туриб қарши ҳужумларга эьтибор қаратмоқда.
14'
Зафар Тўраев майдон марказига яқин жойда жароҳат олди.
11'
Тезкор гол ўтказиб юборган мезбонлар энди бор эътиборини ҳужумга қаратишларига тўғри келмоқда.
8'
Бурчак тўпидан оширилган тўпни Шахбоз Эркинов дарвозага йўллади ва гол урди.
7'
Қарши ҳужумларнинг бирида Муборак футболчиси Жамшид Ҳасанов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва бурчак тўпи ишлаб олди.
4'
Майдон марказига яқин жойда прессинг вақтида Андрей деркач қўполлик қилди.
3'
Мезбонлар илк дақиқалардан ҳужумга зўр беришмоқда. Улар учрашувдаги биринчи бурчак тўпини ўйинга киритишди.
1'
Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.
16.45'
Ҳар икки жамоа вакиллари майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
'
Жамоалар таркиби билан танишинг:
«Қизилқум»: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешвили, 8.Акмал Рустамов (C), 10.Баҳриддин Ваҳобов, 18.Самандар Шодмонов, 20.Вячеслав Шевченко, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов, 33.Андрей Деркач, 99.Алишер Юсупов
Захира: 22.Артём Макосин, 7.Сарваржон Холматов, 9.Ғайрат Жумаев, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Отабек Нарзуллаев, 91.Элёр Акбаров, 98.Бекзод Ғанижонов.

«Машъал»: 30.Ботир Носиров, 5.Ғиёсжон Комилов, 55.Аваз Агалиeв, 2.Искандар Шайқулов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 27.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 13.Шаҳзод Шайманов, 90.Зафар Тўраeв (c), 20.Шаҳбоз Эркинов, 10.Жамшид Ҳасанов.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Сардор Абдураимов, 7.Зоҳир Қўзибоeв, 25.Ихтиёр Тошпўлатов, 9.Ҳумоюн Муртозаeв, 29.Дилявер Абибуллаeв, 24.Сирожиддин Раҳматуллаeв.
'
Бугун юртимизда катта футбол байрами. Навоийда олий лига биринчи туридан жой олган учрашув бошланиш арафасида.
'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар!

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.