"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Сўғдиёна" (Жиззах)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ваниҳоят, учрашув бош ҳаками ҳуштаги янграб, ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда "Қизилқум" йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 4:1.
90+2'
Майдон марказида мезбонлар ўйин қоидасини бузди.
'
Асосий вақт ўз ниҳоясига етди. Учрашувга тўхталинилган вақтлар ўрнини қоплаш учун 2 дақиқа қўшиб берилди.
87'
Бобуржон Искандаров
87'
Баҳриддин Ваҳобов
87'
Алишер Саноев ҳамда Баҳриддин Ваҳобов "девор" услубида ўйнаб жарима майдончасига кириб борди. Алишер деярли яккама-якка қолган вазиятда Наумов маҳорат кўрсатди.
83'
Тўп учун кураш асосан майдон марказида давом этмоқда. Ташаббус ҳамон мезбонлар томонида.
'
"Қизилқум" — "Сўғдиёна" жамоалари учрашувини стадионнинг ўзидан 9781 нафар томошабин кузатмоқда.
79'
Фаррух Ҳайдаров
79'
Андрей Деркач
76'
Санжар Рашидов
76'
Анвар Ражабов
75'
Георгий Квесиешвили
75'
Файзулло Қамбаров
74'
Музаффаржон Музаффаров Таркибдаги ўзгариш меҳмонларнинг ҳисобни қисқартиришига хизмат қилди.
73'
Санжар Рихсибоев
73'
Элиёр Жаҳонов
71'
Меҳмонларнинг барча ўйинчилари ҳужумга зўр беришмоқда. Бурчак тўпини амалга оширишди. Аммо мезбонлар бехато ўйнаб тўпни эгаллаб олди.
69'
Вячеслав Шевченко Алишер Саноевнинг майдоннинг чап қанотидан жарима майдончаси ичига узатган тўпини Вячеслав Шевченко қийинчиликсиз рақиб дарвозаси тўрига жойлади.
67'
Баҳриддин Ваҳобов Шерали Жўраевнинг чиройли пасидан сўнг, Баҳриддин Ваҳобов ўзининг "хет-трек"ини нишонлади.
66'
Мезбонларнинг бурчакдан ўйинга киритган тўпини дарвозабон Михаил Наумов қийинчиликсиз эгаллаб олди.
62'
Майдоннинг ўнг қанотида Анвар Ражабов жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳаволатиб жарима майдончаси ичкарисига етказиб берилган тўпга ҳаммадан баланд сакраган дарвозабон Эркин Жабборов эгалик қилди.
56'
Музаффаржон Музаффаров "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси майдон марказида ўйин қоидасини бузди ва унга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
55'
Андрей Деркач Бош ҳакам Ҳасан Рўзиев майдон марказида Деркач тўпни атайлаб қўли билан ўйнади деб ҳисоблади ва огоҳлантирди.
54'
Меҳмонлар катта куч билан олдинга интилишмоқда. Элиёр Жаҳоновнинг ўнг қанотдан дарвоза томон йўллаган зарбаси анча ноаниқ.
47'
Собир Ҳамидовнинг мезбонлар дарвозасига йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.
46'
Собир Ҳамидов
46'
Акбар Саттаев
'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим тугади.
45+1'
Анвар Ражабовнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасини Эркин Жабборов муштлари билан тўпни уриб майдон ташқарисига чиқариб юборди.
45'
Миржалол Қурбоновнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини ҳимоячи катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
42'
Майдоннинг чап қанотида Миржалол Қурбонов "Сўғдиёна" вакилига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
41'
Майдон арказида Элиёр Жаҳонов Баҳриддин Ваҳобовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима тўпи.
39'
Меҳмонлар ўз жарима майдончалари яқинида ўйин қоидасини бузди. Акмал Рустамовнинг кучли зарбасини Михаил Наумов ушлаб олишга муваффақ бўлди.
37'
"Сўғдиёна"нинг кам сонли ҳужумларидан бирини дарвозабон Эркин Жабборов осонликча бартараф этиб, тўпни ушлаб олди.
35'
Алишер Саноев жарима тўпини амалга оширилди. Ҳаволатиб жарима майдончасига узатилган тўп учун курашда Шевченко дарвозабон билан тўқнашиб кетди.
32'
"Қизилқум" аъзоси Алишер Саноев тўпни олдинги чизиқда ҳаракат қилаётган Вячеслав Шевченкога етказиб берди. Аммо бу вазиятда яна Наумов ўзини кўрсатиб тўпни ушлаб олди.
30'
Миржалол Қурбонов майдоннинг ўнг қанотидан тўпни аутдан ўйинга киритди. Ғайрат Жумаевнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасини Михаил Наумов маҳорат кўрсатиб ушлаб олди.
28'
Меҳмонлар "Қизилқум" жамоаси дарвозаси томон жарима тўпини амалга оширди. Аммо анча ноаниқ.
25'
"Қизилқум"нинг хавфли ҳужумини ҳимоячилар катта қийинчилик билан бартараф этди.
23'
Файзулла Қамбаров Меҳмонлар ўйинчисига нисбатан Қамбаров қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
22'
Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. "Сўғдиёна" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқазиб юборди. Аут..
20'
Майдон марказида меҳмонлар Деркачга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
18'
"Қизилқум" ҳамон ташаббусни ўз қўлида ушлаб турибди. Деркачнинг кучли зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Шевченко дарвозага йўллашда бироз шошилди. Зарба ноаниқ.
16'
"Сўғдиёна" жамоаси аъзоси Музаффаржон Музаффаровнинг дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ.
15'
Мезбонларнинг яна бир хавфли ҳужуми. Шерали Жўраевнинг пасидан сўнг, Баҳриддин Ваҳобов яна бир бор Михаил Наумов ҳушёрлигини текшириб кўрди.
12'
Баҳриддин Ваҳобов Вячеслав Шевченконинг жарима майдончасига узатган тўпини Баҳриддин Ваҳобов "Сўғдиёна" жамоаси дарвозасига йўллади.
11'
Учрашув мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари остида давом этмоқда. Чап қанотдан Шерали Жўраевнинг жарима майдончасига узатган тўпини ҳимоячилар катта қийинчилик билан қайтарди.
7'
Баҳриддин Ваҳобов Майдоннинг ўнг қанотидан Миржалол Қурбонов ҳаволатиб жарима майдончасига тўпни узатди. Ҳимоячилардан дадилроқ ҳаракат қилган Баҳриддин Ваҳобов рақиб дарвозасини ишғол этди.
1'
Учрашувни меҳмонлар тўпни ўйинга киритиб бошлаб беришди.
'
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, О.Абдувосилов, С.Шоюсупов

Заҳира ҳаками: Э.Турсунов.

Назоратчи: Б.Галеев.

ПФЛ ходими: Н.Лутфулин.
16.55'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Жамоалар таркиби билан танишинг:
"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 8.Акмал Рустамов, 9.Вячеслав Шевченко, 10.Баҳриддин Ваҳобов, 11.Алишер Саноев, 14.Файзулло Қамбаров, 20.Ғайрат Жумаев, 21.Миржалол Қурбонов, 23.Шерали Жўраев, 33.Андрей Деркач, 92.Азизбек Усмонов.

Заҳира: 12.Артём Макосин, 6.Фаррух Ҳайдаров, 7.Жамшид Шоҳназаров,24.Асқаржон Муҳиддинов,26.Алишер Ҳолиқов, 50.Георги Квесиешвили, 54.Бобуржон Искандаров.

"Сўғдиёна": 1.Михаил Наумов, 3.Илҳом Комилов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев, 9.Анвар Ражабов, 13.Элёр Жаҳонов, 17.Музаффаржон Музаффаров, 20.Вусол Магеррамов, 21.Акмал Абдураҳмонов, 23.Бобир Қосимов, 24.Асилжон Бегимқулов(сардор)

Заҳира: 31.Михаил Спиридонов, 6.Собир Ҳамидов, 7.Санжар Рашидов, 8.Суҳроб Қобилов, 19.Сардор Қаҳҳоров, 22.Сайдулло Раҳматов, 29.Санжар Риҳсибоев.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.