Ўтган учрашув
14.06.2017 19:00
Олий лига - 2017. 13-тур. |
||
![]() |
2:0 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
19.06.2017 18:00
Олий лига - 2017. 14-тур. |
||
![]() |
-:- | ![]() |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Локомотив | 30 | 74 |
2 | ![]() |
Насаф | 30 | 63 |
3 | ![]() |
Бунёдкор | 30 | 63 |
4 | ![]() |
Бухоро | 30 | 58 |
5 | ![]() |
Пахтакор | 30 | 52 |
6 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 30 | 50 |
7 | ![]() |
Металлург | 30 | 49 |
8 | ![]() |
Машъал | 30 | 38 |
9 | ![]() |
Шўртан | 30 | 38 |
10 | ![]() |
Сўғдиёна | 30 | 34 |
11 | ![]() |
Нефтчи | 30 | 31 |
12 | Қўқон-1912 | 30 | 29 | |
13 | ![]() |
Олмалиқ | 30 | 26 |
14 | ![]() |
Обод | 30 | 24 |
15 | ![]() |
Навбаҳор | 30 | 23 |
16 | ![]() |
Андижон | 30 | 23 |
Янгиликлар
-
Олий лига: “Қизилқум” – “Насаф” 1:1
- 29.04.2017 20:00 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Учрашув дебютидаёқ футболчиларимиз рақиб дарвозасига йўл топа олишди. Ён чизиқдан тўп “Насаф” жарима майдончасига етказиб берилгач, тўп қаршиликлар ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоевнинг қўлига тегди. Натижада бош ҳакам Вадим Агишев ҳеч иккиланмай меҳмонлар дарвозасига 11-метрлик жарима зарбани белгилади. “Нуқта”га яқинлашган Илҳом Юнусов зарбасининг йўналишини “Насаф” посбони Элдорбек Суюнов топган бўлсада, тўпни қайтаришнинг уддасидан чиқа олмади -1:0.
Шундан кейин ташаббус кутилганидек қаршиликлар томонига ўтди. Жамоамиз асосан кўпчилик бўлиб ҳимояланиб, рақиб ҳужумини бартараф этиб турди. Имкон бўлганда қарши ҳужумлар ташкил этилди. 18-дақиқада қаршиликлар “Қизилқум” жарима майдончаси олдида жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Драган Черан тўпни шериги Баҳром Абдураҳимовга узатиб бергач, Баҳромнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 21-дақиқада энди футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуига эга бўлишди. “Насаф” жарима майдончасининг ўнг бурчагига яқин жойдан Жасур Ҳасанов томонидан дарвозага йўлланган зарба бирозгина ноаниқ чиқди. 23-дақиқада Воҳид Шодиев ҳисобни иккитага ошириши мумкин эди. Унинг чамаси 25- метрлардан йўллаган кутилмаган зарбаси голга айланишига сантиметрлар етишмади. Бўлим якунига қадар Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан икки бор жарима майдончамизга узатган оширмалари хавфли кўриниш олди. Аммо ҳар икки сафар ҳам Черан мўлжалда адашди.
Иккинчи бўлимнинг илк ҳужумидаёқ энди меҳмонлар 11-метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. “Насаф”нинг илк дақиқалардан ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумдан кейин бош ҳакам тўп ҳимоячимизнинг қўлига тегди деб топди. Натижада 11-метрлик жарима тўпини “Насаф”нинг тўпурар ҳужумчиси Драган Черан аниқ амалга оширди – 1:1.
Голдан кейин стадионга йиғилган мухлислар ҳар иккала жамоа ижросида кескин ва муросасиз футбол гувоҳига айланишди. Сабаби дуранг натижа ҳеч бир жамоанинг режасида йўқ эди. Шу сабаб томонлар очиқ футбол намойиш этишди. Тўпга эгалик қилиши билан ҳар иккала жамоа аъзолари рақиб жарима майдончасига хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида ҳар иккала томонда ҳам гол уриш учун яхши имкониятлар юзага келди.Фарруҳ Сайфиевнинг иккита аниқ зарбасини Артём Макосин эгаллаб олишга эришган бўлса, захирадан майдонга тушган Азамат Алланизов ҳам икки бор ўта қулай вазиятга эга бўлди. Дастлаб Жасур Ҳасановнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини ҳужумчимиз яқин масофадан боши билан дарвозага ноаниқ йўллаган бўлса, ўйиннинг сўнгги сонияларида “Насаф” посбони билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борган Алланиязов афсуски, дарвозага ноаниқ зарба йўллади.
ЎзПФЛ, 8-тур. 29.04.2017
“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши) 1:1 (1:0)
Навоий. “Ёшлар спорт мажмуаси”. 7538 томошабин.
Бош ҳакам: Вадим Агишев-8,5, Дониёр Сайлавов-8,5, Александр Сидоров-8,5, Жасур Мухтаров-9.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
ЎзПФЛ вакили: Бобир Ҳайдаров.
“Қизилқум”: 22.Артём Макосин, 3.Шукурали Пўлатов, 4.Эркин Бойдуллаев, 10.Воҳид Шодиев (9.Отабек Зокиров, 88), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян, 19.Жасур Ҳасанов, 20.Ғайрат Жумаев, 23.Шерали Жўраев, 27.Илҳом Юнусов, 77.Бекзод Ғанижонов (15.Азамат Алланиязов, 46).
Захира: 16.Умиджон Хонимқулов, 8.Акмал Рустамов, 18.Самандар Шодмонов, 25.Азизбек Усманов, 85.Андрей Деркач.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков, 18.Баҳром Абдураҳимов (15.Шахбоз Эркинов, 89), 20.Ислом Кенжабоев (14.Шароф Муҳитдинов, 46), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 9.Дилшод Хушбаков, 31.Сайдулло Раҳматов, 38. Дониёржон Нарзуллаев, 45. Бобир Абдуҳолиқов.
Голлар: Илҳом Юнусов (5-пен) – Драган Черан (48-пен).
Огоҳлантириш: Эркин Бойдуллаев (52), Ш.Жўраев (87).
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Шерали Жўраев – Игорь Голбан.
Бош хомий

Сўровнома
- Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
Туғилган кунингиз билан
Фазлиддинов Ҳусниддин Фазлиддин ўғли
Ярим ҳимоячи
18.06.1995
Тошев Шерзод Дилшодович
Маъмур
18.06.1991
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.