Ўтган учрашув
14.06.2017 19:00
Олий лига - 2017. 13-тур. |
||
![]() |
2:0 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
19.06.2017 18:00
Олий лига - 2017. 14-тур. |
||
![]() |
-:- | ![]() |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Локомотив | 30 | 74 |
2 | ![]() |
Насаф | 30 | 63 |
3 | ![]() |
Бунёдкор | 30 | 63 |
4 | ![]() |
Бухоро | 30 | 58 |
5 | ![]() |
Пахтакор | 30 | 52 |
6 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 30 | 50 |
7 | ![]() |
Металлург | 30 | 49 |
8 | ![]() |
Машъал | 30 | 38 |
9 | ![]() |
Шўртан | 30 | 38 |
10 | ![]() |
Сўғдиёна | 30 | 34 |
11 | ![]() |
Нефтчи | 30 | 31 |
12 | Қўқон-1912 | 30 | 29 | |
13 | ![]() |
Олмалиқ | 30 | 26 |
14 | ![]() |
Обод | 30 | 24 |
15 | ![]() |
Навбаҳор | 30 | 23 |
16 | ![]() |
Андижон | 30 | 23 |
Янгиликлар
-
Олий лига: “Олмалиқ” – “Қизилқум” 0:0
- 22.04.2017 20:00 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Жамоамиз ушбу баҳсга қадар олий лига тарихида “Олмалиқ” билан 18 маротаба куч синашган, ушбу ўйинларда ҳар икки томон саккизтадан ғалабага эришган бўлса, иккита ўйинда дуранг қайд этилган эди. Мазкур ўйин олдидан жамоаларнинг чемпионатда 6 та турдан кейин тўплаган очколари 7 тани ташкил этарди. Бу учрашувдаги ғалаба ўзаро ўйинларда ҳам, турнир жадвалида ҳам бир томоннинг устунлигини таъминлаб бериши керак эди...
Жамоамиз асосий таркибида аввалги баҳсдан фарқли равишда бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, Артём Макосин, Артур Геворкян, Воҳид Шодиев бошланғич таркибдан жой олган бўлишса, Жасур Ҳасанов, Умид Хонимқулов ҳамда Бекзод Ғанижонов захирада қолдирилди.
Учрашувни томонлар ўта эҳтиёткорлик билан бошлашди. 5-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Камолиддин Мурзоевнинг узоқ масофадан дарвозани ишғол этишга уриниши ноаниқ зарба билан якун топди. 27-дақиқада яна ўша Мурзоев жарима майдончамизга кириб борди ва Макосин билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди. Аммо ҳимоячимиз унга ҳал қилувчи зарбани беришга имкон бермади.
Иккинчи бўлимда ҳам томонлар асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, рақибнинг хатосидан унумли фойдаланишга интилишди. Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида футболчиларимизда ҳисобни очиш учун иккита яхши вазият юзага келди. 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Жасур Ҳасановнинг чамаси 30 метрлар узоқлидан йўллаган кучли зарбаси голга айланишига бир баҳя қолди. “Олмалиқ” посбони Хуршид Хўжаев дарвозага йўл олган зарба йўналтиришини ўзгартиришга эришди. Тўп тўсинга тегиб майдонга қайтди. 87-дақиқада тезкор қарши ҳужумдан кейин Артур Геворкян рақибнинг бир ҳимоячисини алдаб ўтди ва жарима майдончаси ичидан чап оёқда узоқ бурчакка зарба берди. Аммо сўннги сонияларда мезбонлар ҳимоячиси футболчимизнинг зарбасини “подкат” билан тўсиб қолишга эришди. Натижада баҳсда томонлар ўз ҳисобларига бир очкодан ёзиб қўйишди.
Олий лига, 7-тур. 22.04.2017.
“Олмалиқ” – “Қизилқум” 0:0
Олмалиқ. ОКМК стадиони. 2201 томошабин.
Ҳакамлар: Равшан Эрматов-9,0, Абдуҳамид Расулов-9,0, Жаҳонгир Саидов-9,0, Игорь Гормашов-9.
Назоратчи: Арслон Ҳатамов.
ЎзПФЛ вакили: Г.Ртвеладзе.
“ОЛМАЛИҚ”: 46. Хуршид Хўжаев, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5. Дилшод Жўраев, 8. Шота Григалашвили (10. Шоҳназар Норбеков, 67), 15. Фарҳод Мусабеков (9. Забиҳиллио Ўринбоев, 80), 17. Камолиддин Мурзоев, 18. Шавкат Муллажонов, 19. Ислом Иномов (с), 55. Раҳматилла Бердимуродов, 88. Игорь Йелич, 90. Владислав Касминин.
Захирадагилар: 45. Акбар Тўраев, 21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 33. Дониёр Усмонов, 77. Муҳаммад Исаев, 94. Хуршид Мухторов.
“ҚИЗИЛҚУМ”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 9. Отабек Зокиров (19. Жасур Ҳасанов, 67), 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулла Қамбаров, 15. Азамат Алланиязов (77. Бекзод Ғанижонов, 80), 17. Артур Геворкян, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев (25. Азизбек Усмонов, 90), 27. Илҳом Юнусов.
Захирадагилар: 16. Умид Хонимқулов, 8. Акмал Рустамов, 18. Самандар Шодмонов, 85. Андрей Деркач.
Огоҳлантириш: Д.Жўраев (82) – Ғ.Жумаев (17).
Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Х.Хўжаев – Ф.Қамбаров.
Бош хомий

Сўровнома
- Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
Туғилган кунингиз билан
Фазлиддинов Ҳусниддин Фазлиддин ўғли
Ярим ҳимоячи
18.06.1995
Тошев Шерзод Дилшодович
Маъмур
18.06.1991
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.