Ўтган учрашув
13.05.2017 18:00
Олий лига - 2017. 10-тур. |
||
2:0 |
Навбатдаги учрашув
18.05.2017 19:00
Олий лига - 2017. 11-тур. |
||
-:- |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | Локомотив | 30 | 74 | |
2 | Насаф | 30 | 63 | |
3 | Бунёдкор | 30 | 63 | |
4 | Бухоро | 30 | 58 | |
5 | Пахтакор | 30 | 52 | |
6 | ҚИЗИЛҚУМ | 30 | 50 | |
7 | Металлург | 30 | 49 | |
8 | Машъал | 30 | 38 | |
9 | Шўртан | 30 | 38 | |
10 | Сўғдиёна | 30 | 34 | |
11 | Нефтчи | 30 | 31 | |
12 | Қўқон-1912 | 30 | 29 | |
13 | Олмалиқ | 30 | 26 | |
14 | Обод | 30 | 24 | |
15 | Навбаҳор | 30 | 23 | |
16 | Андижон | 30 | 23 | |
Янгиликлар
-
Олий лига: “Қўқон-1912” – “Қизилқум” 1:0
- 18.03.2017 18:00 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Учрашувнинг илк ҳужумиданоқ футболчиларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Жасур Ҳасановнинг жаримай майдончасига ҳаволатиб узатиб берган тўпини Акмал Рустамов боши билан рақиб дарвозасига йўналтирди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.
Шундан кейин майдон эгалари ҳужумкорликни оширишди. Мурод Холмуҳаммедов ва Акмал Холмуродов бир неча бор ажойиб паслари орқали шерикларини қулай вазиятга чиқаришди. Аммо қўқонликлар ҳужум чизиғида ҳаракат қилган Сидоров ва Раевац айрим вазиятларда ноаниқ зарба берган бўлишса, баъзи ҳолларда Макосин тўпни эгаллаб олди. Бўлим сўнггида футболчиларимизда ҳисобни очиш учун ўта қулай имконият бўлди. Илҳом Юнусовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин Жасур Ҳасанов тўпни ҳаволатиб рақиб жарима майдончасига узатди. Тўп дарвоза олдида қулай вазиятда турган Шукурали Пўлатовга етиб борди. Бироқ ҳимоячимиз дерли дарвоза чизиғи устидан тўпни тўрга йўллашда хатога йўл қўйди. Натижада рақиб футболчилари тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштиришди.
Иккинчи бўлимнинг илк ҳужумиданоқ мезбонлар муваффақият қозонишди.
Ён чизиқдан тўп жарима майдончамизга узатилгач, узоқ бурчакда ёлғиз турган Раевац яқин масофадан чап оёқда кучли зарбаси билан ҳисобни очди-1:0. Голдан кейин суръати анча ошди. Аммо шу куни сербиялик легионер томонидан киритилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Олий лига, 3-тур. 18.03.2017.
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” 1:0 (0:0)
Қўқон. Марказий стадион.7621 томошабин.
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин-8,8, Алишер Усмонов-8,5, Тимур Гайнулин-8,5, Шавкат Насибуллаев-9.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
ЎзПФЛ вакили: Валерий Леткин.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 8. Собир Ҳамидов (10. Жавоҳир Сидиқов, 65)11. Андрей Сидоров, 18. Баҳодир Пардаев, 23. Александр Мезляков, 24. Иброҳимжон Раҳимов, 26. Акмал Холмуродов (85. Руслан Мелзиддинов, 63), 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Раевац (9. Носирбек Отақўзиев,81).
Захирадагилар: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 17. Авазхон Маматхўжаев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 8. Акмал Рустамов, 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулло Қамбаров, 15. Азамат Алланиязов (9. Отабек Зокиров, 80), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов.
Захирадагилар: 16. Умиджон Хонимқулов, 18. Самандар Шодмонов, 25. Азизбек Усмонов, 35. Орзу Раззоқов, 77. Бекзод Ғанижонов, 85. Андрей Деркач.
Гол: Филип Раевац (51).
Огоҳлантиришлар: М. Ҳолмуҳамедов (63) - Ш. Пўлатов (63), Ж. Ҳасанов (63), Ф. Қамбаров (66).
Энг яхши ўйинчилар: Ф. Раевац - Э. Бойдуллаев.
Бош хомий
Сўровнома
- Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
Туғилган кунингиз билан
- Юнусов Илҳом Ҳафизович
Ярим ҳимоячи
03.05.1982
- Ҳайитов Саиджон Наврўз ўғли
Ҳимоячи
16.05.1994
- Ҳасанов Хуршид Соҳиб ўғли
Ҳимоячи
17.05.1996
- Болтаев Нодиржон Раҳмонқулович
БЎФМ директори
29.05.1980
- Неъматов Олим Рустамович
Шифокор
05.05.1980
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.