Ўтган учрашув
01.10.2016 16:00
Олий лига - 2016. 24-тур. |
||
1:2 |
Навбатдаги учрашув
14.10.2016 16:00
Олий лига - 2016. 25-тур. |
||
-:- |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | Локомотив | 23 | 56 | |
2 | Бунёдкор | 23 | 51 | |
3 | Насаф | 24 | 51 | |
4 | Бухоро | 24 | 43 | |
5 | Пахтакор | 24 | 41 | |
6 | ҚИЗИЛҚУМ | 24 | 40 | |
7 | Металлург | 24 | 39 | |
8 | Шўртан | 24 | 32 | |
9 | Сўғдиёна | 24 | 30 | |
10 | Нефтчи | 24 | 28 | |
11 | Машъал | 23 | 27 | |
12 | Олмалиқ | 23 | 22 | |
13 | Навбаҳор | 24 | 22 | |
14 | Обод | 24 | 19 | |
15 | Қўқон-1912 | 24 | 18 | |
16 | Андижон | 24 | 16 | |
Янгиликлар
-
Рўзиқул БЕРДИЕВ: “Қизилқум” жамоаси стандарт вазиятларда хавфли эканлигини билардик
- 26.09.2016 08:13 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Олий лига 23-туридан жой олган “Қизилқум” — “Насаф” жамоалари баҳсидан (3:3) сўнг, матбуот анжуманида биринчи бўлиб меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.
- Бугун майдонда муросасиз курашга бой учрашувни гувоҳи бўлдик, — дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. — Иккала жамоа ҳам ўйин охиригача курашдан тўхтамади. Рақибимизни яхши ўрганган эдик ва уларнинг амалга оширадиган стандарт вазиятлари жуда хавфли эканлигини ҳам билар эдик. Бу ҳақда футболчиларимизни огоҳлантирган эдик. Аммо бугун айнан рақибимиз бизни ана шу стандарт вазиятлардан жазолади. Ўйлайманки, “Қизилқум” жамоаси ҳам бизга қарши учрашувга пухта тайёргарлиги ўйин давомида сезилиб турди. Улар ҳам бугунги учрашувда астойдил ҳаракат қилишди. Бунинг эвазига улар ҳам бугун бир очкони ҳаққоний қўлга киритишди.
Ҳар ўйинда ҳар хил таркиб? Албатта, ўз-ўзидан маълумки, рақибларимиз бизни ҳам ҳар бир ўйиндан олдин яхшилаб ўрганишади. Шунинг учун ўйин тактикасига қараб таркибга ўйинчи танлаймиз. Баъзан танлаган ўйин услубимизга мос келадиган ўйинчилар билан алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бу албатта ҳар хил таркиб билан майдонга тушишимизга олиб келади. Аммо бугун дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг енгил жароҳати борлиги учун, уни майдонга туширмадик. У нафақат жамоамизнинг асосий ўйинчиси ҳисобланади, ўзингизга маълум, у шунингдек терма жамоамизга ҳам доимо жалб этилиб турилади. Шуларни ҳисобга олиб бугун таваккал қилмадик. Красичнинг майдонга туширилмаганлигига унинг ўтган ўйинда қизил карточка олганлиги сабаб бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим, “Қизилқум” жамоасининг ҳам инфратузилмасида катта ижобий ўзгаришлар рўй берибди. Мисол тариқасида бугун ўйин бўлиб ўтган стадиондаги шароитлар, майдонннинг ҳолати ва бошқалар бизни ҳам анча қувонтирди. Ўйлайманки бундай эътибор ва мавжуд шароит “Қизилқум” клубининг янада ривожланишига омил бўлади. Умид қиламизки, клубга бўлган эътибор ҳеч қачон сўнмайди.
Мақсадимиз? Биз ҳамиша юқори ўрин учун ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш учун курашаверамиз. Ҳеч бўлмаганда, ўтган йилги натижани такрорлашимиз керак.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий
Сўровнома
- Сизнингча, Ўзбекистон XXV миллий чемпионатида "Қизилқум" жамоаси нечанчи поғонани эгаллайди?
Навбатдаги тур
20-тур | Олмалиқ | - | Бунёдкор |
20-тур | Машъал | - | Локомотив |
Туғилган кунингиз билан
- Макосин Артём Олегович
Дарвозабон
29.10.1985
- Камолов Нодиржон Равшан ўғли
Ярим ҳимоячи
22.10.1994
- Бойдуллаев Эркин Отақулович
Ярим ҳимоячи
04.10.1984
- Асатов Шаҳзод Акмал ўғли
Дарвозабон
28.10.1997
- Облоқулов Сардоржон Акбарович
Ярим ҳимоячи
31.10.1997
- Актамов Ҳамиджон Ғуломович
Ижрочи директор
10.10.1977
- Нуруллаев Фарҳод Турганович
Менеджер
29.10.1964
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.