Ўтган учрашув
01.10.2016 16:00
Олий лига - 2016. 24-тур. |
||
![]() |
1:2 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
14.10.2016 16:00
Олий лига - 2016. 25-тур. |
||
![]() |
-:- | ![]() |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Локомотив | 23 | 56 |
2 | ![]() |
Бунёдкор | 23 | 51 |
3 | ![]() |
Насаф | 24 | 51 |
4 | ![]() |
Бухоро | 24 | 43 |
5 | ![]() |
Пахтакор | 24 | 41 |
6 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 24 | 40 |
7 | ![]() |
Металлург | 24 | 39 |
8 | ![]() |
Шўртан | 24 | 32 |
9 | ![]() |
Сўғдиёна | 24 | 30 |
10 | ![]() |
Нефтчи | 24 | 28 |
11 | ![]() |
Машъал | 23 | 27 |
12 | ![]() |
Олмалиқ | 23 | 22 |
13 | ![]() |
Навбаҳор | 24 | 22 |
14 | ![]() |
Обод | 24 | 19 |
15 | Қўқон-1912 | 24 | 18 | |
16 | ![]() |
Андижон | 24 | 16 |
Янгиликлар
-
Нақд ғалаба бой берилди
- 26.09.2016 08:01 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Охирги турларни бир мунча бўш ўтказган “Қизилқум” футболчилари “Насаф” жамоасига қарши бўладиган ўйинга жиддий ҳозирлик кўрди. Буни Навоийда кечган баҳс ҳам тасдиқлаб турибди.
Ўйин меҳмонлар учун омадли бошланди. Аввалига навоийликлар ҳимоячиси Георгий Квесиешвилининг кутилмаганда тўпни қўли билан ўйнагани “Насаф” жамоаси учун қўл келди. Драган Черан пенальтини бехато амалга ошириб, ҳисобни очди. Сўнгра, ҳимоядаги палапартишликдан унумли фойдаланган Одилжон Ҳамробеков фаол ҳаракат қилиб, қаршилик мухлисларни яна бир бор хурсанд қилди.
Гарчи, “Қизилқум” посбони кетма-кет ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлса-да, бу кончиларни тушкунликка тушириб қўймади. Биринчи бўлим якунланишига саноқли дақиқа қолганида Неманья Йованович — Воҳид Шодиев тандеми ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлишди — 1:1.
Иккинчи бўлим мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Бу эса ўз самарасини узоқ куттирмади. 47-дақиқада Неманья Йованович пенальтини бехато амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди.
59-дақиқада “Ёшлар” спорт мажмуаси мухлислар ҳайқириғидан ларзага келди. Майдоннинг чап қанотидан Жасур Ҳасанов жарима тўпини ҳаволатиб жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилган Файзулла Қамбаров тўпни рақиб дарвозасига киритиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Аксарият мухлислар “Қизилқум” жамоаси ғалабасини тахмин қилаётган паллада Шахбоз Эркинов қаршиликлар жонига оро кирди. Ҳимоячининг биргина хатоси гол билан якунланди ва учрашувда жанговор дуранг қайд қилинди — 3:3.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Олий лига, 23-тур
2016 йил 25 сентябрь (якшанба)
«Қизилқум» (Навоий) – «Насаф» (Қарши) – 3:3. 9768 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,5, Т. Галеев (Тошкент) – 8,4, А. Пўлатов (Тошкент) – 8,2, И. Ибрагимов (Нукус) – 9.
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Голлар: В. Шодиев (40), Н. Йованович (48), Ф. Қамбаров (59) – Д. Черан (28, пенальти), О. Ҳамробеков (39), Ш. Эркинов (90 + 2).
“ҚИЗИЛҚУМ”: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешивили, 8.Акмал Рустамов, 10.Баҳриддин Ваҳобов (99.Алишер Юсупов, 70), 14.Файзулло Қамбаров, 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов (80.Ҳамза Каримов, 88), 44.Эркин Бойдуллаев, 55.Жасур Ҳасанов, 84.Немания Йованович, 86.Воҳид Шодиев (18.Самандар Шодмонов, 77).
“НАСАФ”: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов, 22.Игорь Голбан, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (4.Мақсуд Каримов, 86), 18.Баҳром Абдураҳимов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков (15.Шахбоз Эркинов, 65), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан (21.Азамат Алланиёзов, 85).
Огоҳлантиришлар: А. Рустамов (45 + 2) – Ф. Сайфиев (43), Д. Нарзуллаев (57), Ш. Эркинов (84).
Энг яхши ўйинчилар: Э. Бойдуллаев – Д. Черан.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий

Сўровнома
- Сизнингча, Ўзбекистон XXV миллий чемпионатида "Қизилқум" жамоаси нечанчи поғонани эгаллайди?
Навбатдаги тур
20-тур | Олмалиқ | - | Бунёдкор |
20-тур | Машъал | - | Локомотив |
Туғилган кунингиз билан
Макосин Артём Олегович
Дарвозабон
29.10.1985
Камолов Нодиржон Равшан ўғли
Ярим ҳимоячи
22.10.1994
- Бойдуллаев Эркин Отақулович
Ярим ҳимоячи
04.10.1984
Асатов Шаҳзод Акмал ўғли
Дарвозабон
28.10.1997
Облоқулов Сардоржон Акбарович
Ярим ҳимоячи
31.10.1997
Актамов Ҳамиджон Ғуломович
Ижрочи директор
10.10.1977
Нуруллаев Фарҳод Турганович
Менеджер
29.10.1964
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.