Ўтган учрашув
22.11.2016 14:00
Олий лига - 2016. 30-тур. |
||
3:1 |
Навбатдаги учрашув
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | Локомотив | 30 | 74 | |
2 | Насаф | 30 | 63 | |
3 | Бунёдкор | 30 | 63 | |
4 | Бухоро | 30 | 58 | |
5 | Пахтакор | 30 | 52 | |
6 | ҚИЗИЛҚУМ | 30 | 50 | |
7 | Металлург | 30 | 49 | |
8 | Машъал | 30 | 38 | |
9 | Шўртан | 30 | 38 | |
10 | Сўғдиёна | 30 | 34 | |
11 | Нефтчи | 30 | 31 | |
12 | Қўқон-1912 | 30 | 29 | |
13 | Олмалиқ | 30 | 26 | |
14 | Обод | 30 | 24 | |
15 | Навбаҳор | 30 | 23 | |
16 | Андижон | 30 | 23 | |
Янгиликлар
-
Муҳим очколар бой берилди
- 10.09.2016 08:36 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Олий лига 21-туридан жой олган «Қизилқум» – «Қўқон-1912» жамоалари баҳсига қизиқиш жуда юқори эди. Навоийликлар иккинчи даврани фақат ғалаба билан давом эттираётган бўлса, қўқонликлар олий лигада ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётганлиги бу фикримиз тасдиғидир.
Учрашувда мезбонлар сардори Эркин Бойдуллаев дисквалификация туфайли ушбу ўйинда майдонга тушмади. Шунга қарамай, “Қизилқум” жамоаси мураббийлар штаби жанговор таркибни майдонга туширди. Қўқонликлар таркибида эса деярли йўқотишлар йўқ эди.
Ўйин меҳмонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошлангани эса қўқонликларнинг мақсади жиддийлигидан дарак бериб турарди. Навоийликларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам рақиб ўйинига мос кўриниш олди. 17-дақиқада Воҳид Шодиевнинг 18 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган кучли зарбаси мезбонлар ҳимоячиси қўлига тегиб майдонни тарк этди. Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин 11 метрли нуқтани кўрсатди. Мезбонлар ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов мўлжалда адашмади ва ҳисобни очди — 1:0.
Иккинчи бўлим янада шиддали ҳужумларга бой бўлди. Ташаббус гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар томонига ўтиб турди. Ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам голга тортадиган жуда кўплаб вазиятлар содир этилди. Аммо улардан фойдаланишда мезбонларга бошқа омад кулиб оқмади.
63-дақиқада майдоннинг ўнг қанотидан Отабек Зокировнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатган тўпини Отабек Ҳайдаров боши билан дарвоза тўрига йўллади ва ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида дарвозаларга бошқа тўп киритлмади. Якунда “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида муҳим очколарни бой берди.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Олий лига, 21-тур
2016 йил 9 сентябрь (жума)
“Қизилқум” (Навоий) — “Қўқон-1912” (Қўқон) — 1:1 (1:0).
Навоий шаҳри. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 8107 томошабин.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) — 8,5, Р. Серазетдинов (Тошкент) — 8,7, А. Калинин (Қарши) — 8,3, Р. Абдувоҳидов (Қарши) — 8,0.
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин
Голлар: Илҳом Юнусов (18-пен.), Отабек Ҳайдаров (65)
“ҚИЗИЛҚУМ”: 1.Эркин Жабборов,5.Георгий Квесиашвили (80. Ҳамза Каримов, 66), 8.Акмал Рустамов, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Отабек Нарзуллаев (Баҳриддин Ваҳобов, 68), 23. Шерали Жўраев (25. Азизбек Усмонов, 46), 27.Илҳом Юнусов, 55. Жасур Ҳасанов, 84.Неманья Йованович, 86.Воҳид Шодиев, 99. Алишер Юсупов.
“ҚЎҚОН-1912”: 12.Азиз Ашуров, 20.Достон Турсунов, 55.Дарко Гожкович, 83.Никола Валентич, 75.Иброҳим Раҳимов, 90. Суҳроб Бердиев,70. Собир Ҳамидов, 99. Жавоҳир Сиддиқов, 7. Отабек Зокиров, 9.Носир Отақўзиев (49. Шоҳруҳ Холматов, 90+4), 10.Отабек Ҳайдаров (30.Абдуллоҳ Олимов, 90)
Огоҳлантиришлар: Дарко Гожкович (16), Акмал Рустамов (63), Носир Отақўзиев (71), Никола Валентич (82), Суҳроб Бердиев (90).
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий
Сўровнома
- «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
Туғилган кунингиз билан
- Квесиешвили Гиорги Маилович
Ҳимоячи
01.12.1985
- Каримов Ҳамза Тоғаевич
Ҳимоячи
10.12.1980
- Рустамов Аббос Анварович
Ярим ҳимоячи
07.12.1997
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.