Ўтган учрашув
22.11.2016 14:00
Олий лига - 2016. 30-тур. |
||
3:1 |
Навбатдаги учрашув
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | Локомотив | 30 | 74 | |
2 | Насаф | 30 | 63 | |
3 | Бунёдкор | 30 | 63 | |
4 | Бухоро | 30 | 58 | |
5 | Пахтакор | 30 | 52 | |
6 | ҚИЗИЛҚУМ | 30 | 50 | |
7 | Металлург | 30 | 49 | |
8 | Машъал | 30 | 38 | |
9 | Шўртан | 30 | 38 | |
10 | Сўғдиёна | 30 | 34 | |
11 | Нефтчи | 30 | 31 | |
12 | Қўқон-1912 | 30 | 29 | |
13 | Олмалиқ | 30 | 26 | |
14 | Обод | 30 | 24 | |
15 | Навбаҳор | 30 | 23 | |
16 | Андижон | 30 | 23 | |
Янгиликлар
-
Бой берилган ғалаба
- 09.09.2016 07:10 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Ёшлар лигаси йигирма биринчи тур доирасида “Қизилқум” футболчилари ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди. Мазкур жуфтликнинг биринчи даврада Қўқонда кечган баҳсида навоийлик ёшлар рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
Мухлислар Карманадаги Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадионида ўтган бу галги учрашувда ёш кончиларнинг осонгина ғалаба қозонишини тахмин қилган бўлсалар ажабмас. Чунки биринчилик жадвалида “Қўқон-1912” вакиллари “Қизилқум” ёшларидан қуйи поғонани эгаллаб турганди.
Аммо учрашув меҳмонларнинг кутилмаган шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Бу ўз самарасини узоқ куттирмади. 10-дақиқада қўқонликлар жарима тўпини ўйинга киритди. Тажрибали Орифжон Мамажоновнинг дарвозадан чамаси 25 метрлар олисдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди — 0:1.
Шундан сўнг, мезбонлар бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Орадан уч дақиқа ўтиб, навоийликлар ҳимоячиси Саиджон Ҳайитов ўртадаги мувозанатни тиклади — 1:1.
Иккинчи бўлимни “Қизилқум” ёшлари кўтаринки руҳда бошлашди. Аввалига Миржалол Қосимов пенальтидан меҳмонлар посбонини доғда қолдирди. Сўнгра Шукур Жумабоев ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.
Бироқ ҳисобнинг бундай кўриниш олиши меҳмонлар руҳини синдира олмади. Улар ўйин охиригача ҳужумкорликни асло сусайтирмади. Бу эса мезбонларнинг икки бор ўз жарима майдончасида қўпол хатолар қилишга мажбур қилди. Натижада “Қўқон-1912” жамоаси вакили Маъруфжон Зокиров икки бор пенальтидан унумли фойдаланди ва ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди — 3:3.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Ёшлар лигаси, 21-тур
8 сентябрь (пайшанба)
«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:3 (1:1)
Кармана. Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадиони. 224 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Абдувоҳидов (Қарши) – 7,9, О. Абдуҳалимов – 7,7, А. Султонов – 7,7, Н. Болтаев - 7
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
Голлар: С. Ҳайитов (13), М. Қосимов (48, пенальти), Ш. Жумабоев (62) – О. Мамажонов (10), М. Зокиржонов (77, 90+5, иккиси ҳам - пенальти).
“ҚИЗИЛҚУМ”: Артём Макосин, Ғайрат Давронов, Миржалол Қосимов, Феруз Норов, Сардор Жаҳонов, Саид Ҳайитов, Аслиддин Файзиев, Ғайрат Жумаев, Ҳусниддин Фазлиддинов, Элёржон Акбаров, Нодир Камолов.Захирадан майдонга тушганлар: Валижон Раҳимов, Аббос Рустамов, Дилшод Ҳожиев, Шукур Жумабоев, Равшан Аслонов, Достон Жўраев, Бобур Жўрақулов.
“ҚЎҚОН-1912”: 30. Ислом Абдуллаев. 4. Дилмурод Мелиқўзиев, 28.Шоҳруҳ Холматов, 27. Ислом Охунжонов, 17.Нодир Йўлдошев,22. Ориф Мамажонов, 6.Баҳодир Акрамов,18. Иқбол Маликжонов, 49.Ойбек Рустамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, 9.Достон Мелиқўзиев.
Захирадан майдонга тушганлар: 12.Азиз Ашуров, 15. Маьруф Зокиржонов,14. Аваз Маматхўжаев, 10.Аброр Раҳмонов, 5. Иброҳим Ғофуров,11. Миртўра Акбаров,23.Шаҳзод Эргашев.
Огоҳлантиришлар: М. Қосимов (53), Х. Фазлитдинов (65), Ғ. Жумаев (90+4) – И. Охунжонов (56), М. Зокиржонов (70).
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий
Сўровнома
- «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
Туғилган кунингиз билан
- Квесиешвили Гиорги Маилович
Ҳимоячи
01.12.1985
- Каримов Ҳамза Тоғаевич
Ҳимоячи
10.12.1980
- Рустамов Аббос Анварович
Ярим ҳимоячи
07.12.1997
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.