Ўтган учрашув
22.11.2016 14:00
Олий лига - 2016. 30-тур. |
||
3:1 |
Навбатдаги учрашув
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | Локомотив | 30 | 74 | |
2 | Насаф | 30 | 63 | |
3 | Бунёдкор | 30 | 63 | |
4 | Бухоро | 30 | 58 | |
5 | Пахтакор | 30 | 52 | |
6 | ҚИЗИЛҚУМ | 30 | 50 | |
7 | Металлург | 30 | 49 | |
8 | Машъал | 30 | 38 | |
9 | Шўртан | 30 | 38 | |
10 | Сўғдиёна | 30 | 34 | |
11 | Нефтчи | 30 | 31 | |
12 | Қўқон-1912 | 30 | 29 | |
13 | Олмалиқ | 30 | 26 | |
14 | Обод | 30 | 24 | |
15 | Навбаҳор | 30 | 23 | |
16 | Андижон | 30 | 23 | |
Янгиликлар
-
Александр Мочинов: “Чемпионатимизда яна бир кучли жамоа пайдо бўлганидан хурсандман”
- 19.08.2016 00:00 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Олий лига ўн тўққизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Обод” жамоалари учрашуви (4:1) тугагач ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Мочинов қатнашди.
— “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Адександр Владимирович. — Йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсак-да, йигитларимизга эътирозим йўқ. Менимча, бугунги ўйин стадионга йиғилган мухлислар зерикиб қолишмади. Рақибимиз кучли жамоа, шунга қарамай Навоийдан ҳеч бўлмаса бир очко олиб кетиш илинжида ташриф буюргандик. Аммо тажриба ўз сўзини айтди. “Қизилқум” таркибида маҳоратли ижрочилар жамланган. Уларга алоҳида таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Бугун айнан уларнинг хизматлари эвазига рақибимиз йирик ғалабани қўлга киритди.
Ҳаёт эса давом этади. Ўз олдимизга кучлилар сафида ўрнимизни сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Шундай экан, ҳали курашамиз ва олий лигада қолиш учун имкониятимиз етарли, деб ўйлайман.
Бугунги ўйин миллий чемпионатимизда яна бир кучли жамоа шаклланаётганлигини кўрсатиб берди. Бундан хурсанд бўлдим. Навоийдаги замонавий спорт иншооти, яратилган шарт-шароитлар мутахассис сифатида мени лол қолдирди. Қолаверса, бу ерда ажойиб мухлислар бор экан. Яқин йилларда “Қизилқум” Осиё чемпионлар лигасида қатнашса, асло ажабланмайман. Бу йўлда навоийликларга фақат омад тилайман.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий
Сўровнома
- «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
Туғилган кунингиз билан
- Квесиешвили Гиорги Маилович
Ҳимоячи
01.12.1985
- Каримов Ҳамза Тоғаевич
Ҳимоячи
10.12.1980
- Рустамов Аббос Анварович
Ярим ҳимоячи
07.12.1997
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.