Ўтган учрашув
09.09.2016 18:30
Олий лига - 2016. 21-тур. |
||
1:1 |
Навбатдаги учрашув
17.09.2016 18:30
Олий лига - 2016. 22-тур. |
||
-:- |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | Локомотив | 19 | 49 | |
2 | Насаф | 20 | 43 | |
3 | Бунёдкор | 19 | 42 | |
4 | Металлург | 20 | 36 | |
5 | Бухоро | 20 | 36 | |
6 | ҚИЗИЛҚУМ | 20 | 36 | |
7 | Пахтакор | 19 | 29 | |
8 | Нефтчи | 20 | 25 | |
9 | Сўғдиёна | 20 | 24 | |
10 | Шўртан | 20 | 23 | |
11 | Олмалиқ | 19 | 21 | |
12 | Навбаҳор | 20 | 20 | |
13 | Машъал | 19 | 20 | |
14 | Андижон | 20 | 15 | |
15 | Қўқон-1912 | 21 | 14 | |
16 | Обод | 20 | 12 | |
Янгиликлар
-
Олмалиқдаги чиройли ғалаба
- 14.08.2016 07:15 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Олий лига ўн саккизинчи турида “Қизилқум” жамоаси Олмалиққа сафар қилди. Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа турлича кайфиятда эди. Навоийликлар иккнчи давра баҳсларини кетма-кет ғалабалар билан бошлаган бўлса, “Олмалиқ” футболчилари қаторасига икки бор мағлубият аламини тортганди.
Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги “Қизилқум” футболчилари ўйинни кўтаринки руҳда бошлади. 23-дақиқада Шерали Жўраевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячига теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди ва Воҳид Шодиевга бориб тушди. Бу вазиятда кончилар ҳужумчисининг дарвозага йўллаган зарбаси мезбонлар посбони Умид Хонимқуловни доғда қолдирди — 0:1.
Аксарият мухлислар жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишини тахмин қилаётган бир вазиятда навоийликлар яна бир бор муваффақият қозонди. 45+1-дақиқада Акмал Рустамовнинг ҳаводан йўллаган тўпини Неманья Йованович моҳирлик билан тўхтатиб олди ва "Олмалиқ" дарвозасига иккинчи голни урди.
60-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Файзулло Қамбаров жарима майдончаси ичида Зоҳир Пиримовга нисбатан ўйин қоидасини бузди. “Олмалиқ” жамоаси сардори Евгений Гоголь эса пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди — 1:2.
78-дақиқада мезбонлар жарима майдончасига ёриб кирган Жасур Ҳасановни ҳимоячи кийимидан тортиб йиқитди. Ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди. Неманья Йованович эса зарба беришда мўлжалда адашмади — 1:3.
Танаффусдан сўнг, бошланган кучли ёмғир деярли ўйин охиригача давом этди. Бу эса ҳар икки жамоанинг ҳам ўзи кутган ўйинни намойиш этишига салбий таъсир қилди.
Учрашув тугашига беш дақиқа қолганида Дониёр Усмоновнинг тўп узатишидан сўнг Ислом Иномов дарвозани ишғол этиб, ҳисобни яна қисқартирди. Ҳисоб – 2:3!
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Олий лига, 18-тур
2016 йил 13 август (шанба).
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий) – 2:3.
Олмалиқ шаҳри. ОКМК спорт мажмуаси. 1225 томошабин.
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов – 8,8, Темур Галеев – 8,6, Акбар Пўлатов – 8,6, Аскер Нажафалиев (барчаси Тошкентдан) – 9,0.
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.
Голлар: Е. Гоголь (60-пен.), И. Иномов (85) – В. Шодиев (23), Н. Йованович (45 + 1, 78-пен.).
“ОЛМАЛИҚ”: 16.Умид Хонимқулов, 3.Саидкомил Акбаров, 5.Евгений Гоголь, 6.Раҳматулло Бердимуродов (17.Муҳаммад Исаев 37), 9.Мўйдин Мамазулумов, 11.Зоҳир Пиримов, 19.Ислом Иномов, 33.Ойбек Нурбоев (21.Дониёр Усмонов 46), 77.Диёр Туропов, 94.Хуршид Мухторов, 99.Шохназар Норбеков (7.Арслонмурод Омонов 81).
“ҚИЗИЛҚУМ”: 1.Эркин Жабборов, 5.ГеоргийКвесиешвили, 8.Акмал Рустамов, 14.Файзулло Қамбаров, 23.Шерали Жўраев (75.Шукур Жумабоев 72), 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов, 44.Эркин Бойдуллаев, 55.Жасур Ҳасанов, 84.Неманья Йованович (18.Самандар Шодмонов 88), 86.Воҳид Шодиев (10.Баҳриддин Ваҳобов 78).
Огоҳлантиришлар: О. Нурбоев (31), С. Акбаров (39), И. Иномов (60), Е. Гоголь (76), Д. Туропов (90 + 1) – Ф. Қамбаров (34), Э. Бойдуллаев (56),
Энг яхши ўйинчилар: Е. Гоголь – Н. Йованович.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий
Сўровнома
- Сизнингча, Ўзбекистон XXV миллий чемпионатида "Қизилқум" жамоаси нечанчи поғонани эгаллайди?
Навбатдаги тур
20-тур | Олмалиқ | - | Бунёдкор |
20-тур | Машъал | - | Локомотив |
Туғилган кунингиз билан
- Григорьев Виктор Андреевич
Ҳимоячи
12.09.1995
- Файзиев Аҳлиддин Баҳриддин ўғли
Ҳужумчи
20.09.1997
- Мирзаев Акмал Нозилқулович
Ҳисобчи
19.09.1976
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.