Ўтган учрашув
09.09.2016 18:30
Олий лига - 2016. 21-тур. |
||
1:1 |
Навбатдаги учрашув
17.09.2016 18:30
Олий лига - 2016. 22-тур. |
||
-:- |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | Локомотив | 19 | 49 | |
2 | Насаф | 20 | 43 | |
3 | Бунёдкор | 19 | 42 | |
4 | Металлург | 20 | 36 | |
5 | Бухоро | 20 | 36 | |
6 | ҚИЗИЛҚУМ | 20 | 36 | |
7 | Пахтакор | 19 | 29 | |
8 | Нефтчи | 20 | 25 | |
9 | Сўғдиёна | 20 | 24 | |
10 | Шўртан | 20 | 23 | |
11 | Олмалиқ | 19 | 21 | |
12 | Навбаҳор | 20 | 20 | |
13 | Машъал | 19 | 20 | |
14 | Андижон | 20 | 15 | |
15 | Қўқон-1912 | 21 | 14 | |
16 | Обод | 20 | 12 | |
Янгиликлар
-
Муборакдаги муҳим ғалаба
- 03.08.2016 07:12 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Иккинчи давранинг дастлабки учрашувида “Қизилқум” футболчилари Муборакда “Машъал” жамоаси меҳмони бўлди. Бу жамоаларнинг биринчи турда Навоийда кечган баҳсида кончилар 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишганди.
Навоийликлар бу галги ўйинга пухта ҳозирлик кўришди. Таркибда жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Айниқса, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи янги футболчилар билан тўлдирилгани жамоани фақат ғалаба сари ундаши табиий эди.
Кутилганидек, учрашув шиддатли курашларга бой ўтди. Гарчи, ўйиннинг биринчи бўлимида ҳар иккала жамоа аъзолари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишган бўлса-да, танаффусдан сўнг “Қизилқум” жамоаси таркибида амалга оширлган ўзгаришлар ўз самарасини берди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида навоийликлар ҳимоячиси майдоннинг чап қанотидан тўпни аутдан ўйинга киритди. Жарима майдончаси ичида мезбонлар ҳимоячиларидан кўра, жадалроқ ҳаракат қилган Неманья Йованович қийинчиликсиз дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди — 0:1.
Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳар иккала жамоа аъзолари томонидан ҳам кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил этилди. Аммо учрашувнинг қолган вақтида ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Қизилқум” футболчилари сафарда муҳим уч очкони қўлга киритшга муваффақ бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, навоийликлар 17-турда ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс 9 август куни Умид қўрғонидаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Олий лига
16-тур, 2 август (сешанба)
“Машъал” (Муборак) — “Қизилқум” (Навоий) — 0:1(0:0).
Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 2740 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов – 8,5, Анваржон Маражабов – 8,6, Зиёдулла Абдураҳмонов (барчаси — Андижон) – 8,6, Шуҳрат Ражабов (Бухоро) – 9,0.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.
«МАШЪАЛ»: 35. Ж. Илёсов, 2. И. Шойқулов, 5. Ғ. Комилов, 6. С. Абдураимов (27. Ғ. Ғуломов, 77), 7. З. Қўзибоев, 8. М. Камолов, 9. Х. Муртазоев (23. К. Тўраев, 68), 10. Жамшид Ҳасанов, 13. Ш. Шайманов, 18. А. Шодмонов (90. З. Тўраев, 75), 55. А. Агалиев.
«КИЗИЛҚУМ»: 1. Э. Жабборов, 5. Г. Квесиешвили, 8. А. Рустамов, 10. Б. Ваҳобов (86. В. Шодиев, 61), 14. Ф. Қамбаров, 25. А. Усмонов, 27. И. Юнусов, 44. Э. Бойдуллаев, 55. Жасур Ҳасанов, 84. Н. Йованович (18. С. Шодмонов, 83), 99. А. Юсупов (75. Ш. Жумабоев, 46).
Гол: Н. Йованович (51).
Огоҳлантиришлар: Ш. Шайманов (48), З. Қўзибоев (57), А. Агалиев (90) – И. Юнусов (48).
Энг яхши ўйинчилар: З. Тўраев – Э. Бойдуллаев.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий
Сўровнома
- Сизнингча, Ўзбекистон XXV миллий чемпионатида "Қизилқум" жамоаси нечанчи поғонани эгаллайди?
Навбатдаги тур
20-тур | Олмалиқ | - | Бунёдкор |
20-тур | Машъал | - | Локомотив |
Туғилган кунингиз билан
- Григорьев Виктор Андреевич
Ҳимоячи
12.09.1995
- Файзиев Аҳлиддин Баҳриддин ўғли
Ҳужумчи
20.09.1997
- Мирзаев Акмал Нозилқулович
Ҳисобчи
19.09.1976
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.