Ўтган учрашув
12.03.2016 16:30
Олий лига - 2016. 2-тур. |
||
![]() |
0:1 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
02.04.2016 18:00
Олий лига - 2016. 3-тур. |
||
![]() |
-:- | ![]() |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Пахтакор | 2 | 6 |
2 | ![]() |
Локомотив | 2 | 6 |
3 | ![]() |
Металлург | 2 | 6 |
4 | ![]() |
Насаф | 2 | 6 |
5 | ![]() |
Бунёдкор | 2 | 6 |
6 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 2 | 6 |
7 | ![]() |
Бухоро | 2 | 4 |
8 | ![]() |
Нефтчи | 2 | 3 |
9 | Қўқон-1912 | 2 | 3 | |
10 | ![]() |
Обод | 2 | 1 |
11 | ![]() |
Навбаҳор | 2 | 0 |
12 | ![]() |
Сўғдиёна | 2 | 0 |
13 | ![]() |
Шўртан | 2 | 0 |
14 | ![]() |
Машъал | 2 | 0 |
15 | ![]() |
Андижон | 2 | 0 |
16 | ![]() |
Олмалиқ | 2 | 0 |
Янгиликлар
-
Навоийда нохуш анъанага барҳам берилди
- 06.03.2016 08:12 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Ўзбекистон XXV миллий чемпионати олий лигаси биринчи тури доирасида “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” футболчиларини қабул қилди.
Бу жамоаларнинг баҳси хоҳ Навоийда бўлсин, хоҳ Муборакда доимо муросасиз ва шиддатли кечган. Агар уларнинг ўзаро учрашувлари статистикасига назар ташласангиз, охирги маротаба “Қизилқум” ўз майдонида бундан саккиз мавсум илгари “Машъал”ни мағлубиятга учратган эди. Ўтган йили ҳам биринчи даврада муборакда дуранг (0:0) қайд этилган. Аммо Навоийда кечган баҳсда “Машъал” (2:3) уйга ғалаба билан қайтганди.
Янги мавсумга навоийликлар бир мунча пухта ҳозирлик кўришди. Уй учрашувлари ўтадиган “Ёшлар” спорт мажмуасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, юқори савияда ўйин намойиш этиш учун халқаро талабларга жавоб берадиган шароитлар яратилди. Кончилар таркиби бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирилди.
Шунга қарамай, бу галги ўйин яна меҳмонларнинг устунлигида бошланди. Аниқроғи, “Қизилқум” футболчиларининг бир мунча хотиржамликка берилгани ўйин дебютида уларга қимматга тушди. 7-дақиқада газчилар вакили мирзоҳид Ғофуров бурчакдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган моҳир ҳужумчи Шахбоз Эркинов вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди.
Танаффусдан сўнг, мезбонлар бор эътиборларини ҳужумга қаратдилар. Асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнаётган “Машъал” жамоасига бу жуда қўл келди. 50-дақиқада Аббос Шодмонов жамоадоши Шахбоз Эркиновга тўпни ҳаволатиб узатди. Қулай вазиятни голга айлантирган Эркинов ҳисобдаги фарқни оширди — 0:2.
Шундан сўнг, меҳмонлар кўпроқ эътиборни ғалабани ушлаб қолишга қарата бошлашди. Бош мураббий Александр Хомяков етакчи ўйинчилар Зафар Тўраев, Жамшид Ҳасанов, Шахбоз Эркиновларни алмаштирди. Мезбонлар бош менежери эса қандай бўлмасин мағлубиятдан қутулиб қолиш ҳаракатига тушди. Таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Бу эса якунда кончилар ўйинида ижобий бурилиш ясади.
Дастлаб 67-дақиқада “Қизилқум” жамоаси сардори Акмал Рустамов ҳисобни қисқартирди — 1:2.
Меҳмонлар асосий эътиборни ҳимоя қаратиб, кўплаб хатоларга йўл қўя бошладилар. Аввалига 70-дақиқада айнан Акмал Рустамовга нисбатан ўз жарима майдончалари ичкарисида ўйин қоидасини буздилар. Пенальтини Илҳом Юнусов бехато амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.
Ўйиннинг охирги дақиқалари бир мунча асабий руҳда давом этди. 88-дақиқада Вячеслав Шевченконинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини “Машъал” ҳимоячиси қўли билан қайтаришдан бошқа чора топа олмади. 11 метрлик нуқтага иккинчи маротаба яқинлашган Илҳом Юнусов дарвозабон Ботир Носировни қийинчиликсиз яна бир бор доғда қолдирди — 3:2.
Шундай қилиб, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида “Машъал”га қарши бўладиган учрашувлардаги нохуш анъанага барҳам бериб, муҳим ғалабани қўлга киритди.
Энди тақвимга кўра, “Қизилқум” футболчилари навбатдаги турда сафарда тўп суради. Кончилар 12 март куни Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўладилар.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Олий лига
1-тур, 2016 йил 5 март
«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак) — 3:2 (0:1)
Навоий шаҳри. "Ёшлар” спорт мажмуаси. 9103 томошабин
Ҳакамлар: Равшан Эрматов — 9,0, Абдуҳамид Расулов — 9,0, Жаҳонгир Саидов — 9,0, Игорь Гармашов (барчаси — Тошкент) — 9,0.
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноиль Лутфулин.
Голлар: Шаҳбоз Эркинов 7, 50, Акмал Рустамов 67, Илҳом Юнусов 69-пен., 89-пен.
«ҚИЗИЛҚУМ»: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешвили, 8.Акмал Рустамов (C), 10.Баҳриддин Ваҳобов, 18.Самандар Шодмонов, 20.Вячеслав Шевченко, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов (14.Файзулла Қамбаров, 77), 27.Илҳом Юнусов, 33.Андрей Деркач (17.Отабек Нарзуллаев, 56), 99.Алишер Юсупов (7.Сарваржон Холматов, 46).
«МАШЪАЛ»: 30.Ботир Носиров, 5.Ғиёсжон Комилов, 55.Аваз Агалиeв, 2.Искандар Шайқулов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 27.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 13.Шаҳзод Шайманов, 90.Зафар Тўраeв (7.Зоҳир Қўзибоeв, 60), 20.Шаҳбоз Эркинов (9.Ҳумоюн Муртозаeв, 74), 10.Жамшид Ҳасанов (25.Ихтиёр Тошпўлатов, 70).
Огоҳлантиришлар: Зафар Тўраев 21, Акмал Рустамов 44, Зоҳир Қўзибоев 66, Шаҳзод Шайманов 71.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий

Сўровнома
- Бугунги кунда «Қизилқум»нинг қайси чизиғида рақобат кучли, деб ҳисоблайсиз?
Навбатдаги тур
3-тур | Бунёдкор | - | Машъал |
3-тур | Бухоро | - | Пахтакор |
3-тур | Насаф | - | Обод |
3-тур | Локомотив | - | Нефтчи |
3-тур | Навбаҳор | - | Сўғдиёна |
3-тур | Қўқон-1912 | - | Андижон |
3-тур | Металлург | - | Шўртан |
3-тур | ҚИЗИЛҚУМ | - | Олмалиқ |
Туғилган кунингиз билан
Жумаев Ғайрат Фармонович
Ярим ҳимоячи
02.04.1986
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.