Ўтган учрашув
20.11.2015 14:00
Олий лига - 2015. 30-тур. |
||
![]() |
2:0 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
05.03.2016 17:00
Олий лига - 2016. 1-тур. |
||
![]() |
-:- | ![]() |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Андижон | 0 | 0 |
2 | ![]() |
Бунёдкор | 0 | 0 |
3 | ![]() |
Бухоро | 0 | 0 |
4 | ![]() |
Локомотив | 0 | 0 |
5 | ![]() |
Машъал | 0 | 0 |
6 | ![]() |
Металлург | 0 | 0 |
7 | ![]() |
Навбаҳор | 0 | 0 |
8 | ![]() |
Насаф | 0 | 0 |
9 | ![]() |
Нефтчи | 0 | 0 |
10 | ![]() |
Обод | 0 | 0 |
11 | ![]() |
Олмалиқ | 0 | 0 |
12 | ![]() |
Пахтакор | 0 | 0 |
13 | ![]() |
Сўғдиёна | 0 | 0 |
14 | ![]() |
Шўртан | 0 | 0 |
15 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 0 | 0 |
16 | Қўқон-1912 | 0 | 0 | |
Янгиликлар
-
Навоийликлар Марғилонда совриндор бўлишди
- 03.12.2015 16:14 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Куни кеча Марғилон шаҳридаги “Меҳнат” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллигига бағишлаб 2002-2003 йилларда туғилган болалар ўртасида республика очиқ турнири ўтказилди. Унда мезбонлардан ташқари, мамлакатимизнинг турли вилоят ва шаҳарларидан келган ўн иккита жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.
Қуръага кўра, мусобақанинг “А” гуруҳидан Марғилондаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Учкўприк, Бухоро ҳамда Гулистон шаҳарларидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари жамоалари ўзаро куч синашди.
Қолган гуруҳлар эса қуйидагича кўриниш олди: “В” гуруҳи. “Навбаҳор” БЎФМ (Наманган), “Нефтчи” БЎФМ (Фарғона), БЎФМ-2 (Учкўприк), “Интернат” (Навоий шаҳри). “С” гуруҳи. “Интернат” (Андижон), БЎФМ-3 (Учкўприк), БЎФМ (Марғилон) ҳамда “Пахтакор” (Қўқон).
Мусобақада навоийлик ёш футболчилар муваффақиятли қатнашдилар. Гуруҳ босқичида Обид Жумаев ҳамда Зафар Тошбоев мураббийлигида “Интернат” жамоаси дастлаб “Навбаҳор” футболчиларига кичик фарқ билан (3:4) ютқазган бўлса, сўнгра “Нефтчи” вакилларидан 1:0 ҳисобида устун келишди. Учкўприклик тенгқурлари билан кечган баҳсда навоийликлар 6:0 ҳисобида зафар қучиб, “плей-офф” босқичига йўлланма олди.
Ярим финалда БЎСМ-1 (Марғилон) Андижоннинг “Интернат” жамоасини енгди — 2:1. Финал йўлланмаси учун кечган иккинчи баҳсда навоийликлар “Навбаҳор”ни кичик ҳисобда доғда қолдириб, гуруҳдаги мағлубият аламини олишди — 1:0.
Ҳал қилувчи учрашувда мезбонлар “Интернат” (Навоий) билан рўбарў келди. Унда ягона тўп БЎСМ-1 жамоасига ғалаба келтирди — 1:0. Шундай қилиб, Обид Жумаев шогирдлари Марғилон турниридан кумуш медаль билан уйга қайтишди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга махсус кубок, медаллар ҳамда фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинди. Навоийлик умидли футболчи Элбек Саитов турнирнинг “Энг яхши ҳужумчиси” номинацияси бўйича махсус совринни қўлга киритди.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий

Сўровнома
- Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
Навбатдаги тур
1-тур | ҚИЗИЛҚУМ | - | Машъал |
Туғилган кунингиз билан
Рустамов Акмал Анварович
Ҳимоячи
08.02.1986
Жўраев Шерали Илҳомович
Ярим ҳимоячи
17.02.1988
Шоҳназаров Жамшид Ҳамзаевич
Ярим ҳимоячи
02.02.1986
Раҳматуллаев Нуриддин Рустам ўғли
Ҳимоячи
26.02.1992
Ашуров Фарҳод Ғуломович
Ярим ҳимоячи
16.02.1990
- Равшанов Имомжон Умурович
Жамоа бошлиги
08.02.1970
Аълоохунов Санжар Саматович
видеотасвирчи
25.02.1988
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.