Сoca Cola Superligasi 6-турида жамоамиз ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди.

Мавсумдаги илк мағлубият

Шиддатли кечган беллашувнинг 2-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишди. Салим Мустафоев ишлатган қўполликдан кейин белгиланган жарима зарбасини “Насаф”нинг сербиялик легионери Марко Станоевич кучли зарбаси билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади – 0:1.

Орадан кўп ўтмай вакилларимиз мувозанатни тиклашди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилгач, қаршиликлар ҳужумни қайтаришга эришишди. Бироқ бош ҳакам меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида хавфли вазиятни бартараф этиш чоғида жамоамиз ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевга нисбатан қўполлик ишлатилганини ВАР тизими орқали аниқлади ва меҳмонлар дарвозасига 11-метрлик жарима зарбаси белгилади. Нуқтага яқинлашган Ойбек Қиличевнинг зарбасини “Насаф” посбони қайтаришга уринмасин, тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:1.

Муросасиз курашлар остида кечган ўйин шу ҳисобда якунига етиб бораётган бир вақтда аниқроғи беллашувнинг 82-дақиқасида қаршиликлар ғалаба голини киритишди. Яна ўша Марко Станоевичнинг узоқ масофадан яқин бурчакка йўллаган зарбасини Нестеров қайтаришга ожизлик қилди -1:2.

Ҳисобни тенглаштириш илинжида вакилларимиз тезда олдинга интилишди. Бир вазиятда “Насаф” ҳимоячилари захирадан майдонга тушган ҳужумчимиз Матэ Вацадзега нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам рақиб дарвозасига 11-метрлик жарима зарбасини белгилади. Аммо вазиятни ВАР орқали қайта кўриб чиққан ҳакамлар бригадаси қоида бузилишидан олдин ҳужумчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани қайд этилди. Натижада “Насаф” дарвозасига белгиланган пеналти бекор қилинди.

 

Навоийда якунига етган “Қизилқум” ва “Насаф” учрашуви билан Coca-Cola Суперлигасининг 5-турига якун ясалди. “Насаф” сафарда тўп суришига қарамай мезбонлар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 8 очко билан турнир жадвалида 8-ўриндан 4-ўринга кўтарилиб олди. 

 

Coca-Cola Суперлига. 5-тур.

10 апрель, шанба.

ҚИЗИЛҚУМ – НАСАФ - 1:2 (1:1)

Навоий. “Ёшлар спорт мажмуаси”.

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Ҳусниддин Шодмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Илин

Назоратчи: Рашид Айтеков

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ҳаками: Александр Сидоров

VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев

Оператор: Жаҳонгир Саидов

Kalit so'zlar

Xabar qoldirish