Янгиликлар / Клуб янгиликлари

Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда

Шанба, 21 Декабрь 2013

Дастлабки
Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лигасида ўз мавқеини сақлаб қолган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда. 
 
Қишки таътилни якунлаган кончилар 20 декабрдан машғулотларга киришди. Жамоа аъзолари Юрий Лукин бош мураббийлигида илк йиғинни 30 декабрга қадар ўз қароргоҳларида ташкил этишни режалаштиришган.
 
Айни пайтда Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида уюштирилаётган машғулотларда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти. Унда асосан ўйинчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилмоқда.
 
Таркибда ўзгаришлар хусусида шуни айтиш мумкинки, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Олмалиқ”, “Сўғдиёна”, “Насаф” футбол клубларидан таклиф қилинган ва ижара асосида тўп сурган барча футболчилар ўз жамоалари ихтиёрига қайтиб кетишган.
 
“Қизилқум” футбол клуби бош директори Ҳамид Актамовнинг билдиришича, янги мавсумда навоийликларнинг муносиб иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилади. Жумладан, ҳозирда бир қатор тажрибали ва етакчи футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти. Уларнинг номи клуб билан расман шартнома тузилгач, маълум қилинади. Аммо, шуни таъкидлаш мумкинки, мўлжалдаги футболчилар ўтган мавсумда “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Металлург” жамоаларида тўп тепган. Бундан ташқари, мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ва Навоий футболи мактаби тарбияланувчиси, ҳужумчи Владимир Шишеловнинг ҳам “Қизилқум” таркибига қўшилиши кутилмоқда.
 
Айни чоғда машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни асосан маҳаллий ўйинчилар ташкил этади. Янгиларнинг эса Янги йил байрамидан сўнг, аниқроғи, 5 январдан Навоий шаҳрида давом эттириладиган навбатдаги босқич ўқув-машғулот йиғинига келиб қўшилиши кутилмоқда.
 
Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, вилоят ҳокимлиги ва клуб бош муассиси — НКМК томонидан “Қизилқум” жамоаси учун йил якуни ҳамда Янги йил шарафига байрам дастурхони уюштиришни мўлжаллаган. Тантанали тадбир 22 декабрь куни Навоий шаҳрида ўтказилади.
 
Манба: fcqizilqum.uz
 

 


УЧРАШУВЛАР
8-Ноябрь, ФК "Гулистон". Стадион:Соглом авлод
2-3
3-Ноябрь, Зарафшон. Стадион:«Прогресс»
4-2
3-Ноябрь, Зарафшон. Стадион:«Прогресс»
0-0
29-Октябрь, ФК "Бунёдкор". Стадион:«Жар»
4-0
29-Октябрь, ФК "Бунёдкор". Стадион:«Жар»
0-0
Бошқа учрашувлар 
МУЛЬТИМЕДИА
"Қизилқум" — "Олмалиқ" — 4:2
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
жамоа и т-н о
1  Бунёдкор 26 59-13 61 
2  Локомотив 26 63-21 60 
3  Насаф 26 64-27 58 
4  Пахтакор 26 45-25 54 
5  Олмалиқ 26 46-43 40 
6  Металлург 26 36-45 33 
7  Бухоро 26 33-44 33 
8  Динамо 26 28-36 32 
9  Нефтчи 26 28-31 30 
10  Сўғдиёна 26 34-54 28 
11  Навбаҳор 26 30-48 27 
12  Қизилқум 26 28-48 25 
13  Гулистон 26 28-62 20 
14  Шўртан 26 22-47 17