Янгиликлар / Клуб янгиликлари

«ҚИЗИЛҚУМ» МУХЛИСЛАРИ ГУЛИСТОНГА БОРИШАДИ

Пайшанба, 07 Ноябрь 2013

«ҚИЗИЛҚУМ»

 8 ноябрь куни Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лига жамоалари мавсумни якунлашади. Шу куни бўладиган 26-турнинг марказий ва ҳаяжонли учрашувларидан бири шубҳасиз Гулистон шаҳрида бўлиб ўтади. Элитада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун астойдил курашаётган «Гулистон» — «Қизилқум» жамоалари учрашувига каттаю кичик бирдек қизиқмоқда.

 
Иккинчи даврада ўз ўйинини топишга муваффақ бўлган “Қизилқум”нинг қўлга киритган ғалабаларида жамоа ишқибозларининг ҳам жуда катта ҳиссалари бор, албатта. Қийин ва оғир аҳволда ҳам минглаб мухлислар “Қизилқум”ни бир зум ҳам ёлғизлатиб қўйишгани йўқ. Айниқса, жамоа уй учрашувларини Навоийда ўтказа бошлагач, ишқибозларнинг стадионга ташрифи сезиларли даражада ортганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
 
Қолаверса, кейинги пайтларда “Қизилқум” жамоаси қошида иш бошлаган ишқибозлар клуби фаоллиги ҳам эътиборга лойиқ. Жумладан, иккинчи даврада Самарқанд ва Зоминда ўтказилган учрашувларда улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда фаолликларини намойиш этдилар.
 
Гулистонда бўладиган учрашувга ҳам Навоийдан уч юз нафардан зиёд мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. “Қизилқум” футбол клуби раҳбарияти ва ҳомийлари жамоани стадионнинг ўзида бевосита қўллаб-қувватлашни истовчиларга ҳайрихоҳлик билдириб, улар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беряпти. Жумладан, 8 ноябрь тонгида навоийлик мухлислар учун ажратилган махсус автобуслар Гулистон шаҳри томон йўл олади.
 
Умид қиламизки, юзлаб ишқибозларнинг олқиш ва ҳайқириқлари ниҳоятда муҳим учрашув давомида “Қизилқум” футболчилари учун чинакам куч ва далда вазифасини ўтаб беради. Мухлислар “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонадилар. ФАҚАТ ОЛҒА, “ҚИЗИЛҚУМ”!
 
Манба: fcqizilqum.uz
 

УЧРАШУВЛАР
8-Ноябрь, ФК "Гулистон". Стадион:Соглом авлод
2-3
3-Ноябрь, Зарафшон. Стадион:«Прогресс»
4-2
3-Ноябрь, Зарафшон. Стадион:«Прогресс»
0-0
29-Октябрь, ФК "Бунёдкор". Стадион:«Жар»
4-0
29-Октябрь, ФК "Бунёдкор". Стадион:«Жар»
0-0
Бошқа учрашувлар 
МУЛЬТИМЕДИА
"Қизилқум" — "Олмалиқ" — 4:2
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
жамоа и т-н о
1  Бунёдкор 26 59-13 61 
2  Локомотив 26 63-21 60 
3  Насаф 26 64-27 58 
4  Пахтакор 26 45-25 54 
5  Олмалиқ 26 46-43 40 
6  Металлург 26 36-45 33 
7  Бухоро 26 33-44 33 
8  Динамо 26 28-36 32 
9  Нефтчи 26 28-31 30 
10  Сўғдиёна 26 34-54 28 
11  Навбаҳор 26 30-48 27 
12  Қизилқум 26 28-48 25 
13  Гулистон 26 28-62 20 
14  Шўртан 26 22-47 17