Notice: Undefined offset: 0 in /home1/fcqizil/public_html/libs/pfk.lib.php on line 2024

ВАНИҲОЯТ... «ҚИЗИЛҚУМ» ОЛИЙ ЛИГАДАГИ ЎРНИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

Шанба, 09 Ноябрь 2013

ВАНИҲОЯТ...

 Сўнгги турга қадар «Қизилқум»нинг амалдаги мавсумда сафарда бирорта ҳам очкони қўлга киритмаганлиги бот-бот тилга олинаётган эди. Агар навоийликлар Гулистонда ўтадиган ўйинда бирорта очко ололмасалар, элитадаги ўз мавқеини бой бериши кутилаётганди.

26-турнинг «Гулистон» — «Қизилқум» учрашув ўзига хос ҳал қилувчи аҳамият касб этарди. Кутилганидек, ўйин ниҳоятда шиддатли ва ҳужумкор руҳда кечди. Тан олиш керак, дастлабки дақиқаларданоқ меҳмонлар рақибларига нисбатан ғалабага кўпроқ чанқоқликларини намойиш эта бошлашди. Шу куни бош мураббий Юрий Лукиннинг ҳужум чизиғида тезкор Наврўзбек Алимовнинг майдонга туширганлиги ҳам буни англатиб турарди. Элдор Бойматов, Сарваржон Холматов, Зафар Тўраевларнинг фаолликлари эвазига бирин-кетин хавфли ҳужумлар уюштирила бошланди. Аммо аксарият вазиятда навоийликларда қулай вазиятларни голга айлантиришда ҳадеганда маҳорат ва омад етишмади. Айниқса, 27-дақиқада  кончилар ташкил этган комбинация кўпчиликни ҳаяжонга солди. Чап қанотдан узатилган тўпни Наврўзбек Алимов боши билан дарвозага йўллади. Аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Орадан олти дақиқа ўтгач, мезбонлар айнан Алимовни жарима майдончасидан унчалик узоқ бўлмаган нуқтада қўполлик билан тўхтатиб қолдилар. Акмал Холиқовнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси йўлига “Гулистон” дарвозабони тўғаноқ бўлди. 

37-дақиқада Зафар Тўраев дарвозадан чамаси ўн метрлар узоқликдан дарвозани нишонга олишда бироз шошилди. Унинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
 
Мезбонлар эса кўпроқ қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйин ташкил этишга ҳаракат қилишди. Алишер Шоғуломовнинг хатти-ҳаракатлари мухлислар олқишига сазовор бўлган бўлса-да, меҳмонлар ўз жарима майдончаси ичкарисида унинг саъй-ҳаракатлари самарали якунланишига йўл беришмади. Танаффусгача ҳар икки жамоа аъзолари ўз дарвозалари дахлсизликларини сақлаб қолдилар.
 
Эътиборлиси, “Қизилқум” жамоаси Гулистонда ўз майдонида тўп сургандек ҳаракат қилдилар. Бунга Навоийдан уч юз нафарга яқин мухлиснинг ўйинга ташриф буюргани сабаб бўлди. Улар ўз суюклиларини ҳар лаҳзада олқишлаб, тинимсиз қўллаб-қувватлаб турдилар.
 
Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар учрашувни зўр иштиёқ билан давом эттирдилар. Унда айниқса, Зафар Тўраевнинг ўз фаоллиги билан ажралиб турганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Шу куни унинг бенифисига айланди. Жамоадошларининг ўз вақтида қўллаб-қувватлашидан унумли фойдаланган навоийлик футболчи кетма-кет уч бор мезбонлар дарвозабонини доғда қолдириб, “хет-трик”ка эришди ва амалда деярли ғалабани ҳал этиб қўя қолди — 0:3.
 
Қолган дақиқаларда “Қизилқум” футболчилари бир мунча хотиржамликка берилдилар. Бу эса уларнинг икки маротаба ўз дарвозалари тўридан тўп олиб чиқишга мажбур қилди. Аввалига Шоғуломов ҳимоядаги палапартишликдан самарали фойдаланган бўлса, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Мамазулумов ўртадаги фарқни янада қисқартиришнинг уддасидан чиқди — 2:3.
 
Охирги турга қадар фақатгина “Қизилқум” жамоасигина миллий чемпионатнинг сафар учрашувларида бирортаям очко ололмаган ягона жамоа бўлиб турганди. Гулистондаги бу муваффақият эса навоийликларнинг бу нохуш анъанасига барҳам бериш билан биргаликда уларнинг элитадаги ўз ўрниларини сақлаб қолишлари учун имконият яратди.
 
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Олий лига, 26-тур
2013 йил 8 ноябрь
 
«Гулистон» (Гулистон) — «Қизилқум» (Навоий) — 2:3 (0:0)
 
Гулистон. «Марказий» стадион. 4255 томошабин
 
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ш. Бозоров (Наманган).
 
Голлар: Зафар Тўраев, 53 - 0:1 (Элдор Бойматов). Зафар Тўраев, 57 - 0:2 (Наврўз Алимов).Зафар Тўраев, 66 - 0:3. Алишер Шоғуломов, 72 - 1:3. Мўйдин Мамазулумов, 90+3-пен.
 
“Гулистон”: Дониёр Усмонов, Хуршид Йўлдошев (Сергей Рекун, 62), Зафар Қорақулов (Дилмуҳаммад Худойбердиев, 78), Алишер Шоғуломов, Бобур Акбаров, Миржалол Қурбонов, Тохир Шамсиддинов, Сарвар Жўраев, Элёр Жаҳонов, Мўйдин Мамазулмов, Илёс Хайров (Шукур Жумабоев, 38).
 
Захира: Илҳом Жуманов, Рустам Қодиров, Асилжон Мансуров,
 
“Қизилқум”: Эркин Жабборов, Фаррух Ҳайдаров, Наврўз Алимов (Алишер Холиқов, 61), Файзулла Қамбаров, Сарвар Холматов, Акмал Холиқов, Жамшид Шохназаров (Азизжон Усмонов, 65), Элдор Бойматов, Асқар Мухитдинов, Акмал Рустамов, Зафар Тўраев (Руслан Санаев, 69).
 
Захира: Артём Макосин, Бобур Искандаров, Хуршид Йўлдошев, Шерзод Файзуллаев.
 
Огоҳлантиришлар: Э. Бойматов (78), Ф. Қамбаров (иккиси ҳам - «Қизилқум», 90+3).
 
Энг яхши ўйинчилар: А. Шоғуломов – З. Тўраев.
 
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).
 
Манба: fcqizilqum.uz
 

 


УЧРАШУВЛАР
8-Ноябрь, ФК "Гулистон". Стадион:Соглом авлод
2-3
3-Ноябрь, Зарафшон. Стадион:«Прогресс»
4-2
3-Ноябрь, Зарафшон. Стадион:«Прогресс»
0-0
29-Октябрь, ФК "Бунёдкор". Стадион:«Жар»
4-0
29-Октябрь, ФК "Бунёдкор". Стадион:«Жар»
0-0
Бошқа учрашувлар 
МУЛЬТИМЕДИА
"Қизилқум" — "Олмалиқ" — 4:2
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
жамоа и т-н о
1  Бунёдкор 26 59-13 61 
2  Локомотив 26 63-21 60 
3  Насаф 26 64-27 58 
4  Пахтакор 26 45-25 54 
5  Олмалиқ 26 46-43 40 
6  Металлург 26 36-45 33 
7  Бухоро 26 33-44 33 
8  Динамо 26 28-36 32 
9  Нефтчи 26 28-31 30 
10  Сўғдиёна 26 34-54 28 
11  Навбаҳор 26 30-48 27 
12  Қизилқум 26 28-48 25 
13  Гулистон 26 28-62 20 
14  Шўртан 26 22-47 17