Notice: Undefined offset: 0 in /home1/fcqizil/public_html/libs/pfk.lib.php on line 2024

Ёшларимизга яна омад кулиб боқмади

Пайшанба, 07 Ноябрь 2013

Ёшларимизга

 Мавсумнинг охирги турида “Қизилқум” ёшлари сафарда “Гулистон” меҳмони бўлдилар. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Биринчилик жадвалида ёнма-ён бораётган ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам голга тортадиган талайгина вазиятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдаланиш борасида бир маротаба мезбонларга омад кулиб боқди.

 
Учрашувнинг 28-дақиқасида “Гулистон” жамоаси аъзоси Худойбердиев киритган ягона гол мезбонларга муҳим уч очкони тақдим этди — 1:0. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.
 
“Гулистон” жамоасига қарши баҳсда навоийликлар мураббийи Виталий Рогованов қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:
 
«ҚИЗИЛҚУМ»:  92. Равшан Меҳмонов (1. Ойбек Абдиев, 46),  15. Дилшод Исоқулов, 28. Тўрабек Туробов, 17. Шоҳжаҳон Ражабов (2. Маъруф Юнусов, 72), 27. Шерзод Файзуллаев (5. Равшан Нарзиев, 90+1), 10. Суннатилло Тошпўлатов, 30. Бобуржон Искандаров (23. Севдиёр Ҳамроқулов, 46, 4. Миржалол Қосимов, 83), 8. Руслан Гафаров(7. Юнус Маҳкамов, 90+1) , 5. Исроил Эргашев (26. Холмўмин Давронов (6. Бобир Ўроқов, 86), 9. Баҳодир Қосимов.
 
Шундай қилиб, Ёшлар биринчилигининг 2013 йилги мавсумида “Қизилқум” жамоаси 26 учрашувнинг еттитасида зафар қучди. Тўртта ўйинда эса дуранг ўйнаб, ўн бешта учрашувда рақибларига имкониятни бой берди. Жами 25 очко тўплаган Виталий Рогованов шогирдлари ўн тўртта жамоа ўртасида ўн биринчи поғонани эгаллади. Бутун мавсум давомида рақиблари дарвозасини 38 марта ишғол қилиб, 53 бор ўз дарвозалари тўридан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдилар.
 
Гарчи, “Қизилқум” ёшлари биринчилик жадвалида қуйи поғоналардан бирини эгаллаган бўлса-да, жамоа ҳужумчиси Баҳодир Қосимов тўпурарлар баҳсида ўзини кўрсата олди. Мавсум давомида Баҳодир рақиблар дарвозасини 14 маротаба аниқ ишғол этиб, тўпурарлар баҳсида пешқадамлар қаторидан жой олганлиги эътиборлидир.
 
 
 
Манба: fcqizilqum.uz

УЧРАШУВЛАР
8-Ноябрь, ФК "Гулистон". Стадион:Соглом авлод
2-3
3-Ноябрь, Зарафшон. Стадион:«Прогресс»
4-2
3-Ноябрь, Зарафшон. Стадион:«Прогресс»
0-0
29-Октябрь, ФК "Бунёдкор". Стадион:«Жар»
4-0
29-Октябрь, ФК "Бунёдкор". Стадион:«Жар»
0-0
Бошқа учрашувлар 
МУЛЬТИМЕДИА
"Қизилқум" — "Олмалиқ" — 4:2
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ
жамоа и т-н о
1  Бунёдкор 26 59-13 61 
2  Локомотив 26 63-21 60 
3  Насаф 26 64-27 58 
4  Пахтакор 26 45-25 54 
5  Олмалиқ 26 46-43 40 
6  Металлург 26 36-45 33 
7  Бухоро 26 33-44 33 
8  Динамо 26 28-36 32 
9  Нефтчи 26 28-31 30 
10  Сўғдиёна 26 34-54 28 
11  Навбаҳор 26 30-48 27 
12  Қизилқум 26 28-48 25 
13  Гулистон 26 28-62 20 
14  Шўртан 26 22-47 17