Навоийлик мухлислар учрашуви

Янги мавсум бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда.

“Қизилқум” ишиқибозлар клуби аъзоларининг янги мавсум олдидан Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида  бўлиб ўтган йиғилишида бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда “Қизилқум” ФК ижрочи директори Ҳамиджон Актамов иштирок этиб, янги мавсумда жамоанинг мақсад вазифалари, мухлислар олдига қўйиладиган талаблар ҳақида гапирди.

“Жорий йилда ЎФА ва ПФЛ томонидан мухлисларга ҳам алоҳида талаблар қўйилмоқда. Стадионда мухлислик маданиятини ошириш ва  бошқа масалаларда ҳам алоҳида йўриқномалар мавжуд. Шу боисдан янги мавсумда ҳар бир учрашувда жамоамизни ҳар томонлама қўллаб қўвватлаш, уларни руҳлантиришда сизларга боғлиқ. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам бу йил ишқибозлар клубига барча ёрдамни беришга тайёр” деди Ҳамиджон Ғуломович.

Йиғилишда “Қизилқум” ишқибозлар клуби етакчиси Хамза Хўжақулов, фаол мухлислардан Ўткир Раҳматов, Санъат Қурбонов ва бошқалар сўзга чиқишиб, янги мавсумда жамоага омад тилашди ва ҳар бир учрашувда севимли футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.

 

  

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan