Ўтган учрашув
07.11.2014 14:00
Олий лига - 2014. 26-тур. |
||
![]() |
1:0 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Пахтакор | 26 | 72 |
2 | ![]() |
Локомотив | 26 | 64 |
3 | ![]() |
Насаф | 26 | 55 |
4 | ![]() |
Бунёдкор | 26 | 51 |
5 | ![]() |
Машъал | 26 | 36 |
6 | ![]() |
Олмалиқ | 26 | 31 |
7 | ![]() |
Навбаҳор | 26 | 30 |
8 | ![]() |
Нефтчи | 26 | 28 |
9 | ![]() |
Металлург | 26 | 28 |
10 | ![]() |
Динамо | 26 | 28 |
11 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 26 | 27 |
12 | ![]() |
Бухоро | 26 | 25 |
13 | ![]() |
Сўғдиёна | 26 | 24 |
14 | ![]() |
Андижон | 26 | 12 |
Янгиликлар
-
ЁШЛАРИМИЗ ЕТТИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ
- 08.11.2014 13:11 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
“Қизилқум” ёшлари мавсумнинг иккинчи ярмини бир мунча мазмунли ва чиройли ўтказишга ҳаракат қилганликлари таҳсинга лойиқ.
Сўнгги турда Виталий Рогованов шогирдлари Ғаллаоролда “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлдилар. Учрашув шундоғам яроқсиз ҳолга келиб қолган стадионда кучли ва тинимсиз ёққан қор остида ўтганлигини ҳисобга олсак, осон кечгани йўқ.
Шунга қарамай ёш кончилар ўзларида ғалабага ишонч ва иштиёқ топа билишди. Ўйин Рогованов шогирдларининг катта устунлигида ўтди. Гарчи биринчи бўлимда ҳар икки жамоа дарвозалари дахлсизлиги сақланиб қолган бўлса-да, танаффусдан сўнг "Қизилқум" ёшлари икки бор мезмонларни ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур этдилар.
Дастлаб 68-дақиқада Баҳодир Қосимов ҳисобни очган бўлса, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Жамҳурбек Абдужалилов навоийликлар ғалабасини мустаҳкамлади — 0:2.
Шундай қилиб, мавсумдаги ғалабалари сонини 12 тага етказган “Қизилқум” вакиллари ёшлар биринчилигида 38 очко жамғариб, еттинчи поғонани эгаллади.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Ёшлар лигаси, 26-тур
7 ноябрь (жума)
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилқум» (Навоий) – 0:2 (0:0).
Ғаллаорол. 53 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Рўзиқулов (Қарши) – 8,0, Т. Ботиров – 7,2, Б. Исломов – 7,0, М. Аъзамов - 7
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Голлар: Б. Қосимов (68), Ж. Абдужалилов (85).
"Сўғдиёна" (Жиззах): 16.Нодир Ашурматов, 2.Дилмурод Икромов, 3.Анвар Нарзиқулов, 4.Асилжон Бегимқулов, 6.Бобур Қосимов, 8.Ботир Каримжонов (С), 9.Сардор Қаҳҳоров, 11.Нодир Ибрагимов, 15.Маъруф Тўраев, 17.Санжар Рашидов, 22.Сардор Мелиев.
Захирадагилар: 1.Александр Меленчук, 5.Алишер Исломов, 7.Расул Ҳайитов, 10.Акмал Абдураҳмонов, 13.Элёр Орипов, 14.Ориф Мамажонов, 18.Жасур Ҳакимов.
“ҚИЗИЛҚУМ” (Навоий): 1. Эркин Жабборов, 25. Нуриддин Раҳматуллаев, 4. Азизбек Назаров, 13. Бобиржон Искандаров, 25. Абдулазиз Жўрабоев, 2. Сардор Пўлатов, 17. Сарваржон Холматов, 15. Азиз Абдуллаев, 21. Бобиржон Ўроқов, 9. Баҳодир Қосимов, 11. Нодиржон Шаҳобиддинов.
Захирадагилар: 12. Дилшод Ҳамроев, 16. Бобир Ғофуров, 3. Ҳусниддин Фазлиддинов, 5. Руслан Санаев, 19. Жамҳурбек Абдужалилов, 29. Маъруф Тиллаев.
Огоҳлантиришлар: А. Нарзиқулов (63) – А. Назаров (77).
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий

Сўровнома
- Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
Туғилган кунингиз билан
Рустамов Акмал Анварович
Ҳимоячи
08.02.1986
Жўраев Шерали Илҳомович
Ярим ҳимоячи
17.02.1988
Шоҳназаров Жамшид Ҳамзаевич
Ярим ҳимоячи
02.02.1986
- Раҳматуллаев Нуриддин Рустам ўғли
Ҳимоячи
26.02.1992
Очилов Дилшод Рўзиқулович
БЎФМ директори
11.02.1971
Аълоохунов Санжар Саматович
маъмур
25.02.1988
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.