Ўтган учрашув
07.11.2014 14:00
Олий лига - 2014. 26-тур. |
||
![]() |
1:0 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Пахтакор | 26 | 72 |
2 | ![]() |
Локомотив | 26 | 64 |
3 | ![]() |
Насаф | 26 | 55 |
4 | ![]() |
Бунёдкор | 26 | 51 |
5 | ![]() |
Машъал | 26 | 36 |
6 | ![]() |
Олмалиқ | 26 | 31 |
7 | ![]() |
Навбаҳор | 26 | 30 |
8 | ![]() |
Нефтчи | 26 | 28 |
9 | ![]() |
Металлург | 26 | 28 |
10 | ![]() |
Динамо | 26 | 28 |
11 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 26 | 27 |
12 | ![]() |
Бухоро | 26 | 25 |
13 | ![]() |
Сўғдиёна | 26 | 24 |
14 | ![]() |
Андижон | 26 | 12 |
Янгиликлар
-
Ёшларимизнинг муҳим ғалабаси
- 01.11.2014 17:00 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Учрашув кутилмаганда меҳмонларнинг кечкин ва шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Бекободлик ёшлар 6-дақиқадаёқ ҳисобни очиш имкониятига эга бўлдилар.
Арслон Султоновни жамоадошлари дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиқишди. Аммо дарвозабон Эркин Жабборов маҳорати ўз жамоаси жонига оро кирди.
27-дақиқада навоийликлар вакили Бобиржон Ўроқов жамоадоши Баҳодир Қосимовга тўпни узатди. Аммо "Қизилқум" ҳужумчиси тўпни дарвоза томон эмас, аксинча орқароқда ҳаракат қилаётган жамоадошига қолдирди ва қулай вазият бой берилди.
Биринчи бўлимда ташаббус гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар томонига ўтиб турган бўлса-да, ўйинда ҳисоб очилмади — 0:0.
Танаффусдан сўнг, ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам таркибларда ўзгаришларни амалга оширди. Бу иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидаёқ мезбонлар фойдасига ишлади. 46-дақиқада майдоннинг ўнг қанотида жарима майдончасидан узоқ бўлмаган нуқтада бекободликлар ўйин қоидасини буздилар. Жарима тўпини Азизжон Абдуллаев ҳаволатиб жарима майдончаси ичкарисига етказди. Ҳаммадан баланд сакраган Азизбек Назаров боши билан меҳмонлар дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди — 1:0.
Голдан сўнг, меҳонлар ҳужумкорликни кучайтирди. Аммо аксарият вазиятларда мезбонлар ҳимоячилари ва дарвозабонининг ўз ўрнида бехато ҳаракат қилганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Учрашувнинг қолган дақиқаларда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва "Қизилқум" ёшлари навбатдаги муҳим уч очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйдилар.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Ёшлар лигаси
25-тур, 1 ноябрь(шанба)
"Қизилқум" (Навоий) — "Металлург" (Бекобод) — 1:0 (0:0).
Навоий шаҳри. "Сўғдиёна" стадиони.
Ҳакамлар: Исҳоқ Ибрагимов (Нукус), Евгений Закутилин, Азимжон Бобомуродов, Леонид Закутилин (барчаси — Навоий).
"Қизилқум": 1. Эркин Жабборов (12. Дилшод Ҳамроев, 46), 3. Ҳусниддин Фазлиддинов (16. Бобир Ғофиров, 87), 4. Азизбек Назаров, 17. Жамшид Шоҳназаров (5. Руслан Санаев, 46, 8. Ғайрат Жумаев, 84), 9. Баҳодир Қосимов (2. Сардор Пўлатов, 90+2), 11. Нодиржон Шаҳобиддинов (25. Азизжон Абдуллаев, 46), 13. Бобиржон Искандаров, 20. Акмал Холиқов, 21. Бобиржон Ўроқов (19. Жамҳурбек Абдужалилов, 88), 26. Абдулазиз Жўрабоев, 29. Маъруф Тиллаев.
"Металлург": 35. Раҳимжон Раҳмонбердиев (1. Нодир Нишонов, 86), 3. Зуфаржонжон Акбаралиев, 4. Лазиз Нуриддинов, 5. Улуғбек Худоёров, 6. Мансуржон Нуралиев (17. Умид Раҳимов, 67), 8. Асилжон Мансуров, 9. Миролим Собитов, 10. Сирожжон Тошпўлатов (7. Жамолиддин Эшонқулов, 46), 11. Саиджон Абдужабборов (21. Азиз Алимов, 76), 15. Арслон Султонов, 19. Улуғбек Поччаумаров (2. Дониёр Ашуров, 80).
Гол: Азизбек Назаров (46),
Огоҳлантиришлар: Акмал Холиқов (69), Бобиржон Ўроқов (73),
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили — Бобур Ҳайдаров.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий

Сўровнома
- Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
Туғилган кунингиз билан
Рустамов Акмал Анварович
Ҳимоячи
08.02.1986
Жўраев Шерали Илҳомович
Ярим ҳимоячи
17.02.1988
Шоҳназаров Жамшид Ҳамзаевич
Ярим ҳимоячи
02.02.1986
- Раҳматуллаев Нуриддин Рустам ўғли
Ҳимоячи
26.02.1992
Очилов Дилшод Рўзиқулович
БЎФМ директори
11.02.1971
Аълоохунов Санжар Саматович
маъмур
25.02.1988
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.