Ўтган учрашув
25.10.2014 18:00
Олий лига - 2014. 24-тур. |
||
![]() |
2:0 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
02.11.2014 15:00
Олий лига - 2014. 25-тур. |
||
![]() |
-:- | ![]() |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Пахтакор | 24 | 66 |
2 | ![]() |
Локомотив | 24 | 60 |
3 | ![]() |
Насаф | 24 | 53 |
4 | ![]() |
Бунёдкор | 24 | 48 |
5 | ![]() |
Машъал | 24 | 35 |
6 | ![]() |
Навбаҳор | 24 | 29 |
7 | ![]() |
Олмалиқ | 24 | 27 |
8 | ![]() |
Динамо | 24 | 27 |
9 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 24 | 26 |
10 | ![]() |
Нефтчи | 24 | 25 |
11 | ![]() |
Бухоро | 24 | 23 |
12 | ![]() |
Металлург | 24 | 22 |
13 | ![]() |
Сўғдиёна | 24 | 21 |
14 | ![]() |
Андижон | 24 | 12 |
Янгиликлар
-
Ёшлар лигаси: САФАРДАГИ НАВБАТДАГИ МАҒЛУБИЯТ
- 15.05.2014 22:12 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Ёшлар лигаси саккизинчи тур доирасида "Қизилқум" футболчилари пойтахт темирйўлчиларига қарши майдонга тушдилар. Ўтган турда ўз майдонида Самарқанд динамочиларини мағлуб этган Виталий Рогованов шогирдларидан бу гал ҳам кўпчилик муносиб ўйин кутишганди.
Бунгача сафарда фақат биринчилик пешқадами Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси билан (0:0) дуранг ўйнаган ёшларимиз қолган барча учрашувларда рақибларига йирик ҳисобда имкониятни бой беришганди. Афсуски, навбатдаги ўйинда ҳам ана шу нохуш анъана давом этди.
Виталий Рогованов "Лококомотив" ёшларига қарши қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:
"Қизилқум": Дилшод Ҳамроев, Нуриддин Раҳматуллаев, Руслан Санаев, Обид Аҳмедов (Жамшид Шоҳназаров, 20), Азиз Назаров, Азизжон Абдуллаев (Сарваржон Холматов, 46), Бобиржон Искандаров, Наврўзбек Алимов, Маъруф Тиллаев (Жамҳурбек Абдужалилов, 62), Баҳодир Қосимов, Нодиржон Шаҳобиддинов.
Учрашув кончилар учун илк дақиқалардан бошлаб муваффақиятсиз бошланди. Кутилмаганда Руслан Санаев ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Бу ёшларимиз ўйинига салбий таъсир қилди. Ҳали руҳан ўзларига келиб улгурмасдан мезбонлар ўн икки дақиқа орасида яна икки бор дарвозабон Дилшод Ҳамроевни ўз дарвозаси тўридан тўп олиб чиқишга мажбур қилди — 3:0.
Танаффусдан сўнг, "Қизилқум" жамоаси таркибида амалга оширилган ўзгаришлар кончилар ўйинини бироз жонлантирган бўлса-да, ёшларимиз яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. 47-дақиқада посбонимиз ҳимоячиларимизнинг пала-партиш ҳаракатидан кейин темирйўлчилар вакилини қўполлик билан тўхтатиб қолди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Тажрибали Александр Шадрин эса 11 метрлик нуқтадан тўртинчи бор дарвозамизни осонгина ишғол этди.
Шундан сўнггина мезбонлар майдонда бироз хотиржам ҳаракат қила бошладилар. 56-дақиқада Х.Мухторов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни (4:1) қисқартирган бўлса, 73-дақиқада умидли ва истеъдодли ҳужумчимиз Нодиржон Шаҳобиддинов кончиларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди — 4:2.
Кўпчилик ўйин шу ҳисобда якунланишини тахмин қилаётган сўнгги дақиқаларда Садриддин Абдуллаев ўз жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади — 5:2.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Ёшлар лигаси
8-тур, 15 май (пайшанба)
«Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий) – 5:2 (3:0). 53 томошабин.
Ҳакамлар: А. Мўминов (Тошкент вилояти), М. Каримов, С. Каримов, Ф. Йўлдошев
Назоратчи : И. Шарипов (Бухоро).
Голлар: Р. Санаев (8, автогол), Б. Тиллабоев (14, 20), А. Шадрин (48, пенальти), С. Абдуллаев (90+1) – Х. Мухторов (56, автогол), Н. Шаҳобиддинов (73).
Огоҳлантиришлар: Х. Мухторов (11) – Д. Ҳамроев (47), Н. Алимов (66), Н. Раҳматуллаев (85).
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий

Сўровнома
- «Қизилқум» жамоаси Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лигасида мавсумни нечанчи ўринда якунлайди?
Туғилган кунингиз билан
Холматов Сарваржон Бахтиёр ўғли
Ярим ҳимоячи
24.11.1990
Бойматов Элдор Нортожиевич
Ярим ҳимоячи
17.11.1990
Шишелов Владимир Александрович
Ҳужумчи
08.11.1979
Шаҳобиддинов Нодиржон Алишер ўғли
ҳужумчи
22.11.1996
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.