Ўтган учрашув
25.10.2014 18:00
Олий лига - 2014. 24-тур. |
||
![]() |
2:0 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
02.11.2014 15:00
Олий лига - 2014. 25-тур. |
||
![]() |
-:- | ![]() |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Пахтакор | 24 | 66 |
2 | ![]() |
Локомотив | 24 | 60 |
3 | ![]() |
Насаф | 24 | 53 |
4 | ![]() |
Бунёдкор | 24 | 48 |
5 | ![]() |
Машъал | 24 | 35 |
6 | ![]() |
Навбаҳор | 24 | 29 |
7 | ![]() |
Олмалиқ | 24 | 27 |
8 | ![]() |
Динамо | 24 | 27 |
9 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 24 | 26 |
10 | ![]() |
Нефтчи | 24 | 25 |
11 | ![]() |
Бухоро | 24 | 23 |
12 | ![]() |
Металлург | 24 | 22 |
13 | ![]() |
Сўғдиёна | 24 | 21 |
14 | ![]() |
Андижон | 24 | 12 |
Янгиликлар
-
"Локомотив" — "Қизилқум" учрашувини Бахтиёр Намозов бошқаради
- 12.05.2014 11:22 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
Яна бир неча кундан сўнг, Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига жамоалари саккинчи тур ўйинларини ўтказади.
Дастлаб 14 май куни "Металлург" — "Сўғдиёна" жамоалари ўзаро куч синашса, эртасига "Бухоро" — "Пахтакор" футболчилари майдонга тушади. 16 майда эса мухлислар бир йўла тўртта учрашувга гувоҳ бўладилар. Унда "Нефтчи" — "Олмалиқ", "Динамо" — "Машъал", "Навбаҳор" — "Андижон" ҳамда "Локомотив" — "Қизилқум" жуфтликлари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. 17 майда ўтадиган "Насаф" — "Бунёдкор" жамоалари ўйини билан навбатдаги тур ўз поёнига етади.
Куни кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси қарорига мувофиқ, мазкур турда фаолият кўрсатадиган ҳакамлар гуруҳи эълон қилинди. Унга кўра, Тошкентда бўладиган "Локомотив" — "Қизилқум" жамоалари баҳсини пойтахтлик Бахтиёр Намозов бошқариб боради.
Ён қанотларда унга лайнсменлар Баҳром Норсафаров (Қарши), Владлен Лушин (Гулистон)лар кўмаклашади.
Ёшлар лигаси учрашуви бош ҳаками ва асосий таркиблар баҳсининг захирадаги ҳаками этиб, Абдуҳамид Мўминов тайинланган.
Учрашувларни бухоролик Ислом Шарипов назоратчи сифатида кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, бош ҳакам Бахтиёр Намозов учун бу "Қизилқум" жамоаси иштирокида ўтаётган амалдаги мавсумдаги иккинчи ўйин саналади. Иккинчи турда айнан Навоийда кечган "Қизилқум" — "Андижон" жамоалари баҳсини ҳам Намозов бошқарган. Унда кончилар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий

Сўровнома
- «Қизилқум» жамоаси Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лигасида мавсумни нечанчи ўринда якунлайди?
Туғилган кунингиз билан
Холматов Сарваржон Бахтиёр ўғли
Ярим ҳимоячи
24.11.1990
Бойматов Элдор Нортожиевич
Ярим ҳимоячи
17.11.1990
Шишелов Владимир Александрович
Ҳужумчи
08.11.1979
Шаҳобиддинов Нодиржон Алишер ўғли
ҳужумчи
22.11.1996
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.