Ўтган учрашув
12.04.2014 17:00
Олий лига - 2014. 5-тур. |
||
![]() |
0:0 | ![]() |
Навбатдаги учрашув
26.04.2014 17:00
Олий лига - 2014. 6-тур. |
||
![]() |
-:- | ![]() |
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О | |
---|---|---|---|---|
1 | ![]() |
Пахтакор | 5 | 15 |
2 | ![]() |
Бунёдкор | 5 | 11 |
3 | ![]() |
Локомотив | 5 | 11 |
4 | ![]() |
Насаф | 5 | 10 |
5 | ![]() |
Динамо | 5 | 9 |
6 | ![]() |
Бухоро | 5 | 9 |
7 | ![]() |
Олмалиқ | 5 | 8 |
8 | ![]() |
Навбаҳор | 5 | 7 |
9 | ![]() |
ҚИЗИЛҚУМ | 5 | 5 |
10 | ![]() |
Машъал | 5 | 5 |
11 | ![]() |
Металлург | 5 | 3 |
12 | ![]() |
Нефтчи | 5 | 2 |
13 | ![]() |
Андижон | 5 | 1 |
14 | ![]() |
Сўғдиёна | 5 | 1 |
Янгиликлар
-
Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди
- 12.04.2014 23:58 | КЛУБ ЯНГИЛИКЛАРИ
-
«Қизилқум» ва «Машъал» жамоалар ўртасидаги учрашувлар доимо муросасиз ва шиддатли кечган. Агар ўзаро учрашувлар статистикасига назар ташласангиз, бунгача ўтказилган йигирма икки ўйиннинг 10 тасида дуранг қайд этилган. Олтитадан баҳсда томонлар ўз ғалабаларини нишонлашган.
Шу боис, Навоийда бўладиган мазкур учрашувга ҳам қизиқиш жуда катта эди. Буни ўйинни бевосита стадионда кузатиш учун тўққиз мингга яқин мухлис ташриф буюрганидан ҳам сезиш қийин эмас.
Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлса-да, дастлабки ўн беш дақиқада ҳар иккала дарвоза олдида ҳам бирорта хавфли вазият кўзга ташланмади. Фақат 15-дақиқага келибгина меҳмонлар навоийликлар дарвозаси яқинида фаолликлари билан мухлисларни бироз ҳаяжонга солдилар. Ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев жарима майдончасига шиддат билан ёриб кирган бўлса-да, ўз хатти-ҳаракатини самарасиз якунлади.
Шундан сўнг, ташаббус тўлиқ мезбонлар тарафига ўтди. Руслан Вагапов, Ғайрат Жумаевларнинг қанотлар бўйлаб уюштирган “рейдлари” муборакликлар ҳимоячиларига тинчлик бермади. Гоҳ ўнг, гоҳ чап қанотдан узатиб берилган тўпларни ҳимоячилар бехато қайтаришга муваффақ бўлдилар. Ўз навбатида меҳмонлар ҳимоячиларининг таниқли ҳужумчи Владимир Шишеловни тўпсиз қолдириш борасидаги хатти-ҳаракатлари ўз натижасини берганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Кончиларнинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари хавфли кўриниш ола бошлади. Дарвозабон Ботир Носиров ўз ўрнида маҳорат кўрсатганлиги диққатга сазовор. Кўп вазиятларда мезбонлар ҳужумини у муваффақият билан бартараф этишнинг уддасидан чиқди. Биринчи бўлим охирларида ана шундай ҳужумлардан бирини бартараф этишда Ботир қўпол хатога йўл қўйди. Жумладан, дарвозабон ўз жамоадоши узатган тўпни ушлаб олди. Мезбонлар дарвозадан чамаси 5-6 метрлар узоқликдан жарима зарбасини амалга ошириш имконига эга бўлишди. Аммо Элдор Бойматовнинг ноаниқ зарбаси мухлислар ҳафсаласини пир қилди — қўйди.
Гарчи, учрашувда нурсиз дуранг қайд этилган бўлса-да, ҳар икки жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол намойиш этишга ҳаракат қилдилар. Айниқса, хавфли вазиятлар содир этиш борасида ташаббус гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар тарафига ўтиб турди. Навоийликлар таркибида шу куни Шерали Жўраев, Самандар Шодмоновлар ўз фаолликлари билан алоҳида ажралиб туришди. Владимир Шишелов, Ғайрат Жумаевларнинг ўз ўрниларини Алишер Холиқов ҳамда Наврўзбек Алимовларга бўшатиб бериши кончилар ўйинини сезиларли даражада кучайтирди. Голга тортадиган бир-биридан чиройли вазиятлар стадионга йиғилган кўпсонли ишқибозларни қанчалик ҳаяжонга солмасин, аммо дарвозалар ишғол этилмай қолди.
Ўйиннинг охирги дақиқаларида мезбонлар посбони Артём Макосингинг қалтис ҳаракати эвазига “Қизилқум” жамоаси ҳатто бир очкодан ҳам қурқу қолиши мумкин эди. У тўпни ҳимоячига узатаман деб, хатога йўл қўйди. Дарвозабоннинг туҳфаси эвазига муборакликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўпни эгаллаб олди ва Макосин билан яккама-якка вазиятда қолди. Аммо Элдорнинг дарвозани ишғол этиши учун тажрибаси камлик қилди, холос.
Якунда ўйинда ҳисоб очилмай қолди. Қанчалик хавфли вазиятлар яратилмасин, шиддатли ҳужумлар уюштирилмасин, гол урмасдан бирор жамоа ғалаба қозона олмаслигини охирги ўйин яна бир бор исботлаб берди.
ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
Олий лига. 5-тур
12 апрель (шанба)
«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак) – 0:0.
Навоий шаҳри. «Сўғдиёна» стадиони. 8727 томошабин.
Ҳакамлар: О. Талибджонов (Тошкент), Т. Галеев (Урганч), С. Шоюсупов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
"Қизилқум": Артём Макосин, Акмал Ҳолиқов, Шерали Жўраев, Элдор Боймаматов, Руслан Вагапов, Акмал Рустамов, Владимир Шишелов (Алишер Холиқов, 81), Асқар Муҳиддинов, Файзулла Қамбаров, Самандар Шодмонов, Ғайрат Жумаев (Наврузбек Алимов, 75).
"Машъал": Ботир Носиров, Ғиёсжон Комилов, Зафар Тўраев (Ихтиёр Тошпўлатов, 80), Муйдин Мамазулумов (Элдор Шомуродов, 77), Андрей Деркач, Шерзод Файзиев, Жаҳонгир Абдумўминов (Аббос Омонов, 70), Сирож Ҳамроев, Жамшид Ҳасанов, Аббос Шодмонов, Зоҳир Қўзибоев.
Огоҳлантиришлар: С. Шодмонов (40), Н. Алимов (89) – М. Мамазулунов (13).
Энг яхши ўйинчилар: Р. Вагапов – Б. Носиров.
Манба: fcqizilqum.uz
Бош хомий

Сўровнома
- Бугунги кунда «Қизилқум»нинг қайси чизиғида рақобат кучли, деб ҳисоблайсиз?
Навбатдаги тур
6-тур | Олмалиқ | - | ҚИЗИЛҚУМ |
6-тур | Нефтчи | - | Машъал |
6-тур | Динамо | - | Пахтакор |
6-тур | Навбаҳор | - | Сўғдиёна |
6-тур | Насаф | - | Металлург |
6-тур | Локомотив | - | Андижон |
6-тур | Бухоро | - | Бунёдкор |
Туғилган кунингиз билан
Қурбонов Миржалол Багандикович
Ҳимоячи
28.04.1990
Жумаев Ғайрат Фармонович
Ярим ҳимоячи
02.04.1986
Холиқов Алишер Музробович
Ҳужумчи
27.04.1982
Шодиев Хуршид Ҳамидович
ярим ҳимоячи
11.04.1994
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.