Жума, 15 Июнь 2012
Юзага келган кичик танаффусдан кейин мамлакат Олий лигасида 10-тур учрашувлари старт олди. Бугун – 15 июнь куни мазкур турнинг 4та беллашувига якун ясалди.
Сўнгги учта турда йирик мағлубиятга учраган Муборакнинг «Машъал» клуби Тошкент «темирйўлчилар»ига қарши ўйинда кўп гол ўтказиб юбормади. Беллашувнинг 13-дақиқасида Ислом Тўхтахўжаев томонидан киритилган ягона гол «Локомотив»га навбатдаги 3 очко тақдим этди. Қизиқ томони шундаки, «Машъал» сўнгги 5та турда ҳам рақиб дарвозасига гол ура олмаганди. Сўнгги марта Владимир Фомичев шогирдлари 13 апрелда «Олмалиқ» дарвозасига йўл топишганди.
«Локомотив» - «Машъал» 1:0
Гол: Ислом Тўхтахўжаев (13).
Бекободда бўлиб ўтган «Металлург» ва «Динамо» клублари ўйинида Русмат Мирсодиқов бошқарувидаги мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди – 2:1. Иккинчи бўлимнинг учинчи дақиқасида Зоҳид Абдуллаев бекободлик футболчиларни олдинга олиб чиққан бўлса, 76-дақиқада Ахмад Убайдуллаев шогирдлари Шаҳзодбек Нурматовга гол уриш имконини яратиб беришди. 85-дақиқада Зафар Полвонов томонидан киритилган гол ҳисобни қисқартиришдан бошқасига ярамади – 1:2.
«Металлург» - «Динамо» 2:1
Голлар: Зоҳид Абдуллаев (48), Шаҳзодбек Нурматов (76) — Зафар Полвонов (85).
Янги бош мураббий – Тажмурод Агамуродов бошқарувида «Олмалиқ»ни қабул қилган «Бухоро» кичик ҳисобда имкониятни бой берди – 0:1. 89-дақиқада Александр Востриков томонидан киритилган ягона гол Игорь Шквирин жамоасига 3 очко тақдим этди. Мана саккизта ўйиндирки, бухоролик футболчилар зафар қуча олишмаяпти. Жорий мавсум ҳисобидан улар фақатгина бир марта – 2-турда «Андижон»ни сафарда таслим қилишган холос.
«Бухоро» - «Олмалиқ» 0:1
Гол: Александр Востриков (89).
Ўз аҳволини турдан-турга яхшилаб бораётган водийнинг «Андижон» клуби Зарафшонда «Қизилқум»ни мағлубиятга учратди. Беллашувнинг 33-дақиқасида мавсум тўпурари бўлиб турган Владимир Шишелов пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. 67-дақиқада зарафшонликлар сафида Ғулом Ўрунов ўзини кўрсатди. Бироқ меҳмонлар шу куни 1 очкога рози бўлишмади. 83-дақиқада Бекзод Ғозиев ўз номини таблрга ёздириб, жамоасига 3 очко тақдим этди. Қайд этиш керак, Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги «Қизилқум»нинг бу мавсум бошидан бери ўз майдонидаги илк мағлубиятидир.
«Қизилқум» - «Андижон» 1:2
Голлар: Ғулом Ўрунов (67) — Владимир Шишелов (33-пен), Бекзод Ғозиев (83).
Бошқа учрашувлар | ![]() |
![]() |
№ | жамоа | и | т-н | о |
---|---|---|---|---|
1 | Бунёдкор | 26 | 59-13 | 61 |
2 | Локомотив | 26 | 63-21 | 60 |
3 | Насаф | 26 | 64-27 | 58 |
4 | Пахтакор | 26 | 45-25 | 54 |
5 | Олмалиқ | 26 | 46-43 | 40 |
6 | Металлург | 26 | 36-45 | 33 |
7 | Бухоро | 26 | 33-44 | 33 |
8 | Динамо | 26 | 28-36 | 32 |
9 | Нефтчи | 26 | 28-31 | 30 |
10 | Сўғдиёна | 26 | 34-54 | 28 |
11 | Навбаҳор | 26 | 30-48 | 27 |
12 | Қизилқум | 26 | 28-48 | 25 |
13 | Гулистон | 26 | 28-62 | 20 |
14 | Шўртан | 26 | 22-47 | 17 |