"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

19.11.2017 16:00

Олий лига - 2017. 29-тур.

2:1

Навбатдаги учрашув

00.00.0000 00:00

Олий лига - 2017. 30-тур.

-:-

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Металлург" (Бекобод)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда ҳисоб очилмади — 0:0.
90'
Суннатилла Мамадалиев деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади.
89'
Сўнгги дақиқалар мезбонларнинг кескин ҳужумлари остида давом эмоқда. Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Алишер Холиқов дарвозага боши билан йўллади. Аммо ноаниқ.
87'
Шерали Жўраевнинг майдоннинг ўнг қанотидан жарима майдончасига узатган тўпини Алишер Азизов дарвозага йўллади. Аммо ҳимоячи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
81'
Майдоннинг чап қанотидан Алишер Саноев тўпни ҳаволатиб, жарима майдончасига узатди. Аммо бу вазиятда Алишер Холиқовнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбаси анча ноаниқ бўлди.
80'
Алишер Азизов
80'
Самандар Шодмонов
76'
Меҳмонларнинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда. Муродхон Тошматовнинг 7 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Макосин катта қийинчилик билан бартараф этдию.
75'
Ҳикмат Ҳошимовнинг жарима зарбасини Макосин маҳорат кўрсатиб эгаллаб олди.
74'
Артём Макосин жарима майдончаси ташқарисида Артём меҳмонлар вакилига нисбатан ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди.
73'
Майдон маркази яқинида Элдор Бойматовга нисбатан меҳмонлар ўйин қоидасини бузишди.
70'
Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини ҳимоячи катта қийинчилик билан майдонташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи...
69'
Суҳробжон Султонов
69'
Маъмур Икромов
68'
Фарруҳ Ҳайдаров
68'
Руслан Вагапов
66'
Алишер Холиқов
66'
Наврўзбек Алимов
63'
Ўнг қанотдан Шерали Жўраев тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Бу ерда Наврўзбек Алимов ва Маъмур Икромов тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
61'
Майдоннинг чап қанотида меҳмонлар ўйин қоидасини бузди. Аммо Руслан Вагаповнинг амалга оширган жарима зарбасини охирига етказадиган ўйинчи топилмади.
59'
Суннатилла Мамадалиев
59'
Дониёр Одилов
58'
Руслан Вагапов 16 метрлар чамаси узоқликдан кучли зарба берди. Маъмур Икромов катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
53'
Руслан Вагаповнинг майдоннинг чап қанотидан ҳаволатиб узатган тўпини Маъмур Икромов қийинчиликсиз эгаллаб олди.
49'
Самандар Шодмоновнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасини Маъмур Икромов қайтаришга муваффақ бўлди.
48'
Шерали Жўраев — Наврўзбек Алимов комбинацияси хавфли кўриниш олди. Наврўзбекнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз эгаллаб олди.
'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади — 0:0.
44'
Шерали Жўраев дарвозадан 7 метрлар узоқликдан кучли зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
40'
Шаҳзод Нурматовнинг тўп билан шиддатли олдинга одимини Квесиешвили маҳорат билан қайтарди.
38'
Самандар Шодмонов ва дарвозабон дуэлида Маъмур Икромов маҳорат кўрсатди.
35'
Майдоннинг чап қанотидан олдинга интилган Шерали Жўраев деярли дарвозабон билан юзма юз қолган вазиятда қулай имкониятни ҳавога совурди.
33'
Самандар Шодмонов тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига узатди. Шерали Жўраев дарвозабон билан яккама якка вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади.
30'
Чап қанотдан Шерали Жўраев тўпни жарима майдончаси ичкарисига уатди. аммо Вагапов тўпга етиб бора олмади.
27'
Руслан Вагапов майдоннинг чап қанотидан тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Аммо бу вазиятда Наврўзбек Алимовга аниқлик етишмади ва тўп майдонни тарк этди.
25'
Алишер зиёвуддиновнинг дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди.
21'
Шерали Жўраев — Руслан Вагапов комбинацияси хавфли кўриниш олди. Вагаповнинг дарвозага йўллаган тўпи дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.
19'
Алишер Зиёвуддиновнинг кучли зарбасини Макосин маҳорат кўрсатиб қайтаришга муваффақ бўлди.
17'
"Металлург" илк хавфли вазиятни юзага келтирди. Шаҳзод Нурматов дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб борди. Дарвозабон ўз ўрнида.
15'
Учрашув асосан мезбонлар ташаббуси остида ўтмоқда. Аммо уюштирилаётган ҳужумларни самарали якунлашда уларга аниқлик етишмаяпти. Руслан Вагаповнинг яна бир рейди. Ўнг қанотдан ерлатиб узатилган тўпни меҳмонлар қийинчиликсиз эгаллаб олдилар.
12'
Рулсан Вагапов майдоннинг ўнг қанотидан олдинга ташланди. Ҳимоячилар катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
9'
Жарима майдончаси яқинида мезбонлар ўйин қоидасини буздилар. Аммо бекободликлик футболчилар жарима тўпини амалга оширишда хато қилди. Мезбонлар навбатдаги ҳужумни уюштиришга чоғланди.
6 '
Мезбонлар жарима майдончаси яқинида Шаҳзодбек Нурматов ҳимоячи Квесиешвили билан тўқнашиб йиқилди. Аммо ҳакам учрашувни давом эттириш кераклигига ишора қилди.
3'
Учрашув мезбонларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. Майдоннинг ўнг қанотидан Акмал Рустамов тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Квесиешвилининг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
1'
Учрашувни мезбонлар тўпни ўйинга киритиб бошлаб беришди.
15.00'
Ҳар икки жамоа аъзолари ПФЛ мадҳияси остида майдонга чиқиб келишмоқда.
14.55'
Учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради:
Марат Исмоилов, Маъмур Саидқосимов, Руслан Серазитдинов (ҳаммаси — Тошкентдан), Исхак Ибрагимов (Нукус).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.
14.48'
Фурсатдан фойдаланиб, ҳар икки жамоа таркибларини сизларнинг эътиборларингизга ҳавола этамиз.
"ҚИЗИЛҚУМ": 22. Артём Макосин (с), 4. Алишер Саноев, 8. Акмал Рустамов, 9. Наврўзбек Алимов, 14. Файзулло Қамбаров, 16. Самандар Шодмонов, 18. Элдор Бойматов, 19. Руслан Вагапов, 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 50. Георгий Квесиешвили.
Захирадагилар: 1. Эркин Жабборов, 5. Акмал Холиқов, 7. жамшид Шоҳназаров, 11. Алишер Холиқов, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 29. Фарруҳ Ҳайдаров, 44. Алишер Азизов.

"МЕТАЛЛУРГ": 1. Маъмур Икромов, 4. Ҳикмат Ҳошимов (с), 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 9. Шаҳзодбек Нурматов, 10. Шоҳназар Норбеков, 13. Александр Ковалёв, 15. Алишер Зиёвуддинов, 20. Мирғиёс Сулаймонов,22. Муродхон Тошматов, 88. Жавлон Мирабдуллаев.
Захирадагилар: 32. Суҳробжон Султонов, 3. Саидкомил Акбаров, 8. Суннатилла Мамадалиев, 21. Сардор Расулов, 23. Миртўра Акбаров, 55. Зоҳид Абдуллаев, 66. Маъруф Муродов.
14.45'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Бугун мамлакатимизнинг еттита шаҳрида навбатдаги тур учрашувлари ўтказилмоқда.
Айни чоғда Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуи яшил майдонида "Қизилқум" ва "металлург" футболчилари чигалёзди машғулотлари ўтказишмоқда.

Бош хомий

Сўровнома

  • Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 www.fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.