"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Олмалиқ" (Олмалиқ)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборларингиз учун ташаккур!!!!!!!
'
Ўйин тугади. Унда "Қизилқум" футболчилари иродали ғалабани қўлга киритди.
90+3'
Георгий Квесиешвили Шерали Жўраевнинг узатган тўпини Георгий Квесиешвили кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлади.
90+1'
Охирги дақиқалар ҳаяжонга бой бўлмоқда. Руслан Вагаповни жарима майдончаси ичида чалиб йиқитди.Аммо бош ҳакам бунга эътибор қилмади.
'
Учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.
88'
Георгий квесиешвили Алишер Азизовнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатган тўпини грузиялик легионер боши билан дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.
87'
Жамшид Шоҳназаров Жарима майдончаси ичкарисида Жамшид Шоҳназаров рақиб билан тўқнашиб йиқилди. Бу вазиятда бош ҳакам Жамшидни симулқция ишлатган деб топди ва огоҳлантирди.
'
83'
Сўнгги дақиқаларда ташаббус мезбонлар томонига ўтган. Вагапов тўпни Шерали Жўраевга узатди. Дарвозадан чамаси 12 метрлар узоқликдан Жўраев дарвозани нишонга олди. Бу вазиятда яна Умиджон Хонимқулов ўз маҳоратини намойиш қилиб, тўпни эгаллаб олди.
81'
Ҳужумчи Алишер Азизов меҳмонлар дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқди. Аммо қулай вазиятни кўкка совурди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
80'
Исломбек Исоқжонов
80'
Зоҳир Пиримов
79'
Меҳмонлар чиройли комбинация уюштириб, навбатдаги ҳужумни ташкил этди. Темур Ҳакимов Павленкони тўп билан таъминлаганди. Аммо унинг 11 метрлардан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон эгаллаб олди.
71'
Алишер Азизов
71'
Самандар Шодмонов
75'
Зафар Полвонов Темур Ҳакимовни чиройли тарзда тўп билан таъминлади. Мезбонлар ҳимоячилари хавфни бартараф қилди.
68'
Зафар Полвонов Ўнг қанотдан Никита Павленконинг ҳаволатиб узатган тўпини Зафар Полвонов боши билан мезбонлар дарвозасини ишғол этди.
67'
Жамшид Шоҳназаров
67'
Алишер Холиқов
65'
Никита Павленко
65'
Диёрбек Туропов
63'
Элдорбек Бойматов Акмал Рустамовнинг жарима майдончаси ичида ҳаволатиб узатган тўпини Элдорбек Бойматов меҳмонлар дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни тенглаштирди.
60'
Темур Ҳакимов
60'
Дилявер Абибуллаев
58'
Шерали Жўраевнинг чамаси етти метрлардан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Аммо қайтган тўпни Алишер Холиқов беш метрлардан очиқ дарвозага йўллай олмади.
54'
Шерали Жўраевнинг чап қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини Жиямуродов катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
52'
Меҳмонлар хавфли ҳужуми ҳимоячи Квесиешвили томонидан йўққа чиқарилди.
49'
Яна майдон марказида Акмал Рустамов Зохир Пиримовга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Эҳтиёт бўлиш керак Акмал!!!
46'
Самандар Шодмоновнинг 16 метрлар узоқликдан дарвозага йўллаган тўпини меҳмонлар дарвозабони қўлидан чиқазиб юборди. Ҳимоячилар чаққонроқ ҳаракат қилиб, хавфни бартараф қилди.
46'
Иккинчи бўлимда мезбонлар тўпни ўйинга киритдилар.
'
Биринчи бўлим якунланди.
44'
Акмал Рустамов чамаси 30 метрлар узоқликдан рақиб дарвозабони ҳушёрлигини синовдан ўтказди.
42'
Майдон марказида меҳмонлар Шерали жўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Самандар Шодмонов жарима майдончасига тўпни ҳаволатиб узатди. Дарвозабон ўз ўрнида.
39'
Меҳмонлар майдоннинг ўнг қанотидан Зоҳир Пиримов орқали ҳужум уюштирдилар. Акмал рустамов яна Пиримовни қўполик билан тўхтатиб қолди. Акмал ҳисобида сариқ карточка борлигини эсдан чиказмаса бўлгани.
38'
Мезбонларнинг бир-биридан хавфли ҳужумлари давом этмоқда. Аммо якуний нуқтани қўядиган ўйинчи топилмаяпти мезбонлар таркибида.
36'
Шодмонов — Холиқов комбинацияси хавфли кўриниш олди. Алишер Холиқовнинг зарбасини дарвозабон бартараф этиб, майдон ташқарисига чиқазиб юборди. Бурчак тўпи.
34'
Акмал Рустамов Акмал Рустамов меҳмонлар ҳужумини ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатиб қолди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
33'
Меҳмонларнинг қарши ҳужуми хавфли кўриниш олди. Аммо мезбонлар бахтига Дилявер Аибуллаевнинг 16 метрлар узоқликдан дарвоза томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва Макосин осонгина тўпни эгаллаб олди.
29'
Чап қанотдан Шерали Жўраев — Самандар Шодмоновлар жуфтлиги ажойиб ҳужум уюштирди. Аммо Шодмоновнинг жарима майдончаси ичига узатган чиройли тўп узатишини якунига етказадиган жамоадоши топилмади.
27'
Меҳмонлар жарима майдончаси ичида Алишер Холиқов яккама-якка вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади.
26'
Зоҳир Пиримов Майдон марказида Зохир Пиримов Алишер Саноевни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.
24'
Зохир Пиримовнинг амалга оширган жарима тўпини Макосин қийинчиликсиз эгаллаб олди.
23'
Майдоннинг чап қанотида Миржалол Қурбонов рақиб ўйинчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди.
18'
Майдон марказида Алишер Саноев тўпни эгаллаб Руслан Вагаповга узатди. Вагапов эса Алишер Холиқовни олдинга бошлаб тўпни узатди. Аммо меҳмонлар ҳимоячиси дадил ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.
14'
Бу сафар майдоннинг чап қанотидан Руслан Вагапов тўпни жарима майдончаси ичкарисига кириб борган Шерали Жўраевга етказиб берди. Аммо ҳимоячи Жўраевнинг эркин ҳаракат қилишига йўл қўймади ва Шералининг якуний зарбаси ноаниқ бўлди.
13'
Самандар Шодмонов дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан тўпни кучли зарб билан йўллади. Аммо зарба анча ноаниқ.
11'
Майдоннинг чап қанотидан меҳмонлар яна бир тезкор ҳужум уюштиришга уринишди. Диёржон Туроповнинг тепган тўпини Миржалол Қурбонов майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
8'
Дилявер Абибуллаев Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни Дилявер Абибуллаев боши билан Артём Макосин қўриқлаётган дарвозага киритди.
6'
Жаримадан ўйинга киритилган тўпни мезбонлар осонликча эгаллаб олди.
5'
Майдон маркази чизиғи устида Акмал Рустамов ўйин қоидасини бузди.
2'
Дастлабки хавфли ҳужум мезбонлар томонидан уюштирилди. Ўнг қанотдан Руслан Вагапов тўпни жарима майдончасига ҳаволатиб узатди. Шерали Жўраевнинг боши билан йўллаган тўпини дарвозабон Умиджон Хонимқулов катта қийинчилик билан бартараф этди.
1'
Бош ҳакам ҳуштаги янгради. Меҳмонлар тўпни ўйинга киритиб бошлаб бердилар.
'
Диққат қилинг, учрашув бошланмоқда. ПФЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
18.25'
Учрашувга қизиқиш жуда юқори. Стадионга ҳозиргача 5-6 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрган бўлса, мухлислар оқими давом этмоқда.
18.18'
Ҳар икки жамоа вакиллари чигалёзди машғулотларини якунлаб кийиниш хоналарига йўл олдилар.
18.05'
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Файзулла Ҳасанов (Наманган), Темур Гайнулин (Тошкент), Даулетбай Жалимов (Нукус).

Учрашув назоратчиси: Рашид Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров (Тошкент).
18.00'
Марҳамат, танишинг:
"Қизилқум" (Навоий): 22. Артём Макосин (сардор), 4. Алишер Саноев, 8. Акмал Рустамов, 11. Алишер Холиқов, 18. Элдор Бойматов, 16. Самандар Шодмонов, 19. Руслан Вагапов, 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 50. Георгий Квесиешвили.
Захирадагилар: 12. Дилшод Ҳамроев, 5. Акмал Холиқов, 7. Жамшид Шоҳназаров, 14. Файзулло Қамбаров, 17. Сарваржон Холматов, 20. Ғайрат Жумаев, 44. Алишер Азизов.

"Олмалиқ" (Олмалиқ): 16. Умиджон Хонимқулов (сардор), 4. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Зафар Полвонов, 10. Санжар Шоаҳмедов, 11. Зоҳир Пиримов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Дилявер Абибуллаев, 20. Дарко Станоевич, 24. Диёржон Туропов, 87. Жаҳонгир Жиямуродов.
Захирадагилар: 25. Акмал Ортиқов, 2. Темур Кагиорв, 17. Никита Павленко, 23. Сарваржон Жўраев, 55. Петар Франжич, 93. Исломбек Исоқжонов, 99. Темур Ҳакимов.
17.58'
Ҳозиргина ҳар иккала футбол клуби расмий вакиллари учрашув қайдномасини тўлдириб бўлди. Биз фурсатдан фойдаланиб, бугунги ўйинда майдонга тушадиган таркибларни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.
17.57'
Айни чоғда Навоий шаҳри "Умид" қўрғонидаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида ҳар икки жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда.
17.55'
Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Бугун Навоий шаҳрида катта футбол байрами. "Қизилқум" жамоаси "Олмалиқ" футболчиларини қабул қилади. Учрашув соат 18.30 да бошланади. "Қизилқум" футбол клуби мазкур учрашувдан матнли трансляцияни эътиборларингизга ҳавола этиб боришни режалаштирган.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.