"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Пахтакор" (Тошкент)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув ўз ниҳоясига етди.
90+2'
Алишер Саноев меҳмонлар бошлаган ҳужумни бартараф қилди.
89'
Жалолиддин Машарипов
89'
Акбар Исматуллаев
87'
Шерзодбек Каримов Ғайрат Жумаев тўпни дарвозабонга узатди. Тўпни эгаллаган Артём Макосин яна қўпол хатога йўл қўйди. Чаққонроқ ҳаракат қилган Шерзодбек Каримов тўпни эгаллаб олди ва осонликча дарвозани ишғол этди.
83'
Ўнг қанотдан Давронбек Ҳошимовнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.
82'
Наврўзбек Алимов ўнг қанотдан кучли зарб билан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.
81'
Шерзодбек Каримов
81'
Владимир Козак
79'
Наврўзбек Алимов ўйиндан ташқари вазиятда.
76'
Баҳодир Пардаев ўйиндан ташқари вазиятда қолгандек кўринганди. Бу вазиятда Толибжонов мезбонлар ҳимоячиси ўйин қоидасини бузди, деб топди. Ва яна мухлислар ҳакамни жўровозда "сийлаш"ни бошлашди. Гўё бош ҳакамнинг қулоғи том битган. У аксарият вазиятда пахтакорчилар фойдасига қарор чиқаришда давом этяпти.
73'
Алишер Азизов
73'
Азизбек Усмонов
72'
Мухлислар ҳамон ҳакамни "олқишламоқда". Қизиқ, ПФЛ ўтган мавсумда ҳам "Қизилқум" — "Пахтакор" учрашувини айнан Олимжон Толибжоновга ишониб топширган эди....
70'
Кахи Махарадзе Пахтакорчилар голни нишонлашмоқда. Мухлислар эса жўровозда бош ҳакамни "сийлашмоқда".
69'
Яна бош ҳакам О.Толибжонов катта саҳнада!!! Пахтакорчилардан бири мезбонлар ҳимоячисига туртилиб йиқилди. Ҳакам эса 11 метрли нуқтани кўрсатди.
67'
Майдон марказида мезбонлар ўйн қоидасини бузди.
65'
Майдон марказида Махарадзе ва Муҳиддинов даҳанаки жангга киришиб кетди. Ҳакам уларни оғзаки огоҳлантирди.
63'
Яна бош ҳакам Олимжон Толибжонов мухлисларнинг "сийлови"дан баҳраманд бўлмоқда. Квесиешвили кўкси билан қайтарган вазиятда Толибжонов у тўпни қўли билан ўйнади деб, ўйинни тўхтатди.
62'
Баҳодир Пардаев
62'
Ойбек Қиличев
62'
Чап қанотдан Вагаповнинг ҳаволатиб узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга муваффақ бўлди.
60'
Майдон марказида алишер Саноев рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
58'
Ғайрат Жумаев Жароҳат туфайли майдонни тарк этган Рустамов ўрнида Ғайрат Жумаев учрашувни давом эттиради.
58'
Акмал Рустамов Кутилмаган жароҳат туфайли Акмал майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.
55'
Қизиқ, учрашув бош ҳаками аксарият вазиятларда ҳуда-беҳудага учрашувни тўхтатмоқда. Тўп мезбонларда бўлган вазиятида ўйин қоидаси пахтакорчилар томонидан бузилган деб топди. Аслида ўйинни давом эттириш мумкин эди навоийликлар бу паллада.
54'
Чапқанотдан Владимир Козакнинг кучли зарбасини Макосин ушлаб олди.
51'
Майдоннинг чап қанотида Кахи Махарадзе ва акмал Рустамов тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
50'
Алишер Саноев тўпни Руслан Вагаповга узатди. Аммо тўпни тўхтатаётган маҳалида Руслан қўли билан ўйнади ва навбатдаги ҳужум самарасиз чиқди.
49'
Артём Макосин тўпни тепиб ўйинга киритди. Самандар Шодмонов Руслан Вагаповга тўпни оширди. Руслан қулай вазиятда турган Наврўзбек Алимовга тўпни узатди. Аммо унинг кучли зарбаси анча ноаниқ чиқди.
46'
Руслан Вагапов кучли зарб билан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
46'
Файзулла Қамбаров
46'
Миржалол Қурбонов
46'
Мезбонлар тўпни тепиб ўйинга киритди. Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим тугади.
45+1'
Хавфли вазият. Ойбек Қиличевнинг 5 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Артём Макосин бартараф этди.
43'
Игорь Сергеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Макосин катта қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.
41'
Майдон марказида Фарруҳ Ҳайдаров ҳамда Наврўзбек Алимов бир бирларини тушунмади ва тўп олдирилди.
39'
Кахи Махарадзе Махарадзе ўйиндан ташқари вазиятда дарвозани ишғол этди.
38'
Учрашув тенг курашлар остида давом этмоқда. Пахтакорчилар аксарият вазиятларда қўпол хатти-ҳаракатлари билан кўзга ташланмоқда. Аммо бош ҳакамнинг қарори мухлисларни жунбушга келтиряпти, холос.
35'
Владимир Козак тўпни қўли билан қайтарди. Аммо ҳакам кўрмаганга олди бу вазиятни.
34'
Игорь Сергеевнинг 16 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Макосин ушлаб олди.
31'
Руслан Вагаповнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатган тўпини Наврўзбек Алимов қулай вазиятда дарвозабон қўлига тепиб берди.
29'
Жамшид Искандеровнинг тепган жарима тўпи хавфли кўрини олди. Аммо пахтакорчилардан бирига тегиб, дарвозадан олисдан майдон ташқарисига йўл олди.
28'
Миржалол Қурбоновнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатган тўпини ҳимочилар катта қийинчилик билан бартараф қилдилар.
25'
Ойбек Қиличев Яна дарвозабон ва ҳимоячиларнинг бир бирларини тушунмаслиги оқибатида ҳисоб ўзгарди. Чап қанотдан Қиличевнинг йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди. Бунга ҳимоячилар ўзлари билмаган ҳолда ёрдам қилиб юборди.
24'
Бугун "Қизилқум" таркибида руслан вагаповнинг фаоллиги сезилмаяпти. Майдон марказидан Самандар Шодмонов узатган тўпни Вагапов эгаллаб олди ва оддий вазиятда рақиб ўйинчисига бериб қўйди.
22'
Пахтакорчилар қарши ҳужумга катта эътибор қаратишмоқда. Бу гал чап қанотдан Владимир Козак олдинга интилган эди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этдилар.
19'
Кахи Махарадзе Кахи Махарадзенинг дарвоза томон йўллаган тўпи дарвозабон ва ҳимоячининг ўзаро тушунмовчилиги натижасида дарвоза тўрига бориб тушди.
'
Майдоннинг ўнг қанотидан Руслан Вагапов жарима тўпини ҳаволатиб тепиб берди. Бу ерда ҳаммадан баланд сакраган Наврўзбек Алимов тўпини боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
16'
Наврўзбек Алимов ГООООЛЛЛ!
14'
Жарима майдончасидан 15 метрлар узоқликдан Самандар Шодмонов жарима тўпини амалга оширди. Жарима майдончасига ҳаволатиб узатилган тўп учун курашда "Қизилқум" футболчиси хавфли ўйнади деб топилди.
12'
Ҳимоячилар Кахи Махарадзени эътиборсиз қолдиришди. Кахининг дарвозадан чамаси 12 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Артём Макосин маҳорат кўрсатиб, қайтариб юборди.
10'
Миржалол Қурбонов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатди. Аммо бу вазиятда Наврўзбек Алимов яна бўшроқ ҳаракат қилди ва меҳмонлар тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирдилар.
9'
Майдон марказида Фарруҳ Ҳайдаров ўз фаоллиги билан ажралиб турибди. Меҳмонлар унга нисбатан ўйин қоидасини буздилар.
7'
Асқаржон Муҳиддинов жамоадоши Наврўзбек Алимовни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқишини таъминлади. Аммо бу вазиятда Наврўзбек бироз суст ҳаракат қилди ва Лобанов тўпни майдон ташқарисига чиқазиб юборди. Эхх...
5'
Мезбонлар Игорь Сергеевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпини навоийликлар бартараф этди.
3'
Азизбек Усмоновнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи!
2'
Чап қанотда пахтакорчилар Акмал Рустамовни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
18.30'
Бош ҳакам Олимжон Толибжоновнинг ҳуштаги янгради. Меҳмонлар тўпни тепиб ўйинга киритди.
18.28'
Диққат қилинг! Учрашув бошланмоқда. Ҳар икки жамоа аъзолари мухлисларнинг гулдирос қарсаклари остида стадионга чиқиб келишяпти.
18.15'
Ҳар икки жамоа вакиллари чигалёзди машғулотларини якунлаб кийиниш хонасига йўл олдилар. Яна бир неча дақиқадан сўнг, орзиқиб кутилаётган ҳаяжонли лаҳзалар бошланади.
'
Ҳакамлар: Олимжон Толибжонов, Маъмур Саидқосимов (иккиси ҳам Тошкент), Баҳром Норсафаров (Қарши), Наим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент).
'
Биз эса фурсатдан фойдаланиб, ҳар иккала жамоа расмийлари тўлдирган ўйин баённомасидаги таркиблар билан сизларни таништирамиз.
"ҚИЗИЛҚУМ": 22. Артём Макосин, 4. Алишер Саноев, 8. Акмал Рустамов, 9. Наврўзбек Алимов, 16. Самандар Шодмонов, 19. Руслан Вагапов, 21. Миржалол Қурбонов, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 25. Азизбек Усмонов, 29. Фарруҳ Ҳайдаров, 50. Гиоргий Квесиешвили.
Захирадагилар: 79. Бахтимурод Хайриддинов, 5. Акмал Холиқов, 7. Жамшид Шоҳназаров, 11. Алишер Холиқов, 14. Файзулла Қамбаров, 20. Ғайрат Жумаев, 44. Алишер Азизов.

"ПАХТАКОР": 12. Александр Лобанов, 2. Егор Кривец, 5. Акмал Исматуллаев, 7. Кахи Махарадзе, 10. Жамшид Искандеров, 11. Игорь Сергеев, 21. Камолиддин Тожиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Давронбек Ҳошимов, 29. Владимир Козак, 34. Ойбек Қиличев.
Захирадагилар: 1. Никита Рибкин, 4. Боян Миладинович, 8. Шерзод Каримов, 16. Достон Ибрагимов, 18. Баҳодир Пардаев, 36. Жалолиддин Машарипов, 51. Муҳсинжон Убайдуллаев.
18.05'
Ҳозирда ҳар икки жамоа аъзолари яшил майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида Ўзбекистон йигирма учинчи миллий чемпионати 16-туридан жой олган "Қизилқум" (Навоий) — "Пахтакор" (Тошкент) жамоалари учрашуви бўлиб ўтади. "Қизилқум" футбол клуби матбуот хизмати мазкур учрашувдан матнли трансляция уюштиришни режалаштиришган.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.