"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Насаф" (Қарши)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув якунланди.
90+1'
Шахбоз Эркинов
'
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Ҳамза Каримов
89'
Илҳом Юнусов
87'
Мақсуд Каримов
87'
Шуҳрат Муҳаммадиев
86'
Азамат Алланиёзов
86'
Драган Черан
84'
Шахбоз Эркинов Ҳакамга эътироз билдиргани учун Эркинов огоҳлантирилди.
83'
Самандар Шодмоновнинг жарима майдончасига ҳаволатиб йўллаган тўпини Неманья Йованович ўзига тўгирлаган маҳалида ҳимоячи унинг юзига тепди. Жарима зарбасини ҳимоячи бартараф этди.
78'
Самандар Шодмонов
78'
Воҳид Шодиев
76'
Алишер Юсуповнинг узатган тўпини Неманья Йованович боши билан тўпни дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ.
71'
Алишер Юсупов
71'
Баҳриддин Ваҳобов
69'
Акмал Рустамовнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини меҳмонлар посбони муштлари билан уриб дарвозадан узоқлаштирди. Аммо қулай вазиятда турган Жасур Ҳасанов чамаси олти метрлардан дарвозани ишғол эта олмади.
66'
Шахбоз Эркинов
66'
Одилжон Ҳамробеков
63'
"Қизилқум"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда. Меҳмонлар Баҳриддин Ваҳобовга қарши ўйин қоидасини бузди. Ҳасановнинг кучли зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтаришга муваффақ бўлди.
59'
Файзулла Қамбаров ГООООЛЛЛ! Майдоннинг чап қанотидан Жасур Ҳасановнинг ҳаволатиб йўллаган жарима зарбасини Файзулла Қамбаров боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди.
57'
Дониёр Нарзуллаев Мезбонлар жарима майдончаси ичида симулияция ишлатгани учун Нарзуллаев огоҳлантирилди.
54'
Мезбонлар қаторасига икки бор бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо Воҳид Шодиевнинг якуний зарбаси самарасиз кетди.
47'
Неманья Йованович Дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан Жасур Ҳасанов жарима тўпини тепди. Қаршиликлар жонли деворида турган ўйинчи тўпни қўли билан қайтарди. Пенальтини Неманья Йованович бехато амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
46'
Мезбонлар тўпни тепиб ўйинга киритди ва иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим якунланди.
45+2'
Акмал Рустамов Акмал Рустамов рақиби Дониёр Нарзуллаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.
45+1'
Воҳид Шодиев Неманья Йовановичнинг боши билан узатган тўпини Воҳид Шодиев дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни қисқартирди.
43'
Илҳом Юнусовнинг бурчакдан узатган тўпини Воҳид Шодиев дарвозага йўллашга уриниб кўрди. Якуний зарба ноаниқ.
39'
Одилжон Ҳамробеков Меҳмонлар вакили Шуҳрат Муҳаммадиев майдоннинг ўнг бурчагига яқин нуқтада жарима тўпини жарима майдончасига узатди. Драган Черан қулай вазиятда турган Одилжон Ҳамробековга тўпни йўналтирди. Ҳамробеков эса боши билан дарвозани ишғол қилди.
37'
Ҳимоячи Файзулла Қамбаров меҳмонлар ҳужумчиси Драган Черанга қарши қоидани бузди.
35'
Стандарт вазият. Майдоннинг ўнг қанотидан акмал Рустамов аутдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Афсуски Неманья Йованович қулай имкониятни йўққа чиқарди.
30'
Голдан сўнг, меҳмонлар ҳужумни янада кучайтиришяпти. Бурчак тўпи. Навоийликлар хавфни бартараф ққилдилар.
27'
Драган Черан Мезбонлар ҳимоячиси Георгий Квесиешвили ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Пенальтини Драган Черан бехато амалга оширди.
26'
Майдоннинг ўнг қанотида Эркин Бойдуллаев Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан қоидани бузди.
25'
"Насаф" ҳужумчиси Драган Черан офсайдда.
21'
Майдонда Баҳром Абдураҳимовга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишяпти.
19'
Меҳмонларнинг жарима зарбасини навоийликлар қийинчиликсиз бартараф этди.
15'
Илҳом Юнусовнинг узатган тўпини Эркин Бойдуллаев дарвоза томон йўллади. Аммо зарба ноаниқ чиқди.
13'
Майдон маркази яқинида Илҳом Юнусов меҳмонлар вакили Баҳром Абдураҳимовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
11'
"Қизилқум"нинг чиройли комбинацияси. Квесиешвили ва Бойдуллаев девор услубида ўйнаб тўп билан жарима майдончасига ёриб кирди. Меҳмонлар ҳимоячиси катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
9'
Фаррух Сайфиевнинг майдоннинг чап қанотидан мезбонлар жарима майдончасига ҳаволатиб йўллаган зарбасини Черан дарвозага йўллади. Аммо "Насаф" вакили ўйиндан ташқари ҳолатда.
8'
Майдоннинг чап қанотидан Жасур Ҳасанов жарима тўпини ҳаволатиб жарима майдончачи чикарисига узатди. Бироқ Георгий Квесиешвилининг боши билан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди.
6'
Воҳид Шодиев жарима майдончаси ичкарисига тўпни узатди. Аммо Жасур Ҳасанов тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва тўп майдонни тарк этди.
3'
Мезбонлар дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритиш ҳуқуқига эга бўлди. "Насаф" футболчилари хавфни қийинчиликсиз бартараф қилишди.
'
Учрашув бошланди.Меҳмонлар тўпни тепиб ўйинга киритдилар.
18.28'
Жамоалар майдонга чиқиш учун ҳозирлик кўришмоқда.
'
Ҳар икки жамоа аъзолари кийиниш хоналарига равона бўлишди. Яна бир неча дақиқалардан сўнг, жамоалар майдонга чиқиб келишади.
'
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Темур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Исхақ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.
'
Марҳамат жамоалар таркиблари билан танишинг:
“Қизилқум”: 1.Эркин Жабборов, 5.Георгий Квесиешивили, 8.Акмал Рустамов, 10.Баҳриддин Ваҳобов, 14.Файзулло Қамбаров, 25.Азизбек Усмонов, 27.Илҳом Юнусов, 44.Эркин Бойдуллаев, 55.Жасур Ҳасанов, 84.Немания Йованович, 86.Воҳид Шодиев.
Захирадагилар: 22.Артёи Макосин, 17.Отабек Нарзуллаев, 18.Самандар Шодмонов, 23.Шерали Жўраев, 70.Нодирхон Камолов, 80.Ҳамза Каримов, 99.Алишер Юсупов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 23.Шерзод Аъзамов, 22.Игорь Голбан, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 28.Фозил Мусаев, 33.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.
Захирадагилар: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Илдар Маматказин, 15.Шахбоз Эркинов, 16.Дилшод Хушбаков,21.Азамат Алланиёзов, 42.Нажмиддин Нормуродов.
'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар! Бугун Навоийда катта футбол байрами. 23-тур доирасида "Қизилқум" футболчилари Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қиляпти.
Учрашувга қизиқиш юқорилигини ҳисобга олган "Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати ўйиндан онлайн трансляция уюштиришни режалаштирган.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.