"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

25.06.2017 19:00

Олий лига - 2017. 15-тур.

2:0

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Қўқон-1912" (Қўқон)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Шохрух Холматов
90+4'
Носиржон Отақўзиев
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Суҳроб Бердиев
89'
Абдуллоҳ Олимов
89'
Отабек Ҳайдаров
87'
Учрашув тўлиқ "Қизилқум" футболчилари устунлигида ўтмоқда.
84'
Меҳмонларни бир очко ҳам қаноатлантиради, шу сабаб улар вақт чўзишга ҳаракат қилишмоқда.
82'
Никола Валентенич Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
78'
Навоийликларни дурранг қаноатлантирмаслигини яхши тушунган футболчилар олдинга интилишмоқда.
75'
Йовановичнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегди.
72'
Носиржон Отақўзиев Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
67'
Ҳамза Каримов
67'
Георгий Квесиешвили
65'
Носиржон Отақўзиев Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг тушунмовчилигадан фойдаланган ҳужумчи ҳисобни тенглаштирди.
63'
Акма Отабек Зокировга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун.
59'
Алишер Юсуповнинг 35 метрлардан тепган жарима зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди.
54'
Ўйин анча шиддатли курашларга бой тарзда кечмоқда.
48'
Йованович Ҳасанов компинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Қулай вазиятга чиқиб борган Жасур Ҳасановнинг зарбасини дарвозабон бартараф этди.
46'
Азизбек Усмонов
46'
Шерали Жўраев
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Учрашув биринчи бўлимига бир дақиқа қўшиб берилди.
43'
Сўнгги беш дақиқа ичида Қўқонлик футболчиларнинг ҳужумлари шиддатли тус олди. Гоҳ ўнг қанотдан, гоҳ чап қанотдан уюштирилаётган ҳужумлардан дарвозабон биръоз ўзини йўқотиб қўйгандай бўлди. Бу ҳол мухлислар ва мураббийларни ташвишлантирмоқда.
40'
Бурчак тўпидан сўнг Қўқон футболчиси Достонбек Турсуновнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон ишончли тарзда эгаллаб олди.
38'
Тайм охирига келиб Навоийлик футболчилар фаолликни оширди. Мухлислар тинмасдан иккинчи голни талаб қилишмоқда.
33'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
29'
"Қўқон—1912" жамоасига ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Буни футболчилар яхши тушунганликлари учун кўпроқ вазиятлар уюштиришга уринаяпти.
26'
Бироқ меҳмонлар ҳам бўш келишмаяпти.
24'
"Қизилқум" футболчилари босиқлик билан ўйинни назарат қилишга интилмоқда.
18'
Илҳом Юнусов Гоооол!!! 11 метрлик жарима зарбасини Илҳом Юнусов беҳато амалга оширди.
17'
Дарко Гужкович Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
16'
Вохид Шодиевнинг 20 метрлардан берган зарбаси ҳимоячининг қўлига тегди ва ҳакам ҳеч иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди.
13'
"Қўқон-1912" футболчиси қанотдан тўпни узатиб бераётганда рикашет ҳолатига кўра тўп Акмал Рустамовга тегиб траекториясини ўзгартирди. Эркин Жабборов қийинчилик билан қайтарди.
10'
Навоийликлар ўйин аввалидан бери тўпни меҳмонларга топшириб қўйишган. Бу ҳам уларнинг сценарийлари бўйича кечаётган бўлса ажаб эмас.
7'
Футболчилар ўйин суратини кескинлаштиришга шошилишмаяпти.
4'
"Қўқон—1912" футболчилари илк дақиқаларданоқ фаол бўлишга ҳаракат қилаяпти.
3'
Жамоалар тўпни ўз назоратига олишга интилишмоқда.
1'
Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.
'
Ҳакамлар: Владислав Цкйтлин, Артём Калинин, Руслан Серазитдинов, Равшан Абдувоҳидов.
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.
'
Жамоалар таркиби билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 5. Георгий Квесиешвили, 8. Акмал Рустамов (с), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 55. Жасур Хасанов, 84. Неманья Йованович, 86. Воҳид Шодиев, 99. Алишер Юсупов.
Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 18. Самандар Шодмонов, 25. Азизбек Усмонов, 70. Нодирхон Камолов, 80. Ҳамза Каримов, 98. Бекзод Ғанижонов.

"ҚЎҚОН-1912": 12. Азиз Ашуров, 7. Отабек Зокиров, 9. Носирбек Отақўзиев (с), 10. Отабек Ҳайдаров, 20. Достонбек Турсунов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов, 75. Иброҳимжон Раҳимов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Жавоҳир Сиддиқов.
Захирадагилар: 13. Никита Рибкин, 14. Авазхон Маматхўжаев, 17. Азиз Тўхтабоев, 22. Орифжон Мамажонов, 28. Абдуллоҳ Олимов, 49. Шоҳрухбек Холматов, 89. Миртўра Акбаров.
'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар! Бугун Навоийда катта футбол байрами.
"Қизилқум" футболчилари Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилмоқда.
Учрашувга қизиқиш юқорилигини ҳисобга олган ҳолда "Қизилқум" футбол клуби Матбуот хизмати ўйиндан матнли онлайн трансляция уюштиришни мўлжаллаган.

Бош хомий

Сўровнома

  • Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Фазлиддинов Ҳусниддин Фазлиддин ўғли
    Ярим ҳимоячи
    18.06.1995
  • Тошев Шерзод Дилшодович
    Маъмур
    18.06.1991
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 www.fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.