"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

19.11.2017 16:00

Олий лига - 2017. 29-тур.

2:1

Навбатдаги учрашув

00.00.0000 00:00

Олий лига - 2017. 30-тур.

-:-

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

«Сўғдиёна» (Жиззах) — «Қизилқум» (Навоий)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ҳакам учрашувни якунлади.
90+4'
Азизбек Усмонов жарима яқинида қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси жонли деворга тегди ва хавф бартараф этилди.
90'
Шахзод Каримов
90'
Собир Ҳамидов
88'
Сардор Собирхўжаев
88'
Санжар Рашидов
87'
Вячеслав Шевченко Самандар Шодмоновнинг тўп узатишидан сўнг ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол қилди.
83'
Акмал Абдураҳмонов
83'
Фаррух Шотурсунов
80'
Учрашувда устунлик сезиларли даражада жиззахликлар томонида.
79'
Футболчилар ҳали ҳамон очиқ футбол намоиш этмоқда.
75'
Бекзод Ғанижонов
75'
Баҳриддин Ваҳобов
73'
Майдон марказида Жаҳонгир Жиямуродов ҳамда Георгий Квесиешвили тўқнашиб кетди. Уларнинг ҳар иккисига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
70'
Самандар Шодмонов
70'
Акмал Рустамов
69'
Иккинчи бўлимда майдонга тушган Шерали Жўраевнинг ҳозирча ўйини қовушмаяпти.
66'
"Суғдиёна" футболчилари бир зарба билан тўпни ҳужум чизиғига етказиб бериб, хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда.
63'
"Қизилқум" футболчилари асабийлашмоқда.
60'
Санжар Рашидов дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб борди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ.
59'
Мезбонларнинг қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда.
55'
Элёр Орипов Жарима тўпидан сўнг дарвозани ишғол қилди. Бироқ ҳакам дарвозабонга нисбатан қўполлик қайд этди.
54'
Андрей Деркач
51'
Азизбек Усмоновнинг ажойиб пасидан сўнг Баҳриддин Ваҳобов бирга-бир вазиятга чиқди. Бироқ дарвозабон тўпга яқин тургани сабабли футболчига зарба беришга имкон қолдирмади.
50'
Энди "Суғдиёна" футболчилари қарши ҳужумларда ўз омодини синаб кўришга уринмоқда.
48'
Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол бошлашди.
46'
Иккинчи бўлимни меҳмонлар бошлаб берди.
46'
Шерали Жўраев
46'
Сарваржон Холматов
45+1'
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
45'
Учрашувнинг биринчи бўлимда 1 дақиқа қўшиб берилди.
44'
Навоийликларнинг ҳужумларида эса аниқлик етишмаяпти.
43'
Бироқ ҳозирча мезбонларнинг ҳужумлари хавфлироқ тус олмоқда.
42'
Тайм охирлаб бораётган бир пайтда жамоалар ҳужумларни бирин кетин алмашиб олишмоқда.
39'
Мезбонлар ҳам энг яхши ҳимоя ҳужум эканлигини тушунишди шекилли яна ҳужумлар уюштиришни бошлаб юборди.
37'
10 дақиқадан буён биринчи марта жиззахликлар рақиб дарвозасига яқинлашди ва бурчак тўпи ишлаб олди. Бироқ дарвозабон эпчиллик қилиб тўпни эгаллаб олди.
35'
Акмал рустамовнинг ён қанотдан узатиб берган тўпи Баҳриддин Ваҳобовга ккелиб тушди. Ҳужумчининг бош билан берган зарбасига биръозгина аниқлик етишмади.
35'
Учрашувда жамоалар ўртасидаги тўқнашув кескинлашмоқда.
32'
Элёр Орипов Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
30'
Давозадан 20 метрлар узоқликда Азизбек Усмоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилганди. Бироқ ушбу стандартдан ҳам Навоийлик футболчилар унумли фойдалана олмади.
29'
Жамоаларнинг қанот футболчилари анча фаоллик намоиш этишмоқда.
27'
Ҳар иккала жамоада ҳам вазиятлар бўлмоқда. Бироқ футболчилар вазиятлардан унумли фойдалана олишмаяпти.
24'
Илҳом Юнусовнинг жарима зарбасидан сўнг футболчиларда яхши имконият пайдо бўлди. Бироқ навоийликлар имкониятлардан фойдалана олмади.
21'
Учрашувда мухлислар очиқ футбол гувоҳи бўлишмоқда. Жамоалар ҳужум борасида бир бирларини аяб ўтиришмаяпти.
17'
Голдан сўнг навоийликлар ҳам энди бор эътиборларини ҳужумга қаратишларига тўғри келмоқда.
14'
.Сарвар Жўраев Ҳимоячи ва дарвозабон ўртасидаги тушунмовчиликдан мезбонлар ҳужумчиси Сарвар Жўраев унумли фойдаланди ва ҳисобни очди.
14'
"Суғдиёна" футболчилари ҳозирча бунга йўл қўйишмаяпти.
9'
"Қизилқум" футболчилари ташаббусни ўз томонига оғдиришга интилмоқда.
7'
Фаррух Шотурсунов жамоадоши Сарвар Жўраевни деярли бирга бир вазиятга олиб чиқди, бироқ ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади.
4'
Биринчи жарима тўпини Илхом Юнусов ишлаб олди. Унинг жарима майдонига етказиб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.
2'
Жиззахликлар учрашувни кўтаринки кайфиятда бошлашди.
1'
Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.
'
Жамоалар Ўзбекистон профессионал лигаси мадҳияси остида майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Айни пайтда ҳар иккала жамоа аъзолари яшил майдонда чигалёзди машғулотларини давом эттиришяпти.
'
"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 5. Георгий Квесеишвили, 7. Сарваржон Холматов, 8. Акмал Рустамов, 10. Баҳриддин Ваҳобов (с), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев, 20. Вячеслав Шевченко, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илҳом Юнусов, 33. Андрей Деркач.
Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 18. Самандар Шодмонов, 23. Шерали Жўраев, 70. Нодирхон Камолов, 71. Собир Усмонхўжаев, 91. Элиёржон Акбаров, 98. Бекзод Ғанижонов.
'
Марҳамат, жамоалар таркиби билан танишинг:
"СЎҒДИЁНА": 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Элёр Орипов, 5. Мурод Холмуҳаммедов, 6. Собир Ҳамидов, 7. Санжар Рашидов (с), 10. Музаффар Музаффаров, 11. Фарруҳ Шотурсунов, 13. Сарвар Жўраев, 16. Акмал Холмуродов, 18. Қаҳрамон Баҳодиров, 20. Жаҳонгир Жиямуродов.
Захирадагилар: 1. Темур Ғаниев, 2. Дилмурод Икромов, 8. Суҳроб Қобилов, 17. Санжар Рихсибоев, 19. Шаҳзод Каримов, 27. Сардор Собирхўжаев.
'
Бугунги учрашув ҳакамлари:
Вадим Агишев (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Владлен Лушин (Гулистон), Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.
'
Учрашув дастлаб 19.00 да бошланиши белгиланган. Аммо ҳаво ҳарорати юқорилиги туфайли футболчи ҳамда мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ўйин соат 19.30 бошланадиган бўлди.
'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар!
Бугун мамлакатимиз олий лига жамоалари биринчи давранинг сўнгги тур баҳсларини ўтказади. Жумладан, Навоийнинг "Қизилқум" футболчилари 15-тур доирасида Жиззахда "Сўғдиёна" жамоаси меҳмони бўлишади.
Мазкур учрашувга қизиқиш юқорилигини ҳимобга олган "Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати учрашувдан матнли онлайн уюштиришни мўлжаллаган.

Бош хомий

Сўровнома

  • Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 www.fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.