"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

13.10.2017 09:17

Олий лига - 2017. 24-тур.

3:0

Навбатдаги учрашув

00.00.0000 00:00

Олий лига - 2017. 25-тур.

-:-

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

«Қизилқум» (Навоий) — «Андижон» (Андижон)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90'
Отабек Валижонов Пенальти ишлашга ҳаракат қилгани учун иккинчи бор огоҳлантирилди. Ва майдондан четлатилди. Ўйин ўз ниҳоясига етди.
89'
Бекзод Ғанижонов
89'
Баҳриддин Ваҳобов
86'
Учрашувни 7381 мухлис тўғридан тўғри томоша қилишмоқда.
84'
"Қизилқум" футболчилари ҳужумларни сусайтиришмаяпти.
80'
Иккинчи бўлимда майдонга тушган Сарваржон Холматов ўйинга яхши киришиб кета олди. У Баҳриддин Ваҳобов икки бор қулай вазиятга олиб чиқди. Бироқ ҳужумчи имкониятлардан фойдалана олмади.
77'
Алишер Шоғуломов
77'
Иброҳимжон Раҳимов
77'
"Қизилқум" футболчилари меҳмонларни жарима майдонларига қамаб қўйишни уддалашмоқда.
73'
Иккинчи бўлимда андижонликлар деярли ҳужум қилмади.
69'
Ғулом Ўринов Учрашув ҳакамига эътироз билдиргани учун
67'
Ғулом Ўринов
67'
Фарход Бекмуродов
66'
Азизбек Усмонов Футболчи билан даҳанаки жанги учун огоҳлантирилди.
64'
Сарваржон Холматов
64'
Отабек Нарзуллаев
62'
Исломбек Исоқжонов Азизбек Усмоновга нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилди.
60'
Исломбек Исоқжонов
60'
Анвар Бердиев
59'
Неманья Йованович Ҳакамга билдирган эътирози учун огоҳлантирилди.
57'
Учрашувда тўлиқ устунлик мезбонлар томонида.
53'
Баҳриддин Вахобов Дарвозага қўл билан тўпни йўллагани учун огоҳлантирилди.
52'
35 метрлардан Илҳом Юнусов тепган тўпни дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
49'
Иккинчи бўлим руҳий устунлик "Қизилқум" футболчилари томонида.
46'
Мезбонлар тўпни тепиб ўйиннинг иккинчи бўлимини бошлашди.
45'
Учрашувнинг биринчи бўлимига икки дақиқа қўшиб берилди.
44'
Учрашувда ташаббус майдон эгалари томонига ўтди.
39'
Бахтиёр Ашурматов Хасан Рўзиевнинг қарорларига эътироз билдиргани учун "Андижон" клуби бош мураббийи ўзи учун белгиланган ҳудуд ва захира ўриндиғидан четлатилди.
38'
Фарход Бекмуродов У ҳам огоҳлантирилди.
38'
Андрей Деркач Фарход Бекмуродов билан жанжаллашгани учун огоҳлантирилди.
33'
Баҳриддин Вахобов Биринчи голдан жонланган мезбонлар иккинчи голни ҳам жарима тўпидан сўнг урилди. Унга Вячеслав Шевченко ассисентлик қилди.
27'
Андрей Деркач 30 метрлардан жарима тўпини тепган Илхом Юнусовнинг тўп узатишидан сўнг ярим ҳимоячи бош билан дарвозани ишғол қилди.
24'
Георгий Квесиешвили (автогол) Отабек Валижоновнинг жарима майдончасига узатган тўпини ҳимоячи йўналишини ўзгартиришда хатоликка йўл қўйди.
20'
Иброҳимжон Отахонов Майжон марказига яқин жойда Азизбек усмоновга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
17'
Бу сафар Вячеслав Шевченко Самандар Шодмоновга жуда қулай қилиб тўпни етказиб берди. Бироқ футболчи вазиятда унумли фойдалана олмади.
14'
Анвар Бердиев Оффсайдда қолганига қарамай ҳакам ҳуштагидан сўнг тўпни дарвозага йўллагани учун Анвар Бердиев огоҳлантирилди.
13'
Қанотдан Самандар Шодмонов узатиб берган тўпни Вячеслав Шевченка бироз ноаниқ зарба билан якунлади.
10'
Учрашув бир маромда кечмоқда. Жамоалар ўйининг бошидан эҳтиёткорликка аҳамият беришмоқда.
7'
Учрашувнинг еттинчи дақиқасига яқинлашганда мезбонлар икки марта бурчак тўпини тепишга муваффақ бўлди.
4'
Андижонликлар ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. Улар иложи борича тўпни йўқотмасликка ҳаракат қилишмоқда.
1'
Учрашув ҳаками Ҳасан Рўзиев ўйинни бошлашга рухсат берди. Тўпни меҳмонлар тепди ва ўйин бошланди.
'
19.00 да жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.
'
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олимжон Абдувосилов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Комилжон Расулов (Қарши).
Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Ноиль Лутфулин.
'
Жамоалар таркиблари билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 22. Артём Макосин, 5. Георгий Квесиешвили, 9. Ғайрат Жумаев, 10. Баҳриддин Ваҳобов (с), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев, 18. Самандар Шодмонов, 20. Вячеслав Шевченко, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илҳом Юнусов, 33. Андрей Деркач.
Захирадагилар: 1. Эркин Жабборов, 7. Сарвар Холматов, 70. Нодирхон Камолов, 90. Руслан Искандаров, 91. Элёр Акбаров, 98. Бекзод Ғанижонов, 99. Алишер Юсупов.

"АНДИЖОН": 46. Хуршид Ходжаев, 3. Даврон Турсунов, 4. Азамат Исроилов, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Отабек Валижонов, 10. Анвар Бердиев (с), 18. Фарҳод Бекмуротов, 24. Иброҳим Раҳимов, 27. Раббимжон Ҳасанов, 84. Неманья Йованович, 89. Бобур Акбаров.
Захирадагилар: 12. Нодиржон Ашурматов, 2. Турсунбой Ҳусанов, 7. Алишер Шоғуломов, 13. Рустам Аъзамов, 14. Исломбек Исоқжонов, 26. Бахтиёр Қосимов, 77. Ғулом Ўрунов.
18.30'
Ҳар икки жамоа аъзолари майдонда чигалёзди машғулотлари олиб боришяпти.
'
Бу йилги мавсумда бу икки жамоа ўзаро тўрт маротаба рўбарў келишади. Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи ҳамда миллий чемпионат доирасида мухлислар "Қизилқум" — "Андижон" жуфтлиги баҳсларига гувоҳ бўлишади.
'
Веб-сайтимиздан узоқлашманг! Учрашув тафсилотларини биз билан биргаликда кузатинг.
'
Олий лига тўққизинчи тур доирасида "Қизилқум" жамоаси "Андижон" футболчилари билан куч синашади. Мазкур ўйинга қизиқиш катталигини ҳис қилган ҳолда "Қизилқум" ПФК Матуот хизмати матнли онлайн трансляция уюштиришни мўлжаллаган.
'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар!

Бош хомий

Сўровнома

  • Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Макосин Артём Олегович
    Дарвозабон
    29.10.1985
  • Бойдуллаев Эркин Отақулович
    Ярим ҳимоячи
    04.10.1984
  • Асатов Шаҳзод Акмал ўғли
    Дарвозабон
    28.10.1997
  • Облоқулов Сардоржон Акбарович
    Ярим ҳимоячи
    31.10.1997
  • Актамов Ҳамиджон Ғуломович
    Ижрочи директор
    10.10.1977
  • Нуруллаев Фарҳод Турганович
    Менеджер
    29.10.1964
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 www.fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.