"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

«Қизилқум» (Навоий) — «Бухоро» (Бухоро)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Кейинги учрашувларда жамоамизга омад тилаб қоламиз!!!
90+4'
Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Қизилқум" мавсумдаги биринчи мағлубиятини қабул қилди.
90+1'
Акмал Рустамов (автогол) Суҳроб Неъматовнинг жаримадан тепган тўпини "Қизилқум" ҳимоячиси Акмал Рустамов боши билан ўз дарвозасига киритди.
90'
учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
88'
Шерали Жўраев Сардор Раҳмоновга нисбатан хавфли ўйин намойиш этгани сабабли қизил карточка билан "сийланди".
87'
Навоийликлар учрашувнинг охирги дақиқаларини рақиб дарвозаси ёнида ўтказмоқда.
83'
Сарваржон Холматов
83'
Вячеслав Шевченко
83'
Баҳодир Пардаев
83'
Саломат Қутибоев
82'
Суҳроб Неъматов жарима тўпини моҳирлик билан амалга оширди. Бироқ ундан бироз омад юз ўгирди.
81'
Самандар Шодмонов Саломот Қутибоевга нисбатан қўполлик қилди.
78'
Навоийликлар асосан узун тўп узатишлар орқали ҳужумлар ташкил қилмоқда.
75'
Голдан сўнг мезбонлар анча жонланишди.
'
Учрашувни стадионда 14376 томошабин кузатиб бораётганлиги эълон қилинди.
69'
Алишер Юсупов Жарима тўпини усталик билан амалга оширган Алишер Юсупов ҳисобни тенглаштирди.
68'
Самандар Шодмонов
68'
Андрей Деркач
65'
Саломат Қутибоев Шавкат Саломовнинг қанотдан етказган тўпи рикашет бўлиб, Саломат Қутибоевга келиб тушди. Ҳужумчи очиқ дарвозани қийинчилик билан ишғол қилди.
61'
Шавкат Саломов Ҳакамга эътирози учун огоҳлатирилди.
60'
Суҳроб Неъматовнинг 20 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Шавкат Салосов эгаллаб олди ва жарима майдончиси ичида йиқилиб тушиб, 11 метрлик жарима тўпини ҳакамдан талаб қилди.
56'
Бухороликлар ҳам иложи борича тўпни назорат қилишга интилмоқда.
53'
Ташаббус тўлиқ навоийликлар томонида.
50'
Иккинчи бўлимда меҳмонлар биринчи бўлимдаги сингари қарши ҳужум тактикасига амал қилишмоқда.
46'
Суҳроб Неъматов
46'
Азиз Ибрагимов
46'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Иккинчи бўлимни мезбонлар бошлаб беришди.
45'
Акмал Рустамов майдон марказига яқин жойда Шавкат Саломовни йиқитди. Ҳакам жарима тўпини белгилади. Биринчи бўлимдаги сўнгги имкониятни меҳмонлар кўкка совуришди. Биринчи бўлим якунланди.
40'
Биринчи бўлим охирига келиб мухлислар футболчиларни янада жонлантиришга уринишмоқда.
35'
Алишер Юсуповнинг навбатдаги уриниши ҳам анча хавфли тус олди. Бироқ ҳозирчи ноаниқ.
31'
Шерали Жўраев Майдон марказида Азиз Ибрагимовни йиқитгани учун огоҳлантирилди.
29'
Сардор Раҳмонов "Қизилқум" клубининг тезкор ҳужумини барбод қилиб, Отабек Нарзуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун Сардор Раҳмонов огоҳлантирилди.
24'
Дарвозадан 20-25 метрлар узоқликдан жарима зарбасини Алишер Юсупов аниқ амалга оширди. Меҳмонлар дарвозабони қийинчилик билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
21'
Учрашув бир маромда кечишни бошлади. Ўйин назорати мезбонлар қўлига ўтди.
18'
Сардор Раҳмонов
18'
Максимилиан Фомин Кутилмаган шзгариш, ҳимоячи Максимилиан Фомин жароҳат олганлиги сабабли мажбурий ўзгартириш амалга оширилди.
14'
Учрашувдаги биринчи аниқ зарбани "Қизилқум" ҳужумчиси Вячеслав Шевченко бош билан йўллади. Бироқ дарвозабон маҳорат билан тўпни эгаллаб олди.
10'
Георгий Квесиешвили тўп учун курашда Максимилиан Фомин билан тўқнашиб кетди. Футболчиларнинг ҳар иккисига ҳам шифокорлар ёрдам бермоқда.
7'
Мезбонлар аста-секин ҳужумлар ташкил этишни бошлашмоқда. Ҳужумларнинг аксарияти қанотлардан ташкил этилмоқда.
5'
Учрашувнинг илк дақиқаларида мезбонлар эҳтиёткорлик билан ҳаракатланмоқда.
3'
Учрашув бошиданоқ меҳмонлар қўполликлар қилишмоқда.
1'
Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.
'
Учрашув аввалидв афсонавий "Пахтакорчи" Виталий Суюнов хотираси ёд олинди. Жамоалар мазкур инсон хотирасига бир дақиқа сукут сақлаб туришди.
'
Стадион мухлислар билан тўлиб бўлди. Бироқ ҳамон уларнинг кети узилмаяпти.
Жамоалар кийиниш хоналарига йўл олишди.
'
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Равиль Шаяхметов, Дониёр Сайлавов, Жасур Мухторов (барчаси — Тошкент).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.
'
Жамоалар таркиблари билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 5. Георгий Квесиешвили, 8. Акмал Рустамов, 10. Баҳриддин Ваҳобов (с), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев, 20. Вячеслав Шевченко, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 33. Андрей Деркач, 99. Алишер Юсупов.
Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 7. Сарваржон Холматов, 9. Ғайрат Жумаев, 18. Самандар Шодмонов, 25. Азизбек Усмонов, 71. Собир Усмонхўжаев, 91. Элёржон Акбаров.

"БУХОРО": 1. Муҳиддин Худоёров, 8. Саломат Қуттибоев, 10. Шавкат Саломов (с), 16. Артём Филипосян, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 61. Азиз Ибрагимов, 85. Руслан Мельзетдинов, 87. Алишер Саноев, 93. Максимилиан Фомин, 97. Камолиддин Мурзоев.
Захирадагилар: 30. Асилбек Омонов, 3. Сардор Раҳмонов, 7. Суҳроб Неъматов, 11. Санъат Шихов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Баҳодир Пардаев, 21. Павел Смоляченко.
'
Ҳар икки жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини давом эттиришяпти.
18.30'
Ўзига хос воҳа "дерби"си мақомини олган "Қизилқум" — "Бухоро" учрашувини кузатиш учун ошиқаётган мухлислар оқими давом этмоқда. Навоийдаги "Ёшлар" спорт мжмуаси деярли томошабинлар билан тўлиб бўлди.
'
Олий лига еттинчи туридан жой олган "Қизилқум" — "Бухоро" учрашувидан ҳам батафсил онлайн трансляцияни эътиборларингизга ҳавола этишга ҳаракат қиламиз.
'
Амалдаги мавсумни юқори кайфиятда бошлаган "Қизилқум" жамоаси учрашувларига қизиқиш жуда катта. Шу боис, "Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати навоийликларнинг ҳар бир уй учрашувидан матнли онлайн трансляция уюштиришни мўлжаллаган.
'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар!

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.