"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

03.11.2016 15:30

Олий лига - 2016. 28-тур.

0:1

Навбатдаги учрашув

17.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 29-тур.

-:-

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 28 68
2 Бунёдкор 28 62
3 Насаф 28 57
4 Бухоро 28 55
5 Пахтакор 28 48
6 Металлург 28 46
7 ҚИЗИЛҚУМ 28 44
8 Шўртан 28 38
9 Машъал 28 35
10 Сўғдиёна 28 34
11 Нефтчи 28 31
12 Олмалиқ 28 26
13 Қўқон-1912 28 23
14 Обод 28 22
15 Навбаҳор 28 22
16 Андижон 28 19

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Пахтакор" (Тошкент)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув тугади: "Қизилқум" — "Пахтакор" — 2:2.
90+4'
Вячеслав Шевченко
90+4'
Георгий Квесиешвили
90+2'
Темур Толипов
90+2'
Игорь Сергеев
'
Иккинчи бўлимига 5 дақиқа қўшиб берилди.
88'
Суҳроб Бердиев
88'
Шерзод Каримов
87'
Андрей Деркач
84'
Алишер Юсуповнинг кучли тепган жарима тўпини Жўраев катта қийинчилик билан ушлаб олди.
83'
Меҳмонлар Шевченкони йиқитди. Стандарт вазият жарима майдончаси яқинида.
81'
Камолиддин Тожиев
79'
Игорь Сергеевнинг пасидан сўнг, Владимир Козак мезбонлар дарвозасини нишонга олди. Аммо зарба ноаниқ.
'
Бугунги учрашувни стадионнинг ўзидан 19318 нафар томошабин кузатиб бораётганлиги эълон қилинди.
75'
Ойбек Қиличевнинг кучли жарима зарбасини Жабборов эгаллаб олди. Аммо унга нисбатан Игорь Сергеев ўйин қоидасини бузди.
72'
Самандар Шодмонов
70'
Андрей Деркач
70'
Шерали Жўраев
64'
Игорь Сергеев
63'
Ойбек Қиличев
63'
Акбаржон Исматуллаев
61'
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми. Каримов тўпни Козакка узатди. Жарима майдончасига кириб борган Козак тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
60'
Самандар Шодмонов
60'
Сарваржон Холматов
58'
Жалолиддин Машариповнинг дарвозага йўллаган тўпини Эркин Жабборов қийинчиликсиз эгаллаб олди.
57'
Учрашув бир мунча асабий давом этмоқда. Майдон маркази яқинида мезбонлар Машариповга нисбатан қўполлик ишлатди.
54'
"Қизилқум" аъзолари тезкор ҳужумлари билан меҳмонлар ҳимоячиларини шошириб қўйишмоқда. Ҳимоячи тўпни дарвозабонга узатди ва Жўраевни тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
'
Ўйин суръати анча юқори. Ташаббус гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар томонига ўтиб турибди.
50'
Даврон Ҳошимов Майдоннинг ўнг қанотида Ҳошимов Сарваржон Холматовга нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди.
46'
Мезбонларнинг ўнг қанотдан уюштирган хавфли ҳужумини дарвозабон Темур Жўраев бартараф этиб, тўпни эгаллаб олди.
'
Биринчи бўлим якунланди.
'
Учрашувнинг биринчи бўлимига бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
44'
Охирги дақиқаларда пахтакорчилар катта куч билан олдинга интилишмоқда. Аммо мезбонлар ҳимоячилари хавфни бартараф қилишда бехато ўйнашмоқда.
42'
Алишер Юсуповнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон Темур Жўраев эгаллаб олди.
41'
Майдоннинг ўнг қанотида пахтакорчилар Сарваржон Холматовни қўполлик билан тўхтатиб қолишдан бошқа чора топа олишмади. Жарима тўпи.
39'
Жалолиддин Машариповнинг дарвоза томон кучли зарбаси анча ноаниқ чиқди.
35'
Даврон Ҳошимов хавфли ўйин намойиш қилди ва жарима тўпи белгиланди.
'
Учрашувни 16-17 минг атрофида томошабин кузатиб бормоқда. Ҳатто йўлаклар ҳам мухлислар билан тўлиб тошган.
30'
"Пахтакор" жамоаси томонидан дастлабки энг хавфли вазият содир этилди. Жаримадан йўлланган кучли зарбани Камолиддин Тожиев дарвозага йўналтирди. Тўп дарвоза тўсинидан бир неча сантиметрлар баландликдан ўтиб, майдонни тарк этди.
25'
Сарваржон Холматов Жалолиддин Машариповга нисбатан қўполлик қилгани учун Холматов огоҳлантирилди.
21'
Ташаббус мезбонлар томонида. Акмал Рустамовнинг аутдан ўйинга киритган тўпи учун кескин кураш борди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди.
18'
Алишер Юсупов жарима майдончасидан узоқ бўлмаган нуқтадан жарима тўпини йўллади ва жонли деворга тегиб тўп майдонни тарк этди.
17'
Камолиддин Тожиев Вячеслав Шевченкони қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.
13'
"Қизилқум"нинг майдоннинг ўнг қанотидан уюштираётган ҳужумлари меҳмонларни шошириб қўймоқда. Сарваржон Холматов қулай имкониятни қўлдан чиқазди.
9'
Сарваржон Холматовнинг 40 метрлар чамаси узоқликдан берган кучли зарбасини меҳмонлар посбони маҳорат кўрсатиб эгаллаб олди.
5'
Дастлабки беш дақиқа ортда қолди. Кураш асосан майдон марказида кечяпти.
'
Стадион мухлислар билан тўлиб бўлди. Аммо ишқибозлар ташрифи давом этмоқда.
2'
Мезбонлар бурчакдан тўп тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Пахтакорчилар хавфни бартараф этишди.
1'
Меҳмонлар тўпни тепиб ўйинга киритди.
'
Учрашувга қизиқиш жуда юқори. Стадионга ўн мингга яқин томошабин ташриф буюрган. Мухлислар ташрифи давом этмоқда.вга қизиқиш жуда юқори.
'
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов, Темур Галеев, Акбар Пўлатов (барчаси — Тошкент), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Шамиль Жумаев (Шаҳрисабз).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
'
Жамоалар таркиби билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 5. Георгий Квесиешвили, 7. Сарваржон Холматов, 8. Акмал Рустамов (с), 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев, 20. Вячеслав Шевченко, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 99. Алишер Юсупов.
Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 9. Ғайрат Жумаев, 18. Самандар Шодмонов, 25. Азизбек Усмонов, 33. Андрей Деркач, 71. Собир Усмонхўжаев, 91. Элёржон Акбаров.

"ПАХТАКОР": 12. Темур Жўраев, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбаржон Исматуллаев, 7. Азимжон Аҳмедов,8. Шерзод Каримов, 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Игорь Сергеев, 14. Жамшид Болтабоев, 21. Камолиддин Тожиев (с), 24. Даврон Ҳошимов, 29. Владимир Козак.
Захирадагилар: 1. Никита Рибкин, 6. Аббос Отахонов, 17. Акобир Тўраев, 20. Анваржон Солиев, 35. Ойбек Қиличев, 48. Темур Толипов.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Бугун Навоийда олий лига бешинчи туридан жой олган "Қизилқум" — "Пахтакор" жамоалари ўзаро куч синашади.
"Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати мазкур ўйиндан онлайн трансляция уюштиришни мўлжаллаган.

Бош хомий

Сўровнома

  • Сизнингча, Ўзбекистон XXV миллий чемпионатида "Қизилқум" жамоаси нечанчи поғонани эгаллайди?
  • Овоз беринг

Навбатдаги тур

29-тур Нефтчи - ҚИЗИЛҚУМ

Туғилган кунингиз билан

  • Шодиев Воҳид Муҳиддинович
    Ҳужумчи
    09.11.1986
  • Қосимов Миржалол Кенжаевич
    Ярим ҳимоячи
    20.11.1995
  • Саматов Тўлқин Ғуломович
    Кадрлар бўлими бошлиғи
    05.11.1983
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.