"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Андижон" (Андижон)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув 2:2 ҳисобида тугади.
90+4'
Отабек Валижонов Вақтни чўзгани учун Отабек огоҳлантирилди.
90+4'
Иқбол Бобохонов
90+4'
Отабек Валижонов
'
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Тимур Васильев
89'
Иброҳимжон Раҳимов
87'
"Андижон"нинг яна бир хавфли ҳужуми. Иброҳим Раҳимовнинг дарвозабон билан бирга бир вазиятда йўллаган кучли зарбасини Макосин майдон ташқарисига чиқариб юборди.
84'
Абдумалик Абдуллаев мезбонлар посбони билан деярли яккама якка вазиятда имкониятни қўлдан чиқарди. Унинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.
82'
Абдумалик Абдуллаев
82'
Исломбек Исоқжонов
'
Бугунги учрашувни стадионнинг ўзида бевосита 6307 томошабин кузатиб бораётганлиги эълон қилинди.
70'
Давронбек Турсунов
'
Ташаббус гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар томонида. Учрашув суръати анчагина юқори. Мухлислар эса гол талаб этишмоқда.
64'
Мезбонлар ўз жарима майдончаси яқинида Йовановичга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Отахоновнинг зарбасини "Қизилқум" посбони осонлик билан эгаллаб олди.
62'
Элёржон Акбаров
62'
Сарваржон Холматов
60'
Сарваржон Холматов Майдон марказида Холматов рақиб ўйинчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.
59'
Баҳриддин Ваҳобовнинг дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо ноаниқ.
57'
Исоқжоновнинг майдоннинг ўнг қанотидан жарима майдончасига ҳаволатиб узатган тўпини Йованович дарвозага йўллашга уриниб кўрди. Аммо мўлжалда адашди.
56'
Алишер Юсуповнинг кучли зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.
54'
Меҳмонлар ўз жарима майдончаси яқинида Акмал Рустамовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
51'
Исломбек Исоқжонов Отабек Валижоновнинг тўп узатишидан сўнг Исломбек дарвозабон билан бирга бир вазиятда ҳисобни тенглаштирди.
'
Биринчи бўлим якунланди.
45+1'
Баҳриддин Ваҳобов Меҳмонларнинг жарима майдончасида рақиб ҳимоячиларининг палапартиш ҳаракатларидан унумли фойдаланган Баҳриддин дарвозани ишғол этиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
44'
Сўнгги дақиқаларда ташаббус меҳмонлар томонида.
42'
Самандар Шодмоновнинг ўйинга киритган бурчак тўпини меҳмонлар ҳимоячиси осонлик билан жарима майдончасидан узоқтлаштирди.
40'
Майдонда Исломбек Исоқжоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
35'
Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Аммо ҳимоячилар осонлик билан хавфни бартараф қилдилар.
33'
Шерали Жўраев Акмал Рустамов ҳамда Баҳриддин Ваҳобовларнинг меҳмонлар жарима майдончаси ичидаги фаол ҳаракатларини Шерали Жўраев гол билан якунлади.
30'
Учрашувни мезбонлар бир мунча асабий руҳда давом эттиришмоқда.
26'
Алишер Юсупов
25'
Фарҳодбек Бекмуродов
22'
Ваҳобов қулай вазиятда дарвозани ишғол эта олмади.
15'
Мезбонларнинг яна бир хавфли ҳужуми. Юсупов тўпни ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Аммо Ваҳобовнинг ҳаракати самарасиз якунланди.
14'
Баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда. Айниқса, майдоннинг ўнг қанотида Отабек Валижонов ўз фаоллиги билан ажралиб турибди.
11'
Турсунбой Ҳусанов Акмал рустамовни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Ҳусанов огоҳлантирилди.
7'
Неманья Йованович Отабек Валижоновнинг тўп узатишидан сўнг, Неманья Йованович қийинчиликсиз мезбонлар дарвозасини ишғол этди.
6'
Алишер Юсуповнинг дарвозадан чамаси 18 метрлардан берган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
5'
Меҳмонлар ўз жарима майдончаси яқинида Баҳриддин Ваҳобовни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. стандарт вазият.
4'
Майдоннинг чап қанотидан самандар Шодмоновнинг жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатган тўпини Баҳриддин ваҳобов боши билан дарвозага йўналтирди. Якуний зарба хавфли кўриниш олган бўлса-да, бироз ноаниқ чиқди.
1'
Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.
'
Ҳар икки жамоа аъзолари ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишяпти.
'
Учрашув соат 17.30 да бошланади.
'
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Бектурсун Канназаров (Нукус), Рустам Бобомуродов (Навоий).
Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).
'
Жамоалар таркиби билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 22. Артём Макосин, 7. Сарваржон Холматов, 8. Акмал Рустамов (с), 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев, 18. Самандар Шодмонов, 20. Вячеслав Шевченко, 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 99. Алишер Юсупов.
Захирадагилар: 1. Эркин Жабборов, 5. Георгий Квесиешвили, 9. Ғайрат Жумаев, 11. Бобир Маъмиров, 70. Нодиржон Камолов, 71. Собир Усмонхўжаев, 91. Элёржон Акбаров.

"АНДИЖОН": 1. Акмал Турсунбоев, 2. Турсунбой Ҳусанов, 3. Давронбек Турсунов, 4. Азамат Исроилов, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Отабек Валижонов, 14. Исломбек Исоқжонов, 18. Фарҳодбек Бекмуродов, 21. Жавлон Гусейнов, 24. Иброҳимжон Раҳимов (с), 84. Неманья Йованович.
Захирадагилар: 46. Хуршид Хўжаев, 5. Иқболжон Бобохонов, 7. Алишер Шоғуломов, 10. Анвар Бердиев, 11. Абдумалик Абдуллаев, 17. Тимур Васильев, 26. Бахтиёржон Қосимов.
'
Бугун Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуасида "Қизилқум" — "Андижон" жамоалари учрашуви ўтказилади.
Ҳозирда ҳар икки жамоа аъзолари майдонда чигалёзди машғулотлари олиб боришмоқда.
'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар!

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.