"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

19.11.2017 16:00

Олий лига - 2017. 29-тур.

2:1

Навбатдаги учрашув

00.00.0000 00:00

Олий лига - 2017. 30-тур.

-:-

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Орол" (Нукус)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Ўйин тугади. Учрашувда "Қизилқум" футболчилари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Навоийликлар 1/8 финалда "Андижон" жамоаси билан куч синашади.
90+1'
Файзулла Қамбаров Шерали Жўраевнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Қамбаров қийинчиликсиз дарвозага йўллади.
84'
Отабек Нарзуллаев Рақиб ўйинчисини қўли билин тортиб йиқитгани учун Нарзуллаев огоҳлантирилди.
'
Бугунги учрашувни "Ёшлар" спорт мажмуасида 3107 нафар томошабин бевосита кузатиб бораётганлиги эълон қилинди.
77'
Бутун учрашув давомидаги "Орол" томонидан содир этилган энг хавфли ҳужум. Наврўз Хаипов деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.
74'
Отабек Нарзуллаевнинг пасидан сўнг Бекзод Ғанижонов тўпни дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.
73'
Ҳамон устунлик тўлиқ мезбонлар томонида. Бугун 17 ёшли Бекзод Ғанижонов "Қизилқум" жамоаси асосий таркибида ўзининг дебют учрашувини ўтказмоқда.
67'
Бекзод Ғанижонов
67'
Самандар Шодмонов
65'
Элёржон Акбаров Азизбек Усмоновнинг пасидан сўнг Элёржон Акбаров ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозани ишғол қилди.
60'
Элёржон Акбаров
60'
Вячеслав Шевченко
59'
Альберт Сдиков
59'
Исломбек Уснатдинов
58'
Вячеслав Шевченко Азизбек Усмоновнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Шевченко боши билан дарвоза тўрига йўллади.
52'
Сарваржон Холматов
52'
Ғайрат Жумаев
51'
Ешнияз Жамиев
51'
Пўлат Ўразбаев
50'
Азизбек Усмонов Рақиб ўйинчисига нисбатан қўпол ўйнаган Усмонов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
47'
Баҳриддин Ваҳобов Ўнг қанотдан Отабек Нарзуллаев тўпни ерлатиб жарима майдончаси ичига узатди. Қулай вазиятда турган Баҳриддин эса рақиб посбонини осонлик билан доғда қолдирди.
46'
Меҳмонлар иккинчи бўлимда тўпни тепиб ўйинга киритди.
'
Биринчи бўлим якунланди.
'
Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
40'
Баҳриддин Ваҳобов Ўз жарима майдончаси ичида меҳмонлар посбони Шерали Жўраевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. 11 мертли нуқтадан Баҳриддиннинг берган зарбасини Алламбергенов қайтаришга муваффақ бўлди.
34'
Самандар Шодмонов Ваниҳоят Шодмонов ўз мақсадига эришди. Майдоннинг чап қанотидан Ғайрат Жумаевнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатган тўпини Самандар кучли зарб билан қийинчиликсиз рақиб дарвозаси тўрига жойлаб қўйди.
30'
Самандар Шодмоновнинг чап қанотдан жарима майдончасига ҳаволатиб йўллаган зарбасини Файзулла Қамбаров дарвоза томон бурганди. Аммо анча ноаниқ.
28'
Мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга уюштирмоқда. Меҳмонлар эса ҳозирча хавфни бартараф этиш билан оворалар.
25'
Шерали Жўраев майдоннинг ўнг қанотидан тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Яна рақиб ҳимоячилари бехато ўйнашди.
23'
"Қизилқум" жамоасининг навбатдаги хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан Ғайрат Жумаевнинг узатган тўпини дарвозабон эгаллаб олди.
20'
"Орол" ҳимоячилари бехато ўйнашмоқда. Мезбонларнинг тезкор ҳужумлари самарасиз якунланяпти.
17'
Самандар Шодмонов Яна бир бор Шодмонов ўйин қоидасини бузган ҳолда меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.
14'
Меҳмонлар майдон маркази яқинида Азизбек Усмоновга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилди.
9'
Меҳмонларнинг илк ҳужуми. Дарвозабон Эркин Жабборов қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
5'
Учрашув тўлиқ мезбонлар устунлигида давом этмоқда. Кетма-кет ҳужумлар уюштирилмоқда. Ҳозирча "Орол" ҳимоячилари ва дарвозабони бехато ҳаракат қилмоқда.
2'
Самандар Шодмонов Шодмонов меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. Аммо бош ҳакам "Қизилқум" аъзолари жарима майдончаси ичида "Орол" ўйинчисига нисбатан қоидани бузган деб топди.
1'
Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.
'
Ҳакамлар: Илгиз Танташев (Бухоро), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Александр Буров (Бухоро), Фирдавс Норсафаров (Қарши.
Учрашув назоратчиси: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
'
Жамоалар таркиби билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 5. Георгий Квесиешвили, 9. Ғайрат Жумаев, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Отабек Нарзуллаев, 18. Самандар Шодмонов, 23. Шерали Жўраев, 25. Азизбек Усмонов, 71. Собир Усмонхўжаев.
Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 7. Сарваржон Холматов, 11. Бобир Маъмиров, 70. Нодиржон Камолов, 90. Руслан Искандаров, 91. Элёржон Акбаров, 98. Бекзод Ғанижонов.

"ОРОЛ": 1.Жахсибай Алламбергенов, 18. Расул Мусаев, 2. Ислом Сейтназаров (с), 11. Тимур Турдиев, 4. Мақсуд Канназаров, 5. Шарияр Каримбаев, 17. Ислам Устнаддинов, 8. Самад Полвонов, 6. Гайрат Газизов, 19. Пўлат Уразбаев, 7. Наврўз Хаипов.
Заҳирадагилар: 36.Шарапат Бекимбетов, 16. Альберт Сдиков, 15. Ринат Шилманов, 10. Айбек Рўзимов, 9. Фаррух Ниязимбетов, 12. Шерзод Собиров.
Ешнияз Жамиев

'
Айни пайтда ҳар икки жамоа аъзолари майдонда чигалёзди машғулотларини давом эттиришмоқда.
'
Учрашув соат 17.00 да бошланади.
'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар! Бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон кубоги 1/16 финал учрашувлари ўтказилмоқда. Навоийда "Қизилқум" жамоаси Нукуснинг "Орол" футболчиларини қабул қилмоқда.
Кўпсонли мухлисларнинг қизиқишларини ҳисобга олиб "Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати мазкур ўйиндан онлайн трансляция уюштиришни режалаштирган.

Бош хомий

Сўровнома

  • Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 www.fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.