"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

22.11.2016 14:00

Олий лига - 2016. 30-тур.

3:1

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Локомотив" (Тошкент)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Қизилқум" — "Локоматив" 0:2
90'
Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари асосан майдон марказида кечди.
85'
Таркиби жиҳатидан анча кучли саналадиган темирйўлчилар жамоаси иккинчи бўлимда "Қизилқум" билан деярли тенг ўйнамоқда.
82'
Жамоа учрашувини 9172 нафар мухлис бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.
77'
Мўйдинжон Мамазулунов
77'
Марат Бикмаев
76'
Икром Алибоев
76'
Санжар Шоаҳмедов
75'
Меҳмонлар яна жонланишди.
68'
Шерали Жўраев
67'
Жасур Ҳасанов
67'
Олег Затеев
65'
Иккинчи бўлим ўрталарига келиб жамоалар гоҳ у томонга гоҳ бу томонга ҳужумлар қилишмоқда.
60'
Бироқ мезбонлар ҳужум кетидан ҳужум уюштирмоқда.
57'
Тайм ўрталари яқинлашгани сари меҳмонлар ўйин темпини сусайтиришга уринмоқда.
51'
Катта устунлик мезбонлар томонига ўтмоқда.
47'
Иккинчи бўлимни Навоийликлар анча уюшқоқлик билан бошлади.
45'
Иккинчи бўлимни меҳмонлар бошлаб беришди.
45+1'
Баҳриддин Вахобов Ҳакамга эътирози учун огоҳлантирилди.
45'
Учрашув биринчи бўлимига бир дақиқа қўшиб берилди.
41'
Сарваржон Холматов Шерали Жўраев томонидан узатилган тўпни Сарваржон Холматов голга айлантирди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилгани сабаб гол бекор қилинди.
37'
Меҳмонларнинг тажрибали футболчилари қанотлардан Навоийликларни анча қийнаб қўймоқда.
34'
Майдон эгалари ҳимояни унутмаган ҳолда қанотлардан ҳужум қилишга урунмоқда.
29'
Жамоа мураббийлари ёш Бобур Искандаров ўрнига тажрибали Наврўз Алимовни майдонга туширишни маъқвул кўришди
28'
Наврўзбек Алимов
28'
Бобур Искандаров
26'
Тошкентликлар ўз жарима майдонининг ёнгинасида Шерали Жўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
20'
Иккинчи бор гол ўтказиб юборилгандан сўнг мезбонлар сустлашиб қолди.
17'
Санжар Шоаҳмедов Темур Кападзе ташкил этган ҳужумни Санжар Шоаҳмедов гол билан якунлади.
15'
Учрашувда тўп назорати "Локоматив"да бўлишига қарамасдан ҳужумлар ташкил этиш асосан "Қизилқум" футболчилари етакчилик қилмоқда.
13'
"Қизилқум" жамоасининг биринчи зарбасини чемпионатимиз тўпурари Баҳриддин Ваҳобов йўллади. Бироқ зарба ноаниқ.
11'
Гол ўтказиб юборилганидан сўнг мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишмоқда.
7'
Марат Бикмаев Жарима зарбасида ўзига хос комбинациядан сўнг Марат Бикмаев ҳисобни очди.
7'
"Қизилқум" футболчилари имкон бўлди дегунча ҳужум қилишга урунмоқда.
4'
Фурруҳ Ҳайдаров тепган жаримма зарбаси ноаниқ.
3'
Бобур Юлдашев жарима майдончасига яқин жойда Баҳриддин Ваҳобовни йиқитди. Ҳакам жарима тўпини белгилади.
1'
Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.
16.50'
Ҳар икки жамоа аъзолари яшил майдонни тарк этиб, кийиниш хоналарига равона бўлдилар.
'
Марҳамат жамоалар таркиби билан танишинг:
“ҚИЗИЛҚУМ”: 22. Артём Макосин, 6. Фаррух Ҳайдаров, 8. Акмал Рустамов (с), 10. Баҳриддин Ваҳобов, 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жўраев, 30. Сарваржон Холматов, 33. Андрей Деркач, 50. Георгий Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов, 94. Бобуржон Искандаров.
Захирадагилар: 12. Дилшод Ҳамроев, 14. Файзулла Қамбаров, 19. Руслан Санаев, 26. Алишер Холиқов, 44. Наврўзбек Алимов, 80. Бобур Маъмиров.
“ЛОКОМОТИВ”: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобурбек Йўлдошев, 9. Дилшод Раҳматуллаев, 10. Марат Бикмаев, 13. Лутфулла Тўраев, 16. Жасур Ж. Ҳасанов, 17. Салим Мустафоев, 18. Тимур Копадзе (с), 22. Санжар Шоаҳмедов, 31. Неманья Яничич, 33. Олег Зотеев.
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 3. Шавкатжон Муллажонов, 8. Сардор Мирзаев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 28. Икром Алибоев, 55. Мўйдинжон Мамазулунов, 77. Жасур О. Ҳасанов.
'
Яна бир пасдан кейин бугунги учрашувда майдонга тушадиган ва захирадан жой олган ҳар иккала жамоалар аъзолари билан таништирамиз.
'
Ўйинни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакили Алексей Фролов кузатиб боради.
'
Бугунги ўйинни ФИФА рефериси, пойтахтлик Бахтиёр Намозов бошқариб боради. Унга лайнсменлар пойтахтлик Руслан Серазитдинов ҳамда Санжар Шоюсуповлар кўмаклашади. Айни пайтда улар майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришяпти.
Учрашув захира ҳаками Комилжон Расулов Қарши шаҳридан ташриф буюрган.
Назоратчи этиб, Республика тоифасидаги ҳакам, пойтахтлик Арслон Ҳотамов тайинланган.
'
“Қизилқум” — “Локомотив” учрашуви Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтмоқда.
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига жамоалари йигирма еттинчи тур учрашувларини ўтказишмоқда. Навоийда “Қизилқум” футболчилари Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қиляпти. Мазкур ўйинга қизиқиш юқорилигини ҳисобга олиб, “Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати ушбу баҳсдан матнли трансляция уюштиришни режалаштирган.

Бош хомий

Сўровнома

  • «Қизилқум» жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги «Энг яхши футболчиси»га овоз беринг.
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Квесиешвили Гиорги Маилович
    Ҳимоячи
    01.12.1985
  • Каримов Ҳамза Тоғаевич
    Ҳимоячи
    10.12.1980
  • Рустамов Аббос Анварович
    Ярим ҳимоячи
    07.12.1997
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.