"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

25.06.2017 19:00

Олий лига - 2017. 15-тур.

2:0

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Қизилқум" (Навоий) — "Насаф" (Қарши)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

20:51'
Учрашув жанговор дуранг билан поёнига етди.
90'
Азамат Алланиёзов Азизбек Усмоновга қарши қўполлик қилгани учун алланиёзов огоҳлантирилди.
89'
Шерали Жўраев Вақтни чўзгани учун Шерали огоҳлантирилди.
88'
Фаррух Ҳайдаров билан дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.
82'
Игорь Таран Бош ҳакам билан тортишгани учун Игорь Таран огоҳлантирилди.
82'
Игорь Таран Лайнсмен Маъмур Саидқосимов Игорь ўйиндан тшқари ҳолатда "Қизилқум" дарвозасини ишғол этган деб топди.
81'
Файзулла Қамбаров
81'
Наврўзбек Алимов
79'
Азамат Алланиёзов
79'
Илҳом Юнусов
75'
Артур Геворкяннинг 9 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.
73'
Вагапов тўпни Шишеловга узатди. Аммо Володяга нисбатан ҳимоячилар эпчилроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.
69'
"Қизилқум" футболчиси Акмал Рустамовга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
63'
Эркин Бойдуллаев Эркин Фарруҳ Ҳайдаровга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
62'
Шерали Жўраев Наврўзбек Алимовга тўпни етказиб берган эди. Аммо сўнгги зарба анча ноаниқ бўлди.
60'
Фарруҳ Ҳайдаровнинг чамаси дарвозадан 25 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Элдорбек Суюнов маҳорат кўрсатиб эгаллаб олди.
57'
Акмал Рустамов Майдон марказида Акмал Игорь Таранни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
56'
Шуҳрат Муҳаммадиевга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
54'
Руслан Вагаповнинг жарима майдончаси ичкарисига узатган тўпини Наврўзбек Алимов дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.
52'
Руслан Вагапов — Владимир Шишелов комбинацияси ниҳоясига етмай қолди.
49'
Асқар Муҳиддинов майдон марказида Илҳом Шомуродовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
47'
Ботир Қораевнинг чап қанотдан узатган тўпини Илҳом Юнусов ўзига бўйсундира олмади.
'
Иккинчи бўлимни меҳмонлар "Насаф" футболчилари бошлаб беришди.
46'
Владимир Шишелов
46'
Жамшид Шоҳназаров
'
Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб — 1:1
43'
Артур Геворкян бошлаган ҳужумни Фаррух Сайфиев ниҳоясига етказа олмади. Аниқроғи Фаррухнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
41'
Жамшид Шоҳназаров яна бир бор шиддатли бошланган ҳужумни охирига етказа олмади.
37'
Артур Геворкян жарима тўпини ўйинга киритди. Аммо бу тўпга Ҳамза Каримов етиб келишга улгурдию, тўпни майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
33'
Игорь Таран Ўнг қанотдан Ҳамза Каримовнинг ҳаволатиб узатган тўпини Игорь Таран боши билан дарвоза тўрига жойлади.
32'
"Қизилқум" жамоаси аъзолари иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Чап қанотдан Акмал Рустамов узатган тўпни дрвозабон билан деярли бирга бир вазиятда турган Жамшид Шоҳназаров дарвозага аниқ йўллай олмади.
28'
Акмал Рустамов Чап қанотда жарима майдончаси яқинида Руслан Вагаповга қарши ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпини Вагаповнинг ўзи амалга оширди. Қулай вазиятда турган Акмал Рустамов учрашувда ҳисобни очди.
25'
Шерали Жўраев ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди. Аммо тўп Вагаповга етиб келмади ва ҳимоячи эгаллаб олди.
22'
Майдон марказидан узоқ бўлмаган нуқтада Бойдуллаев ўйин қоидасини бузди. Муҳиддиновнинг ҳаволатиб узатган тўпига "Қизилқум" футболчилари эгалик қила олишмади.
20'
Игорь Таран дарвозабон бн яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Аммо у ўйинда ташқари ҳолатда қолганлигини лайнсмен Илёсов қайд этди.
16'
Илҳом Юнусов мезбонлар жарима майдончаси яқинида жамоадошига узатган тўпини ҳимоячилар эгаллаб олди.
13'
Чап қанотда Артур Геворкян томонидан бошланган ҳужум охирига етмай қолди.
11'
Бойматовнинг кучли зарбасини меҳмонлар катта қийинчилик билан қайтарди.
10'
Майдоннинг чап қанотида жарима майдончаси яқинида Шуҳрат Муҳаммадиев Наврўз Алимовнинг қўполлик билан тўхтатди. Жарима тўпи белгиланди.
5'
Майдон маркази яқинида Игорь Таран Элдор Бойматовни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
4'
Майдоннинг чап қанотидан Артур Геворкян тўпни Фаррух Сайфиевга етказиб берди. Жарима майдончаси чизиғи устидан Фаррухнинг берган зарбаси ноаниқ чиқди.
2'
Руслан Вагаповнинг чап қанот бўйлаб юриши хавфли кўриниш олди. Меҳмонлар ҳимоячиси хавфни бартараф этди.
19.00'
Учрашув бошланди.
18.59'
Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди. Меҳмонлар бугун оқ, мезбонлар анъанавий кўк либосда майдонга тушган.
18.53.'
Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Бугунги ўйинни "Пахтакор"нинг собиқ дарвозабони, элимизнинг суюкли санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам стадионнинг ўзида туриб кузатиб боради.
'
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус)
Назоратчи: С. Наджафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
'
Жамоалар таркиби билан танишинг:
"ҚИЗИЛҚУМ": Артём Макосин, Жамшид Шоҳназаров, Акмал Рустамов, Наврўзбек Алимов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев, Асқаржон Муҳиддинов, Азизбек Усмонов, Фарруҳ Ҳайдаров.

Захирадагилар: Дилшод Ҳамроев, Акмал Холиқов, Владимир Шишелов, Алишер Холиқов, Файзулла Қамбаров, Сарваржон Холматов, Ғайрат Жумаев

"НАСАФ": Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Илҳом Шомуродов, Ботир Қораев, Артур Геворкян, Игорь Таран, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Фаррух Сайфиев.

Захирадагилар: Ўткир Юсупов, Акрамжон Баҳриддинов, Лазиз Убайдуллаев, Алишер Юсупов, Шерзод Аъзамов, Дониёр Нарзуллаев, Азамат Алланиёзов.
18.45'
Ҳар икки жамоа аъзолари яшил майдонда чигалёзди машқларини олиб боришмоқда.

Бош хомий

Сўровнома

  • Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Фазлиддинов Ҳусниддин Фазлиддин ўғли
    Ярим ҳимоячи
    18.06.1995
  • Тошев Шерзод Дилшодович
    Маъмур
    18.06.1991
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 www.fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.