"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти
Ўзбекча   |   Русская

Ўтган учрашув

25.06.2017 19:00

Олий лига - 2017. 15-тур.

2:0

Навбатдаги учрашув

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 ҚИЗИЛҚУМ 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

Онлайн трансляция

"Бухоро" (Бухоро) — "Қизилқум" (Навоий)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Учрашув тугади. Унда "Қизилқум" жамоаси чинакам ирода намойиш этиб, сафардаги илк ғалабасини қўлга киритди.
90+2'
Фарруҳ Ҳайдаров Дарвозадан чамаси 25 метрлар узоқликдан Фарруҳ Ҳайдаров Корнейчук қўриқлаётган дарвозанинг юқори тўққизлигини ишқол этиб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 1:2.
'
Тўхталинилган вақтлар ўрнини қоплаш учун 3 дақиқа қўшиб берилди.
88'
Жамолиддин Убайдуллаевнинг беш метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбасини Эркин Жабборов бартараф этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
84'
Жамшид Ҳасановнинг ўнг қанотдан дарвозага йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.
81'
Фарруҳ Ҳайдаров
81'
Баҳриддин Ваҳобов
80'
Жамшид Ҳасановнинг жарима майдончаси ичкарисига ҳаволатиб узатган тўпини Жабборов эгаллаб олди.
72'
Отабек Нарзуллаев
72'
Евгений Кочнев
70'
Баҳриддин Ваҳобов Акмал Рустамовнинг жарима майдончасига ҳаволатиб узатган тўпини Баҳриддин Ваҳобов дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.
69'
Баҳриддин Ваҳобов узатган тўпдан сўнг Вячеслав Шевченко яккама якка вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади.
69'
Баҳриддин Ваҳобов узатган тўпдан сўнг Вячеслав Шевченко яккама якка вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади.
67'
Дилявер Абибуллаев
67'
ислом Холиқов
64'
Шерали Жўраевнинг жарима майдончаси ичкарисига ҳаволатиб узатган тўпини дарвозага йўллашда Ваҳобовга бирозгина аниқлик етишмади.
62'
Сарваржон Холматов
62'
Ғайрат Жумаев
59'
Асқаржон Муҳиддинов Жамолиддин Убайдуллаевни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Муҳиддинов огоҳлантирилди.
58'
Жамолиддин Убайдуллаевнинг кучли зарбасини Эркин Жабборов бартараф этди.
55'
Баҳриддин ваҳобовнинг йўллаган кучли зарбасини корнейчук катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
52'
Жамшид ҳасановнинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини Эркин жабборов муштлари билан уриб майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
46'
Жамшид Ҳасанов
46'
Аҳрор Умаржонов
50'
Андрей Деркач Мезбонлар ҳужумини тўхтатиб қолган Деркач қўполлиги учун огоҳлантирилди.
49'
"Бухоро" жамоаси дарвозабони вақтни чўзишга урингани учун бош ҳакам Корнейчукни оғзаки огоҳлантирди.
47'
Майдоннинг ўнг қанотидан ғайрат Жумаев тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичкарисига узатди. Шевченконинг боши билан йўллаган зарбасини Корнейчук маҳорат кўрсатиб ушлаб олди.
46'
Тўпни меҳмонлар ўйинга киритиб, иккинчи бўлимни бошлашди.
46'
Георгий Квесиешвили
46'
Файзулла Қамбаров
'
Биринчи бўлим якунланди.
45'
Акмал Рустамовнинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини Корнейчук катта қийинчилик билан қайтаришга муваффақ бўлди.
44'
Мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси яқинида Ваҳобовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Аммо бош ҳакам бунга эътибор қилгани йўқ.
'
Ажабланарлиси, бугун "Бухоро" жамоаси захира ўриндиғида бош мураббий Мочинов, массажчи ва врачгагина ўтиришга рухсат берилган. Жамоанинг қолган расмийларидан бошқа ҳеч ким йўқ.
41'
"Қизилқум" ўйинчилари қандай бўлмасин ҳисобни тенглаштириш учун жон жаҳдлари билан олдинга интилмқда. Аммо улар бошлаган ҳужумлар охирига етмай қолмоқда.
39'
"Қизилқум" жамоаси бошлаган чиройли комбинация охирига етмай қолди.
38'
Суҳроб Неъматов дарвозадан чамаси 25 метрлар узоқликдан кучли зарба берди. Эркин Жабборов тўпни ушлаб олди.
37'
Бош ҳакам яна бир бор меҳмонлар жарима майдончаси яқинида жарима тўпи белгилади. Суҳроб Неъматовнинг кучли зарбаси жонли деворга тегиб ортга қайтди.
34'
Мезбонлар вакили Хауши жарима тўпини амалга оширди. Дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
31'
Суҳроб Неъматов жамоадоши Жамолиддин Убайдуллаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга олиб чиққанди. Аммо Жамолиддин бироз суст ҳаракат қилди ва тўпни Эркин Жабборов майдон ташқарисига тепиб юборди.
29'
Суҳроб Неъматов жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади. Эркин Жабборов қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.
28'
Файзулла Қамбаров ўз жарима майдончасидан 5 метрлар узоқликда ўйин қоиадасини бузди.
26'
Акмал Рустамовнинг аутдан жарима майдончаси томон отган тўпи хавфли кўриниш олди. Дарвозабон Корнейчук бехато ўйнади ва тўпни эгаллаб олди.
25'
Евгений Кочнев дарвозабон билан деярли юзма-юз қолган вазиятдан унумли фойдалана олмади. Меҳмонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқазиб юборди.
23'
Алишер Саноев дарвозадан чамаси 40 метрлар узоқликдан кучли зарба йўллади, аммо ноаниқ.
22'
Файзулла Қамбаров Бош ҳакамга эътироз билдиргани учун Қамбаров огоҳлантирилди.
21'
Учрашув суръати у қадар юқори эмас. Тўп учун кураш асосан майдон марказида кечмоқда.
19'
Шерали Жўраев тўпни ҳаволатиб жарима майдончасига узатди. Баҳриддин Ваҳобовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
15'
Майдоннинг чап қанотидан Акмал Рустамов тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Бу вазиятда тўп учун курашда Шевченко ўйин қоидасини бузган деб топилди.
11'
Майдон марказидан Суҳроб Неъматов тўпни олдинги чизиқда ҳаракат қилаётган Евгений Кочневга узатди. Аммо Женя ўйиндан ташқари ҳолатда.
9'
Майдоннинг чап қанотида Файзулла Қамбаров ўйин қоидасини бузди. Мезбонларнинг жарима зарбаси анча ноаниқ чиқди.
3'
Евгений Кочнев Майдоннинг ўнг қанотидан жарима майдончаси ичкарисига узатилган тўпни Евгений Кочнев боши билан дарвоза тўрига йўллади.
2'
Майдон марказида Асқаржон Муҳиддинов мезбонлар ўйинчиси билан тўқнашиб кетди ва кичик жароҳат олди.
1'
Учрашув бошланди.
18.15'
Жамоалар таркиби билан танишинг:
"БУХОРО": 12. Александр Корнейчук, 3. Саидкомил Акбаров, 5. Вадим Кравческу, 6. Евгений Кочнев, 7. Суҳроб Неъматов, 8. Виталий Пламадела, 14. Вячеслав Пономарёв, 19. Жамолиддин Убайдуллаев, 20. Ислом Холиқов, 23. Богдан Хауши, 30. Аҳрор Умаржонов.
Захирадагилар: 21. Фаррух Турдиалиев, 4. Ҳасан Асқаров, 15. Равшан Аслонов, 16. Жамшид Ҳасанов, 17. Отабек Нарзуллаев, 18. Дилявер Абибуллаев, 39. Баҳром Нарзуллаев.

"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 8. Акмал Рустамов (с), 9. Вячеслав Шевченко, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 11. Алишер Саноев, 14. Файзулла Қамбаров, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 33. Андрей Деркач, 92. Азизбек Усмонов.
Захирадагилар: 22. Артём Макосин, 6. Фарруҳ Ҳайдаров, 19. Руслан Санаев, 26. Алишер Холиқов, 30. Сарваржон Холматов, 50. Георгий Квесиешили, 80. Бобир Маъмиров.
'
Бугунги учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради:
Темур Тўхтасинов (Андижон), Алишер Усмонов (Тошкент), Дониёр Сайлалов (Тошкент), Рустам Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Булат Галеев (Урганч)
18.00'
Ассалому алайкум қадрли мухлислар! "Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати 9-турдан жой олган "Бухоро" — "Қизилқум" учрашувидан онлайн трансляция уюштиришни режалаштирган.
Айни чоғда ҳар икки жамоа аъзолари "Бухоро" спорт мажмуаси яшил майдонида чигалёзди машғулотларини бошлашган. Ўзига хос дерби номини олган мазкур ўйинга қизиқиш анча юқори.
Навоий шаҳридан 300 нафарга яқин мухлис Бухоро шаҳрига етиб келишган.

Бош хомий

Сўровнома

  • Янги мавсум олдидан "Қизилқум"нинг қайси позициясини янада кучайтириш зарур, деб ҳисоблайсиз?
  • Овоз беринг

Туғилган кунингиз билан

  • Фазлиддинов Ҳусниддин Фазлиддин ўғли
    Ярим ҳимоячи
    18.06.1995
  • Тошев Шерзод Дилшодович
    Маъмур
    18.06.1991
"Қизилқум" ПФК расмий веб-сайти.
© 2007-2014 www.fcqizilqum.uz
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги Қонунчиликка биноан ҳимояланган.