Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Ёшлар лигасининг 1-турида ёш футболчиларимиз “Локомотив” футболчиларини қабул қилиб, дастлабки уч очколарини қўлга киритишди.

Учрашувнинг  ҳар иккала бўлимида ёшлар жамоаси ҳужумчиси Ҳумоюн Абдуалимов меҳмонлар посбонини доғда қолдиришга эришди. Учрашув охирларида эса жорий мавсумда ёшлар лигаси баҳсларидаги илк автогол қайд этилди. Жамоамиз аъзоси Рамис Бегишевнинг дарвозабон Артём Макосинга узатган тўпи кутилмаганда  дарвозадан жой олди -2:1.

Ёшлар лигаси, 1-тур. 28.02.2018.

“Қизилқум” – “Локомотив” 2:1 (1:0).

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Жасур Рустамов, Ғанишер Самандаров, Акмал Давронов.

Назоратчи: М.Исмоилов.

Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 6. Суҳроб Ярашев, 7. Сардор Жаҳонов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов (99. Илҳомжон Кенжаев, 90+3), 14. Алишер Юсупов, 17. Орзу Раззоқов (93. Ризамат Ҳамроев, 46, Муҳаммад Одилов, 70), 18. Ҳусниддин Фазлиддинов (86. Феруз Норов, 87), 20. Сергей Прохоров, 32. Аҳлиддин Файзиев (8. Жаҳонгир Ҳусанов, 51), 89. Рамис Бегишев, 96. Фаррух Жўраев.

Захирадагилар: 40. Элбек Раҳимқулов, 38. Аббос Рустамов.

Локомотив”: 96. Рустам Нортожиев (с), 4. Умар Адҳамзода, 8. Шарофиддин Шобиров, 9. Бобур Эргашев, 10. Идрис Бикмайкин, 20. Жалолиддин Жумабоев, 21. Фарҳодбек Бекмуротов (77. Шоҳрух Мўминқулов, 80), 22. Улуғбек Абдуллаев, 24. Азиз Амонов (17.Алишер Шералиев, 46), 29. Ҳурматбек Юлдашев (15. Владислав Фомин, 78), 33. Рустам Ҳамроев.

Захирадагилар: 1. Арслонбек Аҳроров, 28. Жамолиддин Баҳромов, 80. Асадбек Исломов.

Голлар: Ҳумоюн Абдуалимов (25, 79) – Рамис Бегишев (80, ўз дарвозасига)

Огоҳлантири: Ж.Жумабоев (74).

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan